Tuesday, May 30th

Last update07:38:55 AM GMT

You are here:

Халқаро хаёт

Помидорнинг акулага қандай алоқаси бор?

Кейинги йилларда бир оилага мансуб бўлмаган тирик организмларнинг чатиштирилиши, аниқроғи, жониворлар генининг экинларга, ўсимликларники эса ҳайвонларга ўтказилиши оддий ҳолга айланиб бораяпти.

Йогурт ишлаб чиқарувчилар жаримага тортилди

Франциянинг монополияга қарши курашувчи органлари йогурт ишлаб чиқарувчи бир қатор компанияларни ўзаро тил бириктирган ҳолда  фаолият юритгани учун 193 млн. евролик жаримага тортди.

«The Wall Street Journal» нашрининг хабар беришича, йогурт ишлаб чиқарувчи 11 та корхона 2006-2012 йилларда чакана савдо билан шуғулланувчи компанияларга сут маҳсулотларини баланд баҳода сотган. Нархларни келишиш учун меҳмонхона ва ресторанларда учрашиб, телефон орқали алоқа қилиб туришган.

Миср пойтахти кўчирилади(ми?)

Миср ҳукумати Қоҳирадан 45 километр узоқликда жойлашган  ҳудудда янги пойтахт учун замонавий мегаполис қуришни режалаштирмоқда. Мазкур лойиҳа тақдимотини ўтказган Уй-жой қурилиши вазири Мустафо Мадбулийнинг таъкидлашича, янги пойтахтни бунёд этиш ғояси Қоҳирада аҳолининг кўпайиши сабаб вужудга келган.  Шу ўринда ҳозир  Қоҳирада 20 млн. киши яшаётгани, 40 йилдан кейин эса аҳоли сони 2 баравар кўпайиши тахмин қилинаётганини айтиб ўтиш лозим.

Вазирнинг айтишича, янги пойтахт 5 млн. кишига мўлжаллаб қурилади. Умумий қиймати тахминан 65 млрд. долларни ташкил қиладиган лойиҳанинг дастлабки қисми етти йилда амалга оширилади.

Ш.Хўжаев тайёрлади.

Генетик олма

АҚШ қишлоқ хўжалиги вазирлиги мамлакат ҳудудида генетик усулда, яъни кесилганида ва ташқаридан турли таъсирлар етганида кўринишини ўзгартирмайдиган (қорайиб қолмайдиган) янги турдаги олма етиштиришга қаратилган лойиҳани тасдиқлади.

Робот: хаёлот ва ҳақиқат

Бундан қарийб бир аср муқаддам, яъни 1920 йилда чехиялик ёзувчи Карел Чапек илк бор «робот» терминини тилга олган эди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай робот технологиялари шу қадар шиддат билан ривожландики, ҳатто асримизнинг иккинчи ўн йиллигига келиб онгли роботлар яратилиши устида иш олиб борилаётгани айтилмоқда.

Гиёҳвандликнинг аянчли оқибатлари

Шу йилнинг 16 январидан 17 январига ўтар кечаси Индонезияда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланганликда айбланган олти кишига нисбатан суд томонидан чиқарилган ўлим жазоси ҳукми ижро этилди.

Маълумотларга кўра, қатл қилинганлардан беш нафари хорижлик, яъни чет давлатлари фуқаролари бўлган.

Таъкидлаш жоизки, ўлим жазоси бир қатор мамлакатларнинг жиноятчилар учун бошқа жазо тайинлаш бўйича билдирилган мурожаатларга қарамасдан амалга оширилган.

DutchNews онлайн нашрининг хабар беришича, бугунги кунда Индонезияда яна 130 нафар (64 нафари гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятларни содир этган) киши ўлим жазоси бўйича чиқарилган ҳукмларнинг ижро этилишини кутяпти.

Компьютердан эҳтиёт бўлинг!

Тайванлик 32 ёшли геймер қарийб уч кун давомида компьютердан бошини кўтармай, ўйин ўйнаганидан сўнг ҳаётдан кўз юмди.

Хабарларга кўра, компьютер клубининг бошқа фойдаланувчилари уни ухлаяпти деб ўйлаб, бу ҳолатга аҳамият беришмаган. Аммо кўп ўтмай, интернет-кафе маъмури мижознинг вафот этганини билган.

Тиббиёт ходимларининг маълум қилишича, компьютер ўйинлари «шинаванда»си ҳаддан ташқари чарчагани сабабли унинг юраги дош беролмай қолган.

Шунинг учун ҳам шифокорлар компьютерда узоқ вақт ишлаб ёки ўйин ўйнаб ўтирадиганларга ҳар икки соатда бир марта туриб юриш ҳамда бадантарбия қилишни маслаҳат беришади.

Кучукча йилига 100 минг доллар олади

Нью-Йоркда истиқомат қиладиган миллионер аёл Роуз-Энн Боласни «Белла Миа» лақабли урғочи итини ўз васиятномасига киритди.

Унга кўра, аёлнинг ўлимидан сўнг бу ит ҳар йили 100 минг АҚШ доллари миқдорида мерос пули олиб туради.

— «Белла Миа» мен учун қизимдек бўлиб қолган. У ҳашаматли ҳаётга ўргангани учун вафотидан кейин ҳеч нарсага муҳтож бўлмаслигини хоҳлайман, — дейди 60 ёшли Боласни.

Аёлнинг икки ўғли итнинг васиятномага киритилишига қарши эмас. Маълум бўлишича, Мальта болонкаси зотига мансуб уч ёшли кучукчанинг Боласни хонадонида алоҳида ётоқҳонаси, ҳар хил кийим-кечаклару пойабзаллар сақланадиган катта гардероби бор.

Илк бор аёл киши

Аввал хабар берганимиздек, Хорватияда президент сайловининг иккинчи тури бўлиб ўтди. Унда амалдаги президент 57 ёшли социал-демократ Иво Йосипович мухолифатчи партия номзоди 46 ёшли Колинде Грабар-Китаровичга имкониятни бой берди.

Икки триллион тонна муз эриди

Жаҳон метеорология ташкилотининг маълумотларига қараганда, сайёрамизда ҳарорат ўртача 7 даражага кўтарилса, Ер юзининг тенг ярми ҳаёт учун яроқсиз ҳолга келади. Айрим унумдор ерлар чўлланишга юз тутса, бошқалари сув остида қолади.

Ғалати бизнес ва ғаройиб эксперт

Колумбия аҳолиси қадимдан «Atta laevigata» туридаги чумолиларни истеъмол қилиш, қовуриш ва тузлашдан ташқари улардан соус тайёрлашган. Ҳукумат эса яхшигина даромад манбаи бўлган чумоличилик фермаларини қўллаб-қувватламоқда. Колумбия ҳар йили турли мамлакатларга 400 килограммдан ортиқ шундай маҳсулот экспорт қилади. Чумолилардан фойдали оқсил моддаси мавжудлиги ғалати бизнесни келтириб чиқарган.

Ғолиб иккинчи турда аниқланади

Маълумки, якшанба куни Хорватияда президентликка сайлов бўлиб ўтди. Лекин 4 нафар номзоддан бирортаси сайловчиларнинг 50 фоиздан кўпроқ овозини йиға олмади.

Янги таҳрирдаги қонун иллий биржа бозорини янада ривожлантиришга хизмат қилади

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида янги таҳрирда қабул қилинган “Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг мақсади ва мазмун-моҳиятига бағишланган матбуот анжумани  бўлиб ўтди.

Саҳифа 5 - 17

Joomla