Tuesday, May 30th

Last update07:38:55 AM GMT

You are here:

Халқаро хаёт

Японияда 10 минг киши ишсиз қолади

Япониянинг жаҳондаги машҳур «SONY» корпорацияси 2012 йилда 10 минг нафар ходимларини ишдан бўшатишга қарор қилди.
Кузатувчилар бундай қарорни корпорация катта молиявий йўқотишлар туфайли қабул қилганини таъкидлашмоқда. Асосий сабаб эса  компаниянинг кўплаб заводларини вақтинчалик тўхташига олиб келган Япония ва Таиланддаги табиий офатлар ҳамда уларни қайта ишга тушириш учун сарфланган харажатлардир. Таъкидлаш жоиз, «SONY» компанияси ўтган йили 220 млрд. иена, яъни 2,9 млрд. АҚШ доллари миқдорида зарар кўрган.

Махфий мактублар ошкор этилди

Ўзини Anonymous ҳаракатининг аъзолари, деб атаган хакерлар Тунис бош вазири Хамади Жебейли ва унинг ҳукумати аъзолари ўртасидаги ўзаро электрон ёзишмаларни оммавий тарзда тарқатиб юбордилар. Тақдим этилган видеоролик ҳамда мактублар мамлакатдаги айрим нохолис воқеаларга бағишлангани таъкидланмоқда.
Шунингдек, хакерлар ўғирланган ахборотнинг асосий қисми сир сақланаётганини ҳам айтишмоқда. Маълумотларга кўра, хакерлар 2725 та хатни ошкор этишган. Ҳукумат вакиллари эса уларнинг аксарияти сохта, деган фикрни билдиришмоқда.

Франция 22 апрелни кутаяпти

Францияда давом этаётган сайловолди кампанияси доирасида 10 нафар президентликка номзодга телеканаллар орқали ўз дастурларини намойиш этиш учун 43 дақиқадан вақт ажратилди.
Мамлакат етакчилигига даъвогарлар рўйхатидан президент Николя Саркози, Социалистлар партияси Миллий Кенгаши депутати Франсуа Олланд, ўта ўнгчи «Миллий фронт» раиси Марин Ле Пен, Европа демократик партияси раиси Франсуа Байру жой олган. Шунингдек, сайловчилар овози учун «Сўл партия»дан Жан-Люк Меланшон, «яшиллардан» Эва Жоли, «УйҚон, республика» ўнг партиясидан Николя Дюпон-Эньан ва радикал сўл қарашлар тарафдорлари Натали Арто ҳамда Филипп Путу ҳам кураш олиб борадилар.
Мамлакатда сайловлар 22 апрель куни бўлиб ўтади.

Ўйин қоидалари ўзгармоқда

Маълумки, сайловлар ҳар қандай давлат ва жамиятда одамларнинг хоҳиш-иродаси, орзу-умидлари, ижтимоий кайфиятларини белгилаб берадиган жараёндир.
Сайловларсиз демократик ҳуқуқий давлат ва адолатли фуқаролик жамиятини тасаввур қилиб бўлмайди. Зеро, бундай тадбирлар давлат ҳокимиятини шакллантиришда фуқаролар иштирокини таъминлашнинг асосий ҳуқуқий воситаси ҳамдир.

Швециялик ўғрилар замонга мослашаяпти

Швеция қоғоз пулдан воз кечган биринчи мамлакат сифатида тарихга кирса ажаб эмас. Эндиликда ушбу мамлакатнинг барча ҳудудларида автобус чиптасига ҳам мобиль сервислар орқали ҳақ тўлана бошланди. Банклар эса нақд пул операцияларидан буткул воз кечаяпти.

Саҳифа 17 - 17

Joomla