Thursday, May 25th

Last update04:49:24 AM GMT

You are here:

O`ZLIDEP САЛОҲИЯТИ қуйи бўғин фаолиятига боғлиқ

“Қўнғирот Устюртгаз” унитар корхонасидаги бошланғич партия ташкилоти ўн йил муқаддам ташкил этилганида атиги йигирма уч нафар ҳаммаслак билан иш бошлаган эди. Таъсирчан тарғибот ишлари натижасида сафи кенгайиб, ҳозирда 120 нафар партия аъзосини бирлаштириб турибди.

– Мен ҳам сиёсий қарашларимни айнан O`zLiDeP орқали ифода этишга қарор қилганман, – дейди таянч тузилма аъзоси, корхона ходими Қаллибек Аллашев. – Партия сиёсий куч сифатида илгари сураётган ғоялар ҳаётий ва халқчиллиги билан кўпчиликни ортидан эргаштираяпти. Айниқса, партия кўмагида юртимизда тадбиркор ва ишбилармонлар сафи янада кенгайиб бораётгани, коллеж битирувчиларининг ўз фаолиятини бошлашида банк кредитлари ажратилишига кўмак­лашилаётгани партия аъзолари сони ортишига сабаб бўлмоқда. Зеро, тадбиркор ва фермер эркин, бемалол ишласа, юртимиз гуллаб-яшнайди. Ўзбекистон Респуб­ликаси Президенти сайловида партиямиздан кўрсатилган номзоднинг энг кўп овозга эга бўлгани ҳам O`zLiDeP дастурий ғоялари ва номзоднинг сайловолди дастурида баён қилинган вазифалар халқимизнинг айни кўнглидаги гап эканидан, одамларнинг партиямизга ишончи ортаётганидан далолат беради. Шу ўринда қайд этишни истардимки, сайлов участкаларига кузатувчи этиб тайинланган сафдош­ларим  Мансур Ержапов, Шарапат Ешмуратов  овоз бериш жараёни очиқ-ошкора, адолатли ўтишини таъминлашга ҳисса қўшишди.


– Бугун ҳаммага маълумки, кучли партия – кучли бошланғич ташкилотдан бошланади, – дейди мазкур таянч бўғин раиси, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Бердах Турсинбеков. – Шу боис ҳар бир масала, аввало, қуйи ташкилотда муҳокама қилиниб, кейин босқичма-босқич партия юқори органларига, парламентдаги фракциямизгача етиб бориш тизимини янада такомиллаштириш зарур.

Дарҳақиқат, бошланғич партия ташкилоти электорат мурожаатлари билан ишлашга жиддий эътибор қаратаяпти. Ҳар бир йиғилишда партиямиз дастурий вазифалари, хусусий сектор манфаатлари билан боғлиқ масала ўрганилади. Шу йил мобайнида ижтимоий-иқтисодий муаммолар юзасидан тегишли идораларга 6 та депутатлик сўрови жўнатилиб, электорат манфаати ҳимоя қилинганини таъкидлаш жоиз. Эътиборлиси, мажлисларда барча қатнашчилар ўз таклиф ва мулоҳазаси билан фаол иштирок этмоқда, шу асосда тегишли қарорлар қабул қилинмоқда.

Беҳзод ИСРОИЛОВ,
“XXI asr” мухбири

Joomla