Tuesday, May 30th

Last update07:38:55 AM GMT

You are here:

СПОРТГА ВАҚТ ТОПИНГ

O‘zLiDeP Чимбой туман Кенгаши томонидан хотин-қизларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида спортнинг шахмат, шашка, волейбол, енгил атлетика ва теннис турлари бўйича мусобақа ўтказилди.

– Мамлакатимизда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, соғлом миллат генофондини асрашга катта эътибор қаратилмоқда, – дейди O‘zLiDeP Чимбой туман Кенгаши аппарат раҳбари Бекбосин Ганиев. – Соғлом онадангина соғлом болалар дунёга келади. Бугунги мусобақа хотин-қизларимизни спортга янада жалб этиш мақсадида ташкил этилди.

Тадбир якунида ғолибларга ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши Матбуот хизмати

КОЛЛЕЖДАН ТАДБИРКОРЛИК САРИ

– Айни пайтда туман бўйича 1 минг 86 нафар O‘zLiDeP аъзоларидан 292 нафарини аёллар ташкил этади, – дейди O‘zLiDeP Амударё туман Кенгаши аппарат раҳбари М. Казаков. – Бугунги тадбирдан кўзланган мақсад, хотин-қизларимизнинг тадбиркорлик соҳасидаги билим ва кўникмаларини янада ошириш, соҳага оид норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда оилавий бизнесни ташкил этиши учун зарур қонун-қоидалар билан яқиндан таништиришдир.

Тадбир давомида маълум ютуқларни қўлга киритган тадбиркор опа-сингилларимиз билан тажриба алмашилди. Амударё туманилик “Амирхон Радха” фермер хўжалиги раҳбари, O‘zLiDeP фаоли Радха Имомаддинова 36 гектар майдонга пахта ва 4 гектар майдонга буғдой экаётгани, жорий йилда 2 гектар майдонга узумчилик  ва қуёнчиликни ривож­лантиришни йўлга қўйгани ҳақида тўхталиб ўтилди.

Давра суҳбати сўнгида коллежни битираётган ўқувчиларнинг бизнес-режалари муҳокама қилинди, тегишли йўл-йўриқ, тавсиялар берилди.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон
Республикаси
Кенгаши матбуот хизмати

ШИФОКОР НАЗОРАТИДА

Пастдарғомликлар бепул тиббий кўрикдан ўтишмоқда. Туман тиббиёт бирлашмаси патронаж ҳамда марказий шифохона ҳамширалари, умумий амалиёт шифокорлари, тор мутахассислар 7 195 нафар турли ёшдаги фуқароларни текширишганда уларнинг 3 386 нафарида турли касалликлар борлиги аниқланди.

Бу  ҳақда O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши Пастдарғом тумани тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда ташкил этган  давра суҳбатида маълумот берилди.

Партиянинг “Соғлом оила – мустаҳкам оила” ло­йиҳаси доирасида  ташкил этилган ушбу тадбирда иштирок этган депутатлар, партия фаоллари, бош­ланғич партия ташкилотлари аъзолари, тиббиёт ходимлари юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида тиббий хизмат сифати ошаётгани, аҳоли саломатлигига алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлашди.

Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг ўринбосари Феруза Мустафаеванинг айтишича, беморлар тўлиқ шифокорлар назоратига олинди ва уларнинг саломатликларини тиклаш чоралари кўрилади.





Муҳаббат РАВШАНОВА,
“ХХI asr” мухбири

Joomla