Муносабат майдони

Ўн бир тақдир, ўн бир фожиа... Суд залидаги уч соатлик оғир манзара тафсилотлари

...Мақола кечикяпти, тезроқ қоғозга тушириш керак. Аввалдан хабар бериб қўйганмиз: Олий судда ўта оғир жиноятлар содир этган 11 нафар аёлнинг «иши» кўрилади, деб... Бу ёғини тезлаштиришдан бошқа илож йўқ. Бироқ уч соатга яқин бўлиб ўтган очиқ суд мажлислари тафсилотларини мухтасар мақолага сиғдириш қийин. Ўн битта тақдир, ўн битта фожиа... Уларнинг ҳар бири алоҳида-алоҳида мавзуки, бу пухта тайёргарлик ва жиддий ёндашувни талаб этади.