Tuesday, May 30th

Last update07:38:55 AM GMT

You are here:

МУАММОЛАРГА ЕЧИМ ИЗЛАНЯПТИ

O‘zLiDeP Ховос тумани Кенгаши ёшлар билан иш олиб борувчи сафдошларимиз билан биргаликда давра суҳбати ўтказди. 1-умумтаълим мактабида ўтказилган ушбу тадбир келажагимиз эгаларининг бўш вақтини самарали ташкил этиш, уларнинг бандлигини таъминлаш учун тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, уюшмаган ёшларни партия тадбирларига жалб этиш сингари масалаларга бағишланди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Комилжон Эрназаров, Ховос туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий масалалар ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Отабек Донобаев, шунингдек, партиямиз вакиллари мавзу юзасидан маърузалар қилишди.

Эътиборлиси, ёшлар бир қанча масалаларни тилга олдилар.  Масалан, “Етти Гузар” маҳалласида яшовчи фуқаро Гулзода Раҳмонбердиева ўзи ишга туширган “Гўзаллик салони” фаолиятига турли идоралар томонидан ноқонуний аралашувлар борлигини билдирди. Шу маҳаллада яшовчи Хуршида Нуруллаева ишсизликдан қийналаётганини айтди. Муаммоларга дуч келаётган ёшларга йўл-йўриқлар кўрсатилди, депутатлар, мутасаддиларга масалаларни ҳал этиш  вазифаси юкланди.

Тадбир ниҳоясида бир гуруҳ ёшлар партия аъзолигига қабул қилинди. Тарғибот ишларида фаол иштирок этганларга O‘zLiDeP вилоят Кенгаши томонидан совғалар тақдим этилди.

Норинисо ҚОСИМОВА,
“XXI asr” мухбири

 

ЭРТАМИЗ ЭГАЛАРИГА ЭЪТИБОР

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси ташаббуси билан турли тадбирлар, хусусан, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга қаратилган  мулоқотлар мунтазам ўтказилмоқда.

Яқинда партия Бухоро вилоят ташкилоти, ҳокимлик, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳудудий кенгаши ҳамда “Бухоро ёшлари” газетаси таҳририяти ҳамкорлигида “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади” мавзуида ёш тадбиркорлар бизнес-форуми ташкил этилди. Навқирон ишбилармонлар, инновацион ғоялар муаллифлари, ўз бизнесини бошламоқчи бўлган касб-ҳунар коллежлари битирувчилари ҳамда уюшмаган ёшлар иштирок этган мулоқотда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги нутқида белгилаб берилган асосий вазифалар хусусида атрофлича сўз юритилди.

Форум доирасида Бухоро вилояти ҳокими, Олий Мажлис Сенати аьзоси Ўктам Барноев ва  парламентдаги  фракциямиз аъзоси Жамол Носировнинг ёшлар билан очиқ мулоқоти ташкил этилди.

Тадбирда, шунингдек, инновацион лойиҳалар кўргазмаси намойиши ҳам бўлиб ўтди.

Азиз ҲАКИМОВ,
O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши
Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири

 

ТАРБИЯНИНГ МУҲИМ БЎЛАГИ

Маълумки, Ўзбекистон Респуб­ликасини янада ривожлантириш бўйича  Ҳаракатлар стратегияси ҳаётимиздаги барча соҳа ва тармоқларда амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифаларни қамраб олган. Ана шу муҳим ҳужжат ижросини амалга ошириш мақсадида партиямиз томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ёш спортчилар, давлат мукофоти совриндорлари ва халқаро танловлар ғолиблари иштирокида ёшлар билан учрашув ўтказиш ўзига хос анъана тусини олмоқда.

Яқинда O‘zLiDeP Ангор туман Кенгаши партия ҳудудий ташкилотининг ёшлар билан ишлаш бўлими томонидан “Ёшлар мустақиллик ҳимоячиси” мавзусида тадбир уюштирилди. Унда касб-ҳунар коллежлари ўқитувчи ва ўқувчилари, “Ишбилармон талаба – 2016”  кўрик-танловининг республика босқичи совриндорлари, таниқли ёш спортчилар ҳамда “Шарқ гули” маҳалласидаги уюшмаган ёшлар қатнашдилар.

Мулоқотда йигит-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга, ҳуқуқий-иқтисодий билимларини мус­таҳкамлашга хизмат қилувчи маърузалар ўқилди. Мустақилликнинг қадр-қиммати, беқиёс аҳамияти тўғрисида сўз юритилди. Депутатлар, спортчилар ва танлов ғолиблари ёш қизиқувчиларнинг саволларига жавоб қайтаришди. Жамиятда ўз ўрнини топишга интилаётганларга тавсия ва  маслаҳатлар берилди.

Зебинисо САПАРОВА,
O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят
Кенгаши Ёшлар билан ишлаш
бўлими мудири

Joomla