Жаҳон

21-аср қароқчилари: қайси мамлакатларнинг ёнида сузиш хавфли?

Россиянинг денгизчилар касаба уюшмаси бошлиғи ўринбосари Игорь Ковальчук Нигерия соҳиллари, Лотин Америкаси ҳудуди, Малакка бўғози ва Сомали яқинида денгиз қароқчилари жуда кўплигини таъкидлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Хитой АҚШни Тайванга қирувчи самолётлар етказиб бериши оқибатларидан огоҳлантирди

Америка томони Тайванга йирик партиядаги қуролларни етказиб берадиган бўлса Хитой ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун жавоб чораларини қўллайди. Хитой ТИВ вакили Гэн Шуан АҚШ президентининг Тайванга 8 млрд долларлик 66та қирувчи самолёт етказиб бериш тўғрисидаги шартномани маъқуллагани ҳақидаги баёнотига ана шундай изоҳ берди.

Фермернинг даласида 5 миллион фунтлик хазина топиб олинди — Британия

Буюк Британиянинг Сомерсет графлигида яшовчи хазина қидирувчи эр-хотин, эҳтимол, мамлакат тарихидаги энг катта хазинани топиб олишди. Хазина минг йилдан ортиқ ҳозир фермерга қарашли ер остида ётгани ҳақида «Dailу Mail» ёзмоқда.