Нигоҳ

АҚШ ҳарбий делегацияси Ўзбекистон ҳарбий авиация қўмондонлигига ташриф буюрди

Подполковник Бред Хоул бошчилигидаги АҚШ ҳарбий авиация делегацияси 9 сентябрь, душанба куни Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлигига ташриф буюрди.

Пахта ҳосилини териш учун нархлар белгиланди

2019 йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди (752-сон, 09.09.2019 й.). Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот“ телеграм-канали хабар берди.

Ўзбекистонда спорт тиббиёти талабга жавоб берадими?

Спорт Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 4 сентябрь куни жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, халқаро мусобақаларга тайёргарликни кучайтириш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида соҳадаги камчиликлар, амалга оширилиши зарур вазифалар бўйича топшириқлар берилган эди.

Янги ташкил этилган давлат инспекциясига раҳбар ва агентликка директор тайинланди

Президентимизнинг жорий йил 9 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида санитария-эпидемиология хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг санитария-эпидемиология назорати хизмати ташкилотилари ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари негизида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида эса Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ташк

Абдулла Қодирий Отабек ролида кимни кў​ришни хоҳ​лаганди?

Улуғ ўзбек адиби Абдулла Қодирий “Ўткан кунлар” романида мухтасар шаклда ёзган кириш сўзида, жумладан, шундай деган эди: “Модомики, биз янги даврга оёқ қўйдик, бас, биз ҳар бир йўсунда ҳам шу янги даврнинг янгиликлари кетидан эргашамиз ва шунга ўхшаш достончилиқ, рўмончилиқ ва ҳикоячилиқларда ҳам янгаришға, халқимизни шу замоннинг “Тоҳир-Зуҳра”лари, “Чор дарвеш”лари, “Фарҳод-Ширин” ва “Баҳромгўр”лари билан танишдиришка ўзимизда мажбурият ҳис этамиз”, деган эди.