Monday, Apr 24th

Last update01:59:47 AM GMT

You are here:

ИЗЛАНГАН ЭЪТИБОР ТОПАВЕРАДИ...


Олтинкўллик Зулайҳо Каримова  бошланғич синф­лардаёқ  инглиз тилини ўрганишга кучли иштиёқи билан тенгдошларидан ажралиб турарди.  Шу фазилати туфайли ўз устида тинимсиз ишлади, натижа ҳам кўп куттирмади: турли мусобақа,  фан олимпиадаларида  муваффақиятли  иштирок этиб,  устозлари  эътиборига  тушди.
Тиришқоқ қиз ҳали ёш, ҳозирда Олтинкўл иқтисодиёт коллежида таҳсил олаётир. Айтиш мумкинки, тенгдошлари орасида инглиз тили бўйича унинг олдига тушадигани кам. У 2014 йили   инглиз тили фан олимпиадасининг туман босқичида ғолиб бўлди. Вилоят босқичида эса фахрли 2-ўринни эгаллади.   Шунингдек, “Инглиз тили билимдони” кўрик-танловининг туман  босқичи ғолиблиги ва ўзи таълим олаётган коллеж ўқувчилари ўртасида ўтказилган инглиз тилидаги иншолар кўрик-танловида ҳам 1-ўринни ҳеч кимга бермади.
Ўтган йили O‘zLiDeP томонидан ўтказилган “Ишбилармон талаба” кўрик-танловининг  вилоят  босқичи ғолиблигига ҳам Зулайҳо муносиб кўрилди.
Қаҳрамонимиз  ёш  бўлишига қарамай, инглиз тилида услубий қўлланмалар яратганига нима дейсиз?!
Унинг “Easy tenses for children” (“Болалар учун осон замонлар”), “English mathematiks” (“Инглиз тилида математика”) “My mother`s fairy tales” (“Онам­нинг эртаклари”) номли қўлланмалари туман ва вилоят миқёсида  оммалашган,  болаларга инглизчани  бошланғич босқичда ўргантишда улардан кенг фойдаланилмоқда.
Интилувчан ёшлар ҳар соҳада тенгдошларига ўрнак бўлаверадилар. Зулайҳо Каримова O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши томонидан ташкил этиладиган барча тарғибот-ташвиқот ишларида фаол иштирок этиб, ўзи каби ёшларни изланишга, ўқиб-ўрганишга ундаяпти. Ҳозирда у тумандаги “English universe” ўқув марказида инглиз тилини ўрганувчи ёшларга сабоқ беряпти. Тиришқоқ қизнинг бундай муваффақиятлари, интилиш ва изланишлари  эътирофга лойиқдир.
Зилола РАҲМОНОВА,
“XXI asr” мухбири

Joomla