Жаҳон

21-аср қароқчилари: қайси мамлакатларнинг ёнида сузиш хавфли?

Россиянинг денгизчилар касаба уюшмаси бошлиғи ўринбосари Игорь Ковальчук Нигерия соҳиллари, Лотин Америкаси ҳудуди, Малакка бўғози ва Сомали яқинида денгиз қароқчилари жуда кўплигини таъкидлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Хитой АҚШни Тайванга қирувчи самолётлар етказиб бериши оқибатларидан огоҳлантирди

Америка томони Тайванга йирик партиядаги қуролларни етказиб берадиган бўлса Хитой ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун жавоб чораларини қўллайди. Хитой ТИВ вакили Гэн Шуан АҚШ президентининг Тайванга 8 млрд долларлик 66та қирувчи самолёт етказиб бериш тўғрисидаги шартномани маъқуллагани ҳақидаги баёнотига ана шундай изоҳ берди.

Фермернинг даласида 5 миллион фунтлик хазина топиб олинди — Британия

Буюк Британиянинг Сомерсет графлигида яшовчи хазина қидирувчи эр-хотин, эҳтимол, мамлакат тарихидаги энг катта хазинани топиб олишди. Хазина минг йилдан ортиқ ҳозир фермерга қарашли ер остида ётгани ҳақида «Dailу Mail» ёзмоқда.

Польша АҚШдан харид қилган газни Украинага сотиш бўйича келишувга эришди

Польша АҚШдан харид қилган газни Украинага сотиш бўйича келишувга эришди, қўшни мамлакатга газ етказиб бериш шу йилнинг охиригача ҳал қилинади, дейилади Польшанинг “PGNiG” энергетика компанияси маълумотида.

Дмитрий Песков: “Россия ва Япония ўртасидаги айрим масалаларга ҳали ҳам ечим топилмаган”

“Москва Россия ва Япония ўртасидаги бир қатор муҳим масалаларга ҳозирча ечим топилмаганига таассуф билдириб, айни пайтда икки давлат муносабатларида ижобий ривожланиш кузатилаётганини эътироф этади”, деди “Россия” телеканали эфирида давлат раҳбарининг матбуот котиби Дмитрий Песков.

АҚШ президенти ҳарбий харажатлар Россия ва Хитой туфайли ошганини маълум қилди

Америка маъмурияти Россия ва Хитой туфайли мамлакат қуролли кучларини қайта қуриш ва ҳарбий харажатларни оширишга мажбур бўлган. ТАССнинг ёзишича, бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп баёнот берган. 

Американинг 145 та йирик компанияси қурол савдоси қоидаларини қатъийлаштиришни сўраб мурожаат йўллади

Американинг Levi Strauss, Twitter, Uber каби жами 145 компаниясининг бош директорлари қуролли зўравонлик билан боғлиқ инқирозни бартараф этиш бўйича чоралар кўрилишини сўраб, АҚШ Сенатига мактуб йўллади, деб хабар беради «Коммерсантъ».

Миллиардер коинотга учиш учун бизнесидан воз кечди

Япониялик миллиардер Юсаку Маэдзава «Zozo» кийим-кечак, пойабзал ва аксессуарлар онлайн-ретейлери акциялари назорат улушини сотишга рози бўлди. Харидор ҳам тайёр, бу – «Yahoo Japan», келишув қиймати 3,7 миллиард долларга баҳоланмоқда, дея хабар берди «Лента».

Трамп Эрон билан музокараларга тайёрми?

АҚШ Президенти Дональд Трамп Эрон билан олдиндан шартларсиз музокараларга киришиш учун тайёр эмаслиги ҳақида баёнот берди. “Турли оммавий ахборот воситалари менинг Эрон билан олдиндан шартларсиз музокараларга тайёрлигимни айтмоқда. Ҳар доимгидек, бу – нотўғри”, деб ёзади Трамп Twitterдаги саҳифасида.