Нигоҳ

Сенат қўмитасининг туризм масаласидаги мажлиси очиқ осмон остида ўтказилди​

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг мажлиси Сирдарё бўйидаги  “Бархан” дам олиш масканида бўлиб ўтди. Унда Сирдарё вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш бўйича Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан 2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисобот эшитилди. 

Фуқароларга бирламчи бепул юридик ёрдам кўрсатувчи “Мадад” муассасаси ташкил этилди

Маълумки, Адлия вазирлигининг таклифига асосан Аҳолига ҳуқуқий ахборотни етказиш ва юридик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори (741-сон, 06.09.2019 й.) қабул қилинган эди.

Самарқанд халқаро аэропортида янги терминал қурилиши бошланди

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 26 июль куни Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида Самарқанд халқаро аэропортини замон талабларига мос даражада реконструкция қилиш, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш ҳамда сайёҳлар оқимини кўпайтириш учун янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берилган эди.

Квоталар ошди, лекин кадрлар масаласи...

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фан, таълим,маданият ва спорт масалалари қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг тизимда 2019 йилнинг иккинчи чорагида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи эшитилди. 

Ўқитувчи шунчаки касб эмас...

Яқинда Президентимиз раислигида ўтказилган халқ таълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши жамиятимиздаги барча зиёлиларни, хусусан, биз педагогларнинг ҳаёт ва фаолиятимизда янги даврни бошлаб берди. Мазкур йиғилишдан сўнг жамоадошларим, яъни ўқитувчиларнинг руҳияти ва кайфиятини кузатдим. Улар бўлаётган эътибор ва ўзгаришлардан беҳад мамнунлигини, бундан буён янада талабч

Дунё муҳожирларининг сони 272 миллионга етди

БМТ иқтисодий ва ижтимоий масалалари бўйича департаменти хабарига кўра, жорий йилда дунё бўйича халқаро муҳожирлар сони 51 миллионга кўпайди ва 272 миллион нафарга етди. Ҳозирда мигрантлар дунё аҳолисининг 3,5 фоизини ташкил қилади, деб ёзмоқда «Коммерсантъ».

Бугун метро аҳолига бепул хизмат кўрсатмоқда

Тошкент биринчи марта дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакати иштирок этадиган “Европа мобил ҳафталиги”нинг расмий иштирокчисига айланди.Бир қатор мамлакатларда ҳар йили 16-22 сентябрь кунлари соғлом турмуш тарзига чорловчи автомобилсиз кун тадбирлари бўлиб ўтади.