Tuesday, May 30th

Last update07:38:55 AM GMT

You are here:

Халқаро хаёт

Майк Тайсон — Ёзувчилар уюшмаси аъзоси

Москвада бокс афсонаси — Майк Тайсоннинг «Аниқ ҳақиқат» номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Эътиборлиси, мазкур тадбирда чарм қўлқоп устасига Россия Ёзувчилар уюшмасининг аъзолик гувоҳномаси топширилди.

Эбола қурбонлари 5 мингга етди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Эбола вируси натижасида ҳалок бўлганлар сони 4 минг 493 нафарга етгани, яна 9 мингга яқин киши ушбу хавфли вирусни юқтирганини маълум қилди.

Энг тўғри йўл

Бугун дунё бозорида ҳамиша мўл-кўл бўлиб келган гуруч ва дон маҳсулотлари тақчиллиги оқибатида истеъмол маҳсулотлари нархи кескин ошаётгани бот-бот таъкидланмоқда. Экспертларнинг фикрига кўра, тезкор чора-тадбирлар кўрилмаса, ризқ-рўз манбаи бўлган буғдойнинг баҳоси 180 фоизга қимматлашиши мумкин. Бу барча мамлакатларни бирдек шубҳа-гумонлар гирдобига ташламоқда.

Қизғанчиқ гўзал қидирувда

Мьянма фуқароси, жорий йилнинг 31 майида «Miss Asia Pacific World» танлови ғолиблигини қўлга киритган 18 ёшли Май Мьят Нуо шоу-бизнесдаги фаолиятини «ёмон отлиқ» сифатида тугатишга мажбур бўлди.

Ҳаловат ва хавотир ёхуд робот эволюцияси ҳақида айрим мулоҳазалар

Яқинда Гарвард университети тадқиқотчилари ўзи мустақил тарзда шаклини ўзгартира оладиган робот яратишга муваффақ бўлдилар. Жуда содда кўринишга эга бўлган ушбу «темир дастёр»ни тайёрлаш осон кечмаган, албатта.

Кўкка кўтарилган кўл

Перу ва Боливия мамлакатлари чегарасида жойлашган Титикака кўли олимлар томонидан сайёрамизнинг ўзига хос хусусиятларга эга бўлган сув ҳавзаларидан бири сифатида тилга олиниши бежиз эмас, албатта.

Тартибли мамлакатнинг шафқатсиз қонунлари

Маълумотларга кўра, Осиё жануби-шарқидаги шаҳар-давлат — Сингапур   қонунларига мувофиқ, ерга тупурган, ахлат ташлаган, жамоат транспортида овқатланган, кўчаларни қоидага зид равишда кесиб ўтган, шаҳарнинг мумкин бўлмаган жойларида сигарета чекиб турган фуқаролар камида 500 маҳаллий доллар миқдорида (тахминан 400 АқШ доллари) жаримага тортиладилар.

Антиқа қонунлар

Лос-Анжелес шаҳрида қурбақаларни ялаш ман этилган. Гап шундаки, баъзи қурбақаларнинг териси галлюцинацияга сабаб бўладиган модда ишлаб чиқариши туфайли гиёҳвандлар унинг терисини ялашган, полициячилар эса бунга қарши ҳеч қандай чора кўра олмаган.

Саҳро ўртасидаги кўл

Бир ой аввал тунислик чўпонлар чўл ўртасида (мамлакат  марказидаги Гафса шаҳридан 25 километр узоқликда) ғайритабиий тарзда, яъни қисқа муддатда пайдо бўлган кўлга дуч келдилар. Унинг чуқурлиги ўртача 12-15 метр бўлиб, сув ҳажми тахминан бир миллион куб метрга тенг.

Бир юз ўн беш йил кечиктирилган қулайлик

Йигирма уч йил – тарих учун жуда оз муддат. Лекин шу қисқа вақт ичида Ўзбекистонда оламшумул ўзгаришлар юз берди. Ислоҳот ислоҳот учун эмас, ислоҳот инсон учун, унинг манфаатлари учун, деган эзгу даъват ҳаётимизнинг шиорига айланди.

Саҳифа 6 - 17

Joomla