Tuesday, May 30th

Last update07:38:55 AM GMT

You are here:

Халқаро хаёт

Шимолнинг «ёнаётган» буғулари

Финляндиялик фермерлар йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида нобуд бўлаётган минглаб шимол буғуларини асраб қолиш йўлини топдилар. Гап шундаки, жониворларнинг ҳайдовчиларга узоқдан яхши  кўриниши учун уларнинг юнги ва шохларига ёруғликни қайтарадиган махсус спрей сепиб чиқилди.

Саноатлашган иқтисодиётдан — инновацион иқтисодиётга

Инглизчада фан ва техника ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий қилиш, деган маънони англатувчи «Инновация» атамаси эндиликда ижтимоий-иқтисодий фаолиятимизда энг кўп ишлатиладиган сўзлардан бирига айланиб қолди.

Сирли олам синоатлари

Чарчасангиз — ялпиз хидланг...

Руҳияти бузилган, асаблари таранглашганларни хушбўй ҳидлар билан даволаш қадимдан мавжуд. Бу усул замонавий тиббиётда ароматерапия деб номланади.

— қаттиқ чарчаган одамга апельсин, ёронгул, лимон, қора арча ва ялпиз, бош оғриб, асаб толиққанда райҳон, қалампирмунчоқ, лимон, ялпиз ҳидлаган ҳамда уларга термулиб ҳордиқ чиқарган инсон руҳан ва жисман енгиллашади, — дейди психология фанлари номзоди Маҳмуд Йўлдошев.

Хотира сусайганда эса райҳон, қалампирмунчоқ, атиргул, хушбўй олмаларни ҳидлаган ёки таомга қўшиб тановвул қилган одамнинг кайфияти кўтарилиб, руҳи енгиллашади. Унутаёзган нарсаларини эслай бошлайди.

Кюнонинг ихтироси

Таҳлилчилар 2035 йилгача дунё миқёсида 16 миллион километрга тенг янги йўллар қурилиб, бунинг учун салкам 20 триллион АқШ доллари миқдорида маблағ сарфланишини таъкидламоқдалар.

Юқоридаги рақамлар бежиз тилга олинаётгани йўқ, албатта. Чунки 23 йилдан кейин сайёрадаги автомобилларнинг умумий сони 1,7 миллиардга етиши мумкин. Мисол учун, Хитойда 2010 йили ҳар минг кишига 4 та автомобиль тўғри келган бўлса, 2035 йилга бориб бу кўрсаткич 310 тага етиши таъкидланмоқда. ҳиндистонда эса ҳозирги 14 миллион автоуловнинг 160 миллионга кўпайиши тахмин қилинаётир. Худди шу даврга келиб дунё автомобиль бозорининг 3 фоизини табиий газ, 4 фоизини электр ҳамда 20 фоизини гибридли автоуловлар эгаллайди.

«Қуёш кемаси» ишончни оқлармикан?

Швейцарияда ёнилғисиз парвоз қиладиган, яъни қуёшдан қувват олиб учадиган янги самолёт тақдимоти бўлиб ўтди.

Таъкидлаш жоиз:  мазкур ҳаво кемаси «Solar Impulse» лойиҳаси бўйича яратилган иккинчи прототип бўлиб, аввалгисидан бироз каттароқдир. Самолётнинг минглаб қуёшдан энергия олувчи ойначалар билан қопланган моноқанотининг узунлиги 72 метрга тенг. Эътиборлиси, бу кўрсаткич «А380» аэробусникидан бор-йўғи 7 метр камроқдир. Вазни 2,3 тоннани ташкил  этадиган қуёш кемаси ҳавога тўртта двигатель ёрдамида кўтарилади.

Ўқинг — қизиқ!

Газли сувнинг эгаси ким?

Чанқовбости ичимликлар орасида энг кўп истеъмол қилинадиган газли сув бундан 200 йил муқаддам британиялик кимёгар Жозиф Пристли томонидан кашф этилган. ўта қизиқувчан олим кунларнинг бирида бочкадаги ачитқи юзидаги пуфакчаларнинг ҳаракатини узоқ кузатиб, улар ичида газ борлиги ва унинг сувда парчаланиши мумкинлигини синаб кўради. Ушбу тажриба инсониятга энг кўп наф келтирадиган ихтиронинг юзага келишига сабаб бўлади ва 1767 йилдан газли сув ишлаб чиқарила бошланади.

«Бегона» болалар

Жаҳон оммавий ахборот воситаларида Бельгия болалар эвтаназиясини расмийлаштирган иккинчи ва кўнгилли равишда ҳаётдан кўз юмишни хоҳлаганлар учун ёш чегараси белгиланмаган биринчи мамлакатга айлангани таъкидланмоқда.

қайд этиш жоизки, 2012 йилда мазкур давлатда икки мингга яқин киши эвтаназияни ихтиёр этган эди. Энди улар қаторига ҳали ақлини танимаган норасида болалар ҳам қўшиладиган бўлди. Бельгия қироли Филипп вояга етмаган шахслар эвтаназияси (ихтиёрий ўлими)га рухсат берувчи қонунни имзолаганидан кейин бунга расман йўл очилди.

Чиқиндидан боғ барпо этиш мумкинми?

Маълумотларга кўра, Нью-Йоркда яшовчи ўртаҳол ҳар бир киши чиқиндихонага бир кунда тахминан 1,2 кило маиший чиқит чиқарар экан. АҚШнинг «PRESENT Architecture» дизайнерлик компанияси бу «маҳсулот»ни «Green Loop» номли лойиҳа асосида компост, яъни фойдали органик ўғитга айлантиришни режалаштирмоқда. Бунинг учун шаҳар четларига яқин жойларда ўнга яқин улкан компост оролларини барпо этиш таклиф қилиняпти.

Ёлғоннинг умри интернетда ҳам қисқа

Буюк Британияда интернетдаги хабарнинг рост ёки ёлғонлигини аниқлай оладиган янги «Pheme» номли компьютер дастури яратилди. Бунинг учун унга матндан кичик парча киритиш кифоя. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу дастур ижтимоий тармоқдаги бўҳтонларни аниқлашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга қўл келиши мумкин.

131 киши яшайдиган давлат

Дунёдаги энг «тирбанд» орол Африканинг Виктория кўли ҳавзасида жойлашган. Мгинго номли ушбу «митти қуруқлик»нинг атиги 1,8 км. кв.га тенг ҳудудида бор-йўғи 131 киши истиқомат қилади.

Аҳамиятлиси, йиллар давомида Кения ва Уганда ўртасида талаш бўлган орол аҳолиси томонидан бу ерда «сенат республика»си ҳам ташкил этилган.

Саҳифа 7 - 17

Joomla