Нигоҳ

Тез тиббий ёрдам автомобиллари ҳайдовчилари меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари оширилди

«Автомобиль транспорти ҳайдовчилари меҳнатига ҳақ тўлашнинг умумий шартлари тўғрисидаги низомнинг 1-иловасига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди, деб хабар беради «Ҳуқуқий ахборот» канали.

Ҳокимлар ва давлат хизматчиларидан бир гуруҳи мукофотланди

Ўзбекистон Республикаси президенти “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади. Ҳужжат матни ЎзА томонидан эълон қилинди.

Халқ ишончи – олий саодат

Жаҳонда эътироф этилган изоҳли луғатларда ёзилишича, депутат сўзи лотинчадан ўгирилганда “юборилган”, фуқаролар томонидан бирор органга “жўнатилган” ёхуд “вакил қилинган” деган маъноларни англатади. Модомики, депутатга аниқ вазифалар юклатилган – аввал ҳам, ҳозир ҳам. Илмли ва масъулиятли инсонлар ишончни оқлашига ишонч билдирилган – кеча ҳам, бугун ҳам. Хўш, O‘zLiDePдан маҳаллий кенгашларга сайланганлар, кўпчилик овоз билан вакиллик органларига “юборилган”лар одамларнинг орзу-умидлари амалга

Янги ўқув йилидаги 10 та янгилик. Мактабларимиз қандай бўлади?

Жорий йилнинг 4 сентябрь куни мамлакатимизда фаолият юритаётган 9904 та давлат умумтаълим муассасасида 2019-2020 ўқув йили бошланди. Таъкидлаш жоизки, мазкур ўқув йилида мактаблар ўтган ўқув йилига нисбатан 213 тага кўпайди.

Араб шайхи: менга жаннатни эмас Ўзбекистонни тасвирлаб беринг

Шуҳрат бобо ҳамда Фотима момонинг Муборак Ҳаж сафаридан қайтганига ҳам уч йил бўлибди. Аммо, отахоннинг Макка кўчаларидаги бир араб шайхи билан бўлган суҳбати таассуротларидан ҳали ҳам ҳайратдаман. Бу мен учун ибрат ва шукроналик неъмати. Нега?

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимчалар киритилади. Улар божхонага алоқадор

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Вазир ўзи таҳсил олган мактабга борди

Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! 4 сентябрь куни мамлакатимизнинг барча умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ тадбирлари бўлиб ўтди. Бу кун фарзандларимиз учун ғоят қувончли, ҳаяжонли дамларга бой кун бўлди. Зеро, инсон биринчи мактабга борган кунини ҳеч қачон эсдан чиқармайди.