Жаҳон

Россия – АҚШ: Террорчиликка қарши курашдаги ҳамкорлик тўхтагани йўқ

Россия келгусида террорчиликка қарши курашда АҚШ билан ҳамкорлик мустаҳкамланади, деб ҳисоблайди. Аслида давлатлар муносабатидаги айрим номувофиқликларга қарамасдан, бу борадаги ҳамкорлик тўхтаб қолгани йўқ, деди РИА Новостига Россия ташқи ишлар маҳкамаси раҳбари ўринбосари Олег Сиромолотов.

Ливия миллий армияси раҳбари Москвани тарк этди

Ливия миллий армияси раҳбари Халифа Ҳафтар Триполидаги ҳукумат раҳбари Фаёз Саррож билан келишувни имзоламасдан Москвани тарк этди, дейилади РИА Новостининг Ливиядаги манбага таяниб берган хабарида.