Жаҳон

Эрон олий раҳнамоси Трампга жавоб қайтарди

Теҳрон Эрон манфаатига таҳдид қилувчиларга зудлик билан кескин жавоб чораларини кўради, лекин уруш бўлишини истамайди, дейди Эрон олий раҳнамоси Али Ҳумайний АҚШ Президенти Дональд Трампнинг таҳдидларига изоҳ бераркан.

2020 йил: Жаҳон саҳнасида нималар бўлади?

Чоршанба куни бошланган 2020 йил 3 мингчи йилнинг ва XXI асрнинг 20-йилидир. Ҳижрий 1441–1442 йил. Хитой тақвими бўйича 4717 йил. Буддавийларга кўра 2563 йил. Яҳудийлар тақвими бўйича эса 5780-5781 йил. Қадимий ҳинд тақвимида 5122 йил (Кали-юга).

Эрон AҚШ ҳарбий объектларига зарба режасини маълум қилди

Эрон ҳарбийлари Бағдодда генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлимига жавобан AҚШ ҳарбий объектларига зарба тайёрламоқда. Бу ҳақда 5 январ куни CNN телеканалида Эрон олий раҳбари оятуллоҳ Али Хоминаийнинг ҳарбий маслаҳатчиси маълум қилди.

Хитойда номаълум пневмония касаллиги қайд этилган

Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум пневмония касаллигига чалинганларнинг сони 59 нафарга етди. Улардан етти кишининг аҳволи оғир, дейилади маҳаллий соғлиқни сақлаш ишлари бўйича қўмита маълумотида. 

«IKEA» жавонча тагида ҳалок бўлган болакайнинг оиласига $46 млн тўлайди

«IKEA» савдо-ишлаб чиқариш тармоғи АҚШда икки ёшли болакайнинг оиласига $46 млн тўлаб бериш мажбуриятини олди. У ишлаб чиқарган жавонча — комод гўдакнинг умрига зомин бўлган, дея хабар берди «Associated Press» агентлиги.

Эрон ҳужумга ўтди — АҚШнинг Ироқдаги авиабазаларига ракета зарбаси берилди

Эрон томонидан АҚШнинг Ироқдаги ҳарбий объектларига ракета зарбалари берилди. Натижада Айн-ал-Асадда жойлашган авиабазадаги бир неча қирувчи самолётлар зарарланган. Баъзи маълумотларда эса бир нечта самолёт йўқ қилингани айтилмоқда.