Жаҳон

Бердимуҳамедовнинг куёви раҳбар бўлган Дубай консуллигининг очилиш маросими бўлиб ўтди

23 ноябрь, шанба куни Бирлашган Араб Амирликларининг энг катта шаҳарларидан бири бўлган Дубайда Туркманистон бош консуллигининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Туркманистон давлат ахборот агентлиги хабар берган.

БМТ, Иордания, Ливан ва Ироқ Нур-Султонда Суриядаги вазият музокараларида кузатувчи сифатида иштирок этади

Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида ўтадиган Суриядаги вазият муҳокамасига бағишланган музокараларга иштирокчилар томонидан БМТ, Иордания, Ливан ва Ироқ вакиллари кузатувчи сифатида таклиф қилинди.

Японияда ишсизларга бир шарт билан ойига 1830 АҚШ доллари тўланади. Нима учун?

Япониянинг Plasma Inc. Компанияси ўзига хос ижтимоий экспериментга қўл урди. Унга кўра, мамлакатдаги ишсизларга ойига 1830 АҚШ доллари тўланади. Фақат бир шарт билан. Яъни пулни оладиганлар ўз уйларини туну кун видеотасвирга туширишларига розилик беришлари керак бўлади. Шундай қилиб, компания роботлаштириш натижасида ишидан айрилганларни қўллаб-қувватламоқчи, деб ёзади Inc.

Россия Қозоғистонга йиғиш учун 17 та йирик вертолёт жўнатади

“Казахстан инжиниринг“ компанияси, Олмотадаги 405-сонли авиатаъмирлаш заводи РФнинг “Вертолеты России“ АЖ билан Қозоғистон ҳудудида Ми-8/171 русумли йирик узатмали вертолётлар йиғиш бўйича битим имзолади. Бу ҳақда қўшни давлатнинг саноат ва инфратузилмавий ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.