Нигоҳ

Солиқ тизимига IT-технологияларини жорий қилиш учун Данияда ишлаётган ватандошимиз раҳбар лавозимига тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига биноан Дания қироллигида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ишлаётган Абдулла Абдисаламович Азизов Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Соғлом рақобат, халқчил ғоялар кураши бошланди!

Илгари хабар берилганидек, Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддаси ва Сайлов кодексининг 36-моддасига кўра, 2019 йил 22 декабрь мамлакатимизда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига сайловлар куни, деб эълон қилинди.

Бу йил сайловларда илк бор 5 та сиёсий партия ўз номзодини илгари суриш ҳуқуқига эга

Тошкент вилоятида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 13 та, халқ депутатлари вилоят кенгашига сайлов ўтказувчи 60 та, туман ва шаҳар кенгашларига сайлов ўтказувчи 626 та сайлов округи ҳамда 950 та участка сайлов комиссияси тузилади.

2020 йилда иш берувчилар қадрлайдиган асосий 10та кўникма

Бутунжаҳон иқтисодий форуми маълумотларига кўра, 2020 йилда иш берувчилар янги номзод танлашда юқори баҳолайдиган кўникмаларнинг камида 3таси 2015 йилда деярли аҳамиятсиз деб ҳисобланарди. Бундай бурилишнинг асосий сабаби — технологиялар ривожланишининг тезлиги.