Муносабат майдони

Йўллар равон, манзиллар яқин бўладими?

Когон туманида ҳам аҳоли турмуш фаровонлигини яхшилашга қаратилган бунёдкорлик ишларига алоҳида эътибор берилмоқда. Мазкур йўналишдаги муҳим тадбирлардан бири ички, вилоят ва давлат аҳамиятидаги йўлларни ўз вақтида таъмирлаш ҳамда талаб даражасида фойдаланишга топширишдир. Халқ депутатлари туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбари О. Комиловнинг ҳисоботи тингланди.

Инспекторлар ҳайдовчиларнинг орқа эшикка парда ўрнатишига жарима қўллашни бас қилишлари керак

Аввалроқ бир гуруҳ депутатлар ҳайдовчиларга автомобилларнинг олд ойнасидан ташқари барча ойналарига ўзларига қулай ҳолда парда тақишларига рухсат бериши бўйича ҳукуматга сўров билан чиққандик. Натижа ўзингизга маълум...

ИИББ сейфни ўғирлаб кетганларга интернет орқали мурожаат қилди

“7 сентябрь куни Шайхонтоҳур туманидаги “Чарх Новза” маҳалласида уч нафар шахси аниқланмаган кимсалар тўрт қаватли турар-жойнинг иккинчи қаватидаги хонадондан ичида катта миқдорда пул бўлган сейфни ўғирлаб кетишди. Ушбу жиноятни фош этиш устида тезкор-тергов гуруҳи иш олиб бормоқда. Жиноят қисқа муддатда фош этилиши учун Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан барча имкониятлар ишга солинади, уни содир этганлар қўлга олиниб, жавобгарликка тортиладилар.

Қашқадарёда алимент низоси қотилликка сабаб бўлди

2019 йил 8 сентябрь куни соат 01:00ларда фуқаро Т.Э (1979 й.т.) Қашқадарё вилояти, Нишон тумани «Истиқбол» маҳалласида яшовчи собиқ турмуш ўртоғи Т.П (1981 й.т.) билан алимент пуллари низоси бўйича ўзаро жанжаллашган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ангрендаги ЙТҲда жабрланганларнинг ҳолати ҳақида маълумот берди

Бугун, 10 сентябрь куни соат 04:00ларда Тошкент вилояти Ангрен шаҳри ҳудудидаги автомобиль йўли ва темир йўл кесишмасида автотранспорт воситалари ҳамда юк ташиш поезди тўқнашиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Давлат грантида ўқиётган талабалар 30 фоиздан ортиқ фанлардан 3 баҳо олса, келгуси семестрда стипендия олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади

Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вакиллари билан 10 сентябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб талабаларга стипендиялар тўлашда қандай янгиликлар татбиқ этилаётгани маълум қилинди. Бу ҳақда «Xushnudbek.uz» хабар бермоқда.