Thursday, May 25th

Last update04:49:24 AM GMT

You are here:

КОРХОНАДА ФАҚАТ ЁШЛАР

Гулистонлик Аброр Тошматов аввалига қурилиш материаллари улгуржи савдоси билан шуғулланди. Шу мақсадда ташкил этган  “БАҲРОМЖОН НУР САВДО” хусусий корхонаси фаолияти чакки бўлмади.  Улгуржи савдо – катта таваккал дегани. Бирда зўр бўлсанг, бирда... Англадики, ишлаб чиқаришга жиддий эътибор қаратмай муваффақиятга эришиб бўлмайди.

Изланувчан тадбиркор истеъмол бозорида бўёқ маҳсулотларига эҳтиёж катталигини тезда англаб етди. Астойдил қилган ҳаракатлари натижасида 2014 йилдан  4 турдаги, 27 хил рангдаги бўёқ маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенг йўлга қўйди. Бунинг учун Германиядан замонавий ускуналар келтирилди, Хитой Халқ Республикасидан малакали мутахассислар жалб этилиб, улар кўмагида маҳаллий ёшларга лак-бўёқ тайёрлаш сирлари ўргатилди.
Айни пайтда корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 4,5 минг тоннага тенг. Маҳсулотлар маҳаллий бозордан ортиб, қўшни мамлакатларга ҳам экспорт қилинмоқда. Корхона маркетинг бўлими мутахассиси Одина Равшанованинг маълумот беришича, яқин келажакда корхонанинг Мирзаобод тумани  ва Янгиер шаҳарларида ҳам лак-бўёқ ишлаб чиқариш цехлари ташкил этилади.  Бу  қўшимча  60 та янги иш ўрни демак. Эътиборлиси, корхона ишчиларининг аксарияти касб-ҳунар коллежларини тамомлаган  ёшлардир.
Норинисо ҚОСИМОВА,
“XXI asr” мухбири

Joomla