Tuesday, May 30th

Last update07:38:55 AM GMT

You are here:

Халқаро хаёт

Пул борми, унда фуқаролик қўлингизда

Португалияда чет элликлар учун қўшимча имкониятлар эшигини очадиган янги қонун ишлаб чиқилмоқда. Унда катта маблағ эгаси бўлган шахслар Португалия фуқаролигини олиши мумкинлиги қайд этилган. Мутахассисларнинг фикрича, Атлантика соҳилидаги бу давлатда қўним топмоқчи бўлган шахс мамлакат иқтисодиётига камида бир миллион евролик сармоя киритиши ёки ўттиз иш ўринлик тадбиркорликни йўлга қўйиши керак.

Кўк китга олма берманг. Чунки...

Сайёрамиздаги энг йирик жонивор — айрим манбаларда блювал, деб номланадиган  кўк кит  ўртача ҳажмдаги олмадан каттароқ егуликларни ямлаб юта олмаслигини биласизми? Маълумотларга кўра, асосан планктон, яъни майда (5-6 см.) қисқичбақасимон жониворлар билан озиқланадиган денгиз жониворининг томоғи кичкина ликопча диаметрига тенг экан.

Кончиларни канарейкалар қутқарган

Буюк Британиянинг тоғ-кон ишларига оид қонунчилиги бир неча асрлик тарихга эга. Уларга мувофиқ, шахталарда заҳарли газлар мавжудлигини аниқлаш учун кон эгаларига канарейка қушларини сақлаш мажбурияти юкланганини биласизми?

1 дақиқа 100 сония эди...

Франциялик олимлар томонидан XVIII аср охирларида ўйлаб топилган метрик меъёрлар амалга татбиқ этилгунига қадар инсоният турли хилдаги ўлчов бирликларидан фойдалангани тарихдан яхши маълум.

160 минг евро тўласангиз бас

Испанияда қабул қилинган янги қонунга биноан, давлат ҳудудидан 160 минг евролик кўчмас мулк сотиб олган ҳар қандай шахс тўғридан-тўғри ушбу мамлакатда доимий яшаш ҳуқуқини қўлга киритади. Маълумотларга кўра, бундай имтиёзга даъвогарлар сони бугунга келиб 70 нафардан ошган.

80 ёшли рекордчи вазир хатосини такрорламади

Яқинда саксон ёшга тўлган япониялик Юитиро Миура сайёрамизнинг энг баланд нуқтаси — Эверест (Жомолунгма) чўққисини забт этган энг кекса альпинист одам, деган номга сазовор бўлди.

«Қора олтин» таҳликаси

Энг қимматбаҳо хом ашёга айланган нефть ва газ захираларининг камайиб бораётгани, 2020 йилга бориб ушбу маҳсулотга бўлган кунлик талаб 100,2 миллион баррелга етиши тўғрисидаги тахминлар бу борада жиддий хулосалар чиқаришни тақозо этмоқда.

Обама маблағ тежалмаслигига ваъда берди

Обама маблағ тежалмаслигига ваъда берди

АқШнинг Оклахома штатида юз берган  кучли торнадо оқибатлари ҳақида газетамизнинг ўтган сонида хабар берган эдик. халокатдан бир неча кун ўтгач, АқШ президенти Барак Обама офат юз берган Оклахома-Ситига ташриф буюрди. Вайронагарчиликлар кўламини ўз кўзи билан кўрган давлат раҳбари етказилган зарарни баҳолаш ҳақиқатан ҳам мушкул эканини тан олди. Мутахассисларнинг фикрича, етказилган зарар тахминан 2-5 миллиард АқШ долларини ташкил этиши  мумкин.

Бирни кўриб фикр, бирни кўриб шукр қилиш керак

Жаҳон қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат ташкилоти ўтган ҳафта ўзининг навбатдаги ҳисоботини эълон қилиб, сайёрамизнинг  2 миллиарддан зиёд аҳолиси очлик ва тўйиб овқат емасликдан азият чекаётгани, улар ҳашоратларни истеъмол қилишга ўрганишлари зарурлигини қайд этди. Унда таъкидланишича, қурт-қумурсқаларнинг оқсилга бойлиги тўйиб овқатланишдан маҳрум бўлган миллионлаб болалар учун қўшимча қувват бўлиши мумкин.

Қуллик

Одам савдоси қурбонлари 24 миллионга етди. Таҳлилчилар ана шу «бизнес» йилига 20 миллиард АҚШ доллари миқдорида фойда келтираётганини, 127 та мамлакатда одам савдоси амалга оширилаётганини афсус билан қайд этмоқдалар

Файласуфлардан бири қул қул эмас, қулликка тушишини англамаган қул, деган экан. Шу маънода ҳам одам савдоси қурбонларини адашганлар ёки қулликни англамаганлар, дея изоҳласак, хато бўлмас. Айни пайтда бу савдо наркотик ва қу­рол-яроғ савдосидан ҳам да­ромадлироқ трансмиллий жиноятга айлангани бежиз таъкидланмаяпти. Айрим манбаларда дунёда ҳар йили 3 млн. га яқин киши алданиб ёки адашиб қуллик тузоғига илинаётгани, қулликнинг замонавий кўриниши ер юзида мисли кўрилмаган даражада кенг тус олгани айтилмоқда. Энг ёмони эса «одамфуруш»лар «қуллик»ка жисмоний ва моддий тажовуз билан эмас,  балки маънавий-руҳий  таъсир ўтказиш орқали эришмоқдалар.

Саҳифа 10 - 17

Joomla