Жаҳон

Афғонистон президенти террористик ҳаракатдан сўнг баёнот берди

Афғонистон Президенти Ашраф Ғани сешанба куни мамлакатда содир этилиб, одамлар умрига зомин бўлган икки террористик ҳаракатдан сўнг баёнот бериб, ҳар қандай ҳолатда президентлик сайловлари ўтказилишини маълум қилди. 

Руҳоний нефть объектларига ҳужумни Саудия Арабистонига огоҳлантириш деб атади

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Саудия Арабистонидаги нефть объектларига ҳужумни яманлик ҳусийларнинг огоҳлантириши деб атади. Ҳужумлар 14 сентябрда амалга оширилганди. Улар учун жавобгарликни ҳусийлар ўз зиммасига олиб, ҳужум вақтида 10 та дрон қўллашганини маълум қилишган.

АҚШ зарарларни атайин бўрттирмоқда

АҚШ йирик келишувларга эришиш ва минтақадаги иштирокини мустаҳкамлаш учун Саудия Арабистони нефт объектларига қилинган ҳужум зарарларини бўрттирмоқда, деб баёнот берди Эрон президенти Ҳасан Руҳоний.

Жак Ширак вафот этди

Франциянинг собиқ президенти Жак Ширак 86 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда марҳум сиёсатчининг оиласи вакилларига асосланган ҳолда AFP хабар тарқатди.

Макка ва Мадинага олиб борадиган вокзалда кучли ёнғин содир бўлди

Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида жойлашган марказий темир йўл станциясида кучли ёнғин содир бўлди. Бунинг натижасида ўн киши жароҳат олгани хабар қилинмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин бино томидан бошланган. Ҳозирда темир йўл алоқаси вақтинча тўхтатиб қўйилди.