Tuesday, Mar 28th

Last update07:51:18 AM GMT

You are here:

ҲИСОБОТ-САЙЛОВЛАР:

етакчи қайта сайланди

Бухоро туманидаги “Галаосиё” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида Раъно Ўринова етакчилигида фаолият юритаётган бошланғич партия ташкилотида навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди. 24 нафар маслакдошимиз ўтган йилда таянч тузилма томонидан амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилишди. Унга кўра, БПТ фаоллари ёрдамида 2016 йили чорвачилик, иссиқхоналарда қишлоқ хўжалик махсулотлари етиштириш, асаларичилик билан шуғулланиш истагида бўлган 16 нафар фуқарога тижорат банкларидан 118 миллион 400 минг сўм миқдорида кредитлар ажратилишига кўмаклашилгани муҳим ютуқлардан бири сифатида қайд этилди. Йиғилишда O‘zLiDeP туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Саттор Бафоев, туман Кенгаши депутати Суннатилло Самадов, маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳатчиси Нигора Ғафурова ва бошқалар касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш, жойлардаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишга кўмаклашиш, корхона-ташкилот ва ўқув муассасаларида партиявий тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилишида қуйи бўғиннинг иштирокига баҳо бериб, натижаларни янада яхшилаш юзасидан фикр-мулоҳаза билдирдилар.
Йиғилиш мобайнида бошланғич ташкилотнинг ҳисобот давридаги фаолияти қониқарли, деб топилиб,  Р.Ўринова таянч тузилма раислигига қайта сайланди.
– Шу пайтга қадар вилоятдаги мавжуд 634 та қуйи бўғиндан 82 тасида ҳисобот-сайлов йиғилиш­лари ўтказилди, – дейди O‘zLiDeP вилоят Кенгаши БПТлар билан ишлаш гуруҳи раҳбари Санъат Исматов.  –  Партиявий лойиҳаларни амалга оширишда сусткашлик қилаётган баъзи қуйи тузилмаларга янги раислар сайланди. Биз мазкур муҳим тадбирларнинг уюшқоқлик билан ва юқори савия­да ўтказилиши учун бутун куч ва имкониятларни ишга соляпмиз.
Асхор ИСТАМОВ,
“ХХI asr” мухбири
ЯНГИ БПТ ФАОЛИЯТ БОШЛАДИ


O‘zLiDeP кўплаб тижорат банклари билан ҳамкорликда фаолият юритаяпти. Сиёсий кучнинг талай ташаббусларини молиялаштириш, партиявий лойиҳаларда фаол иштирок этган хотин-қизлар ва ёшларни кредитлар билан таъминлаш, юртдошларимизни тадбиркорликка жалб этишда банкларнинг ўрни беқиёс.
Яқинда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги  фракциямиз аъзолари ва партиянинг Мирзо Улуғбек туман Кенгаши фаоллари ташаб­буси билан   “Ипотекабанк” акциядорлик тижорат банки Тошкент шаҳар филиалида 20 нафар партия аъзосини бирлаштирган бошланғич ташкилот иш бошлади. Партиянинг Мирзо Улуғбек туман Кенгаши масъул ходими Наврўз Ботиров таъсис йиғилишида қайд этганидек, ҳудуддаги қуйи тузилмалар сони 149 тага етди.
– Тадбиркорлик субъектлари билан иш олиб борувчи мазкур ташкилотда партиямиз қуйи бўғини тузилиши айни муддаодир, – дейди парламентдаги фракциямиз вакили Дилором Файзиева. – Ушбу таянч тузилма ваколатларидан унумли фойдаланиб, либерал ғояларни янада оммалаштириш, хусусий сектор манфаатларини ифодалашда партия туман ва шаҳар ташкилотлари ва депутатларнинг яқин кўмакчисига айланишига ишончим комил.
Мазкур бошланич ташкилотга етакчи этиб сайланган Тўлқин Нодирбековнинг айтишича, “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да, айниқса, аҳоли мурожаатлари билан ишлашга алоҳида эътибор қаратилади.
Сайёра АСРАНОВА,
O‘zLiDeP Матбуот хизмати ходими

Joomla