Thursday, May 25th

Last update04:49:24 AM GMT

You are here:

ОИЛА МУСТАҲКАМЛИГИ ЙЎЛИДА



Оила юмушларидан ортиб, тадбиркорликни-да уддалаётган опа-сингилларимиз кўп. Улар сони йилдан йилга ортиб бораётгани қувонарли. Биргина Самарқанд вилоятини олайлик. Вилоятда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари орасида хотин-қизлар улуши бир йилда 1,6 баробарга ўсди. Бундай корхоналарнинг 40 фоизини опа-сингилларимиз бошқараётгани эса янада эътиборлидир. Муҳими, аёлларга тадбиркорлик ишларини йўлга қўйишда O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши яқиндан ёрдам кўрсатмоқда.
Чунончи, 2009-2016 йиллар давомида партиянинг Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими томонидан 1460 дан ортиқ турли тадбирлар ташкил этилди. Уларда 89 мингга яқин хотин-қиз қамраб олинди.
Хусусан, ўтган йили “Оилавий тадбиркорликдан – мустаҳкам оилага” лойиҳасида ғолиб бўлган 59 нафар иштирокчига тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари ажратилди, кўплаб коллеж битирувчилари бандлиги таъминланди.
– Ўтган йили мазкур лойиҳада қатнашиб, имтиёзли кредит олиш ҳуқуқини берувчи махсус сертификатга эга бўлдим, – дейди иштихонлик Мафтуна Ўроқова. – Ҳозирда уч нафар дугонам билан буюртмалар асосида пишириқлар тайёрлаяпмиз, маҳаллий бозорга ҳам чиқараяпмиз. Мижозларимиз кун сайин кўпайиб бораётганидан  мамнунмиз.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар мазмун-моҳиятини фермер хотин-қизларга етказиш, уларнинг фалияти самарадорлигини оширишга  кўмаклашиш, илғор тажрибаларини оммалаштириш, олис қишлоқларда янги иш ўринлари яратиш, долзарб масалаларни Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳлари томонидан ҳал этиш чораларини кўриш мақсадида “Фермер аёллар” лойиҳаси ишлаб чиқилган эди. Лойиҳа доирасида ўтказилган давра суҳбатлари бесамар кетмади.
– Лойиҳанинг “Энг яхши фермер аёл” номинацияси ғолиби бўлдим, – дейди пастдарғомлик  “Бионур чашмаси” фермер хўжалиги раҳбари Гулмира Бобоева. – Қувончлиси, илғор фермерларнинг тажрибаларини ўргандим, ўз устимда изланишим кераклигини англадим.
Айтиш жоизки, “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси ҳам  катта қизиқиш билан қарши олинаётир. Жойларда шифокорлар билан учрашувлар, тиббий кўриклар ташкил этиш, хотин-қизлар саломатлигини сақлаш, соғлом миллат генофондини асрашда муҳим аҳамият касб этаётир.
Дарвоқе, 2009 йилда вилоятда партияга аъзо бўлган опа-сингилларимиз 6889 нафарни ташкил этган бўлса, эндиликда улар сони қарийб ўн минг нафарга етди.
Муҳаббат РАВШАНОВА,
“ХХI asr” мухбири

Joomla