Tuesday, May 30th

Last update07:38:55 AM GMT

You are here:

Халқаро хаёт

Ўйинчоқ ўйнаманг!

Вьетнамнинг энг йирик шаҳри — Хошиминдаги савдо дўконларида Хитойда ишлаб чиқарилган пластик ўйинчоқларнинг аксариятида саратон ва бепуштликка олиб келувчи, шунингдек, марказий асаб тизимини ишдан чиқариши мумкин бўлган токсинлар мавжудлиги аниқланди. Экспертлар хулосаларига кўра, хавфли ўйинчоқларнинг айримларида зарарли моддалар белгиланидан 400 баравардан ҳам кўпни ташкил этмоқда.

Бир кило асалга битта автомобиль

Дунёдаги энг қиммат нархдаги асал Туркиянинг шимоли-шарқидаги Саричайир водийсида жойлашган, чуқурлиги 1800 метрни ташкил этадиган ғордан олинади.

Қишда иш жойингизни яхшироқ ёритинг

Маълумки, қиш пайтлари куннинг давомийлиги тунга нисбатан анча қисқа бўлади. Шу сабабли кўпчиликнинг иш вақти ҳали куёш чиқмасдан бошланиб, уйга қайтиши эса кун ботиб, атрофга қоронғулик чўккан маҳалга тўғри келади.

Британиялик тиббиёт ходимларининг маълум қилишича, бу ҳолат қуёш нуридан етарлича баҳраманд бўлмаган кишиларда лоқайдлик ва тушкунликнинг авж олиши, шунингдек, қаттиқ ҳаяжон ҳамда руҳий касалликларнинг келиб чиқишига олиб келиши мумкин.

632 минг долларлик виски

Гонгконгда бўлиб ўтган «Sotheby’s» аукционида «Imperiale M Decanter» номли виски бошоқли ғалла ўсимликларидан тайёрланган ичимлик учун рекорд даражадаги нарх — 632 минг АқШ долларига сотилди.

Таъкидлаш жоиз: бундан аввал 460 минг долларлик рекорд 2010 йили Нью-Йоркда ўтказилган ким ошди савдоларида қайд этилганди.

Австралия автомобилсиз қоляпти

«Toyota Motor» корпорацияси 2017 йил охирида Австралиядаги фаолияти тўхтатилишини маълум қилди. Бунгача Япониянинг ушбу компанияси мамлакатдаги энг йирик концерн бўлиб қолаётган эди.

Компания вакилларининг фикрича, сўнгги йилларда автомобиль ишлаб чиқариш таннархи ошган. Австралия долларининг кучсизлиги туфайли экспортдан тушадиган даромад ҳам пасайган. Айни пайтда компаниянинг 1959 йилда асос солинган Австралиядаги тармоғида 3,9 минг нафар киши ишлаяпти.

Катта бизнес

Кўп пул тўплаш жасорат, уларни сақлаб қолиш маҳорат, тўғри сарфлаш эса санъатни талаб этганидек, тадбиркор ҳар учала ҳислатдан хабардор бўлиши лозим. Айни пайтда жаҳон тажрибаси ана шу ақиданинг нақадар тўғри эканини яна бир карра исботламоқда.

Маълумки, бозор иқтисодиёти кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик фаолияти билан чамбарчас боғлиқдир. Бизнеснинг туб моҳиятида эса кўпроқ фойда, даромад топиш мақсади ётади. Аммо тадбиркорнинг мақсади фақат даромад олиш эмас. Унинг қарашлари янги фикр ва ғояларни излаш, таҳлил қилиш, ўз ташабусскорлиги, яратувчилик қобилиятларини юзага чиқариш орқали муваффақиятга эришишда яққол намоён бўлади.

Манбаларга қараганда, XVIII аср бошида инглиз иқтисодчиси Р.Кантильон иқтисодиёт назариясига «тадбиркор» тушунчасини киритган. Унинг фикрича, маълум баҳоларда ўзгалар маҳсулотини сотиб олиб, шу ҳисобдан фойда оладиган киши тадбиркор ҳисобланади. Бинобарин таваккалчилик — тадбиркорнинг энг асосий кўрсаткичи, деб баҳоланганлиги эътиборга моликдир.

Беш бурчакли мевалар яратилди

Яқинда япониялик уч нафар фермер антиқа шаклдаги цитрус мева, беш бурчакли ийокан етиштиришга муваффақ бўлди.

Маълумотларга кўра, улар бундай натижага ҳар бир меванинг ғўралиги пайтида уни ёғоч қолип билан «ўраш» орқали эришишган.

Ноанъанавий даромад

Салом, роботхон

АҚШнинг Чикаго шаҳрида истиқомат қилувчи тадбиркор эркак ва аёл кўринишидаги автоматларни қурдириб, шаҳар вокзалларига ўрнатди. Истаган киши бундай автоматларга танга ташласа, робот унга қўл узатиб сўрашади ва сафари хайрли ўтишини тилайди. Ажабланарлиси шуки, мазкур бизнес-ғоя мувафаққиятли чиқди. Сафарга ёлғиз чиқаётган одамлар бундай автоматлардан бажонидил фойдаланишяпти. Бунинг устига, улар ишлаб чиқарувчиларга мурожаат қилиб, «автомат дўстлар»ни нафақат қўл узатадиган, балки қучоқ очиб кўришадиган қилиб яратишни ҳам сўрамоқда.

Ниагара ҳам айсбергга айланди

Жуда оғир об-ҳаво шароитида қолган америкаликлар ғаройиб табиат ҳодисасининг гувоҳига айландилар. Гап шундаки, ўтган ҳафта аномал даражадаги совуққа «бардош» бера олмаган Ниагара шаршараси ҳам музлаб қолди. Маълум бўлишича, дунёнинг энг йирик ушбу шаршараси кузатув олиб борилаётган даврдан буён фақат икки марта — 1848 ва 1912 йиллларда музлаган.

Қора ажал

БМТ мутахассислари 7 ёшдан 64 ёшгача бўлган 200 миллиондан ортиқ, яъни Ер юзи аҳолисининг қарийб 5 фоизи гиёҳвандлик моддаларини мунтазам истеъмол қилаётгани, энг аянчлиси, уларнинг 70 фоизи ёшлар эканини қайд этмоқдалар.

Гарчи бутун дунёда ана шу иллатга қарши тинимсиз кураш олиб борилаётган бўлса-да, кейинги ўн йилда «қора ажал» домига тушганлар сони ортса ортдики, камаймади. Айниқса, ўсмирларнинг ана шу бало қулига  айланаётгани ниҳоятда ачинарли ҳолатдир. Таҳлилчилар ҳатто 5-7 ёшли гиёҳвандлар ҳам учраётганига эътибор қаратмоқдалар. Улар бундай иллатга ота-оналарининг шу куйга тушганлари сабаб йўлиқмоқдалар. Энг ёмони, ушбу моддани истеъмол қилаётган киши узоғи билан 5-7 йил умр кўриши исботланган. Кейинги йилларда наркотиклар туфайли вафот этиш ҳоллари катталар орасида 10, болалар ва ўсмирлар орасида эса 42 маротаба ошган.

Саҳифа 8 - 17

Joomla