Tuesday, May 30th

Last update07:38:55 AM GMT

You are here:

Халқаро хаёт

«Бир оилада – бир фарзанд» сиёсати ўзгарди. Чунки...

Хитойда оилаларга иккинчи фарзанд кўриш ҳуқуқи берилгани хабар қилинмоқда. Бунинг асосий шарти – бўлажак ота-онадан бири ўз оиласида ягона фарзанд бўлиши керак. Маълумки, Хитойда ўтган асрнинг 70-йилларидан «Бир оилада – бир фарзанд» сиёсати жорий этилган эди.

Дунёни маърифат қутқаради

Бутун дунё ва ён-атрофимизда кечаётган мураккаб жараёнлар, у ёки бу мамлакатда ирқчилик, миллатчилик каби жиноятларнинг ортиб бораётгани, алкоголизм ва гиёҳвандликка рўжу қўйган ёшларнинг кўпаяётгани таълим-тарбия ва маънавиятга етарлича эътибор қаратилмаётгани оқибатида юз бераётгани бежиз таъкидланмаяпти.

Мутахассисларнинг маълум қилишларича, айни пайтда дунё аҳолисининг 800 млн.и саводсиздир. қарийб 250 млн. нафар бола эса мактабга бориш бахтидан мосуво. Салкам бир миллиардга яқин кишиларнинг аксари ёшлар экани бу муаммо дунё ҳамжамияти олдида турган долзарб масала эканини кўрсатади.

Аср кашфиётими ёки...

XX аср ўрталарида пайдо бўлган роботларнинг XXI аср охирига бориб қуёш тизими – сайёралар, уларнинг йўлдошлари ва астероидлар фаолиятини ўрганадиган асосий кучга айланиши тахмин қилинмоқда. Энг таажжубланарлиси эса соҳа мутасаддилари сунъий онгли роботлар яратилаётганини яширмаяптилар.

ЭИЗлар учун кўк чироқ

Мутахассис ва таҳлилчиларнинг маълум қилишларича,  XX  аср ўрталарида пайдо бўлган  иқтисодиётнинг таянч нуқталарига айланган эркин иқтисодий зоналар фаолиятини кенгайтиришга дунё миқёсида жуда катта эътибор қаратилмоқда.

Агар 90-йилларнинг ўрталарида улар сони 2000 тани ташкил этган бўлса, ҳозирги кунда эркин ҳудудлар 4000 тадан зиёддир.

Эркин иқтисодий зоналарнинг жаҳон товар айланмасидаги ҳиссаси 40 фоиздан ортаётгани ҳам уларнинг афзал томонларини кўрсатиши мумкин. Улар дунёнинг 140 дан ортиқ мамлакати ҳудудида жойлашган бўлиб, дунёдаги жами ЭИЗларда салкам 70 миллион киши меҳнат қилмоқда. ЭИЗларнинг йиллик савдо айланмаси эса 600 млрд. АқШ долларига яқин экани маълум қилинаяпти.

Ўзиюрар тошлар сири очилди

АҚШнинг фазони тадқиқ этиш ишлари билан шуғулланувчи NASA ташкилоти ходимлари ўлим водийси (Калифорния штати) ҳудудидаги қуриб қолган  Рэйстрек Плайя кўли тубидаги ҳаракатланувчи тошлар сирини аниқлашга муваффақ бўлдилар.

Шаҳар ичидаги «шаҳар»

Хитойнинг Ченду шаҳрида (Сичуань провинцияси) умумий майдони 1,76 миллион квадрат метрга тенг бўлган «The New Century Global Center» бизнес-маркази ишга тушди.

Шу тариқа мазкур иншоот 2009 йилда фойдаланишга топширилган Дубай халқаро аэропортининг 3-терминали томонидан ўрнатилган рекордни янгилади.

Ишсизлик чекинаяпти. Аммо...

Кейинги икки йилда глобал инқироздан азият чекаётган Испанияда ишсизлик даражаси илк бора пасая бошлади. Испания Миллий статистика институти маълумотларига кўра, жорий йилнинг иккинчи чорагида 149 минг янги иш ўрни  ташкил этилган.

Бош вазир Мариано Рахоянинг мамлакат иқтисодиёти тикланаётгани ҳақидаги мулоҳазалари шу маънода ўз исботини топмоқда, дейиш мумкин. Аммо ҳукумат йил охиригача иқтисодиёт тўлиқ тикланишига умид билдираётган бўлса-да, асосий кўрсаткичлар ёз мавсумида яхшиланиб, август ойидан яна аввалги ҳолига қайтаётганини унутмаслик керак.

Испанияда Европа Иттифоқидаги ишсизларнинг бешдан бир қисми истиқомат қилаётгани ҳам таҳлилчиларни хавотирга солаяпти.

 

Фаластин ва Исроил: «Тинчлик бўлур барқарор»

Халқаро шарҳловчилар Вашингтон шаҳрида Исроил ва Фаластин ҳукуматлари ўртасида тинчлик музокаралари бошланганини ва тарафлар 3 йил мобайнида илк маротаба музокаралар столига ўтирганларини таъкидламоқдалар. Мазкур музокараларнинг бошланиши учун Исроил Фаластин ҳукумати шартларига кўниб, 104 нафар фаластинлик маҳбусни озод қилишга ваъда қилди. Мамлакат бош вазири Биньямин Нетаньяху қамалган фаластинлик террорчилар озод этилишини расман эълон қилиб, Фаластин ҳукумати тинчлик музокараларини давом эттиришига умид билдирди. Исроил мутасаддиларининг таъкидлашича, тинчлик истагидаги Исроил фаластинликларга 1967 йилда босиб олинган ерларнинг 86 фоизини қайтаради. Бунинг эвазига фаластинликлар қуролланишни бекор қилиши ва Исроилни тан олиши керак.

Метрополитен... судга берилди

Москва шаҳар Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамияти тоза ҳаво етишмаслиги ва вагонлардаги шовқиндан йўловчиларни халос этишни талаб қилмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, суд орқали бу муаммо ечимини топиши осон эмас, лекин иложи бор.

ҳуқуқ ҳимоячилари мазкур талаб билан Фуқаролик судига йўллаган даъво аризасида минглаб йўловчилар фикрини келтиргани айтилмоқда. Жамият вакиллари берган маълумотларга кўра, метрополитендаги вентиляция ва шовқин камайтириш тизимлари талабга умуман жавоб бермайди. ҳуқуқшунос Алина Топорнинанинг таъкидлашича, мазкур даъво аризаси жуда долзарб бўлиб, суднинг ижобий қарори метрополитендаги ёритиш, вентиляция ва шовқин назорати тизимларини меъёрлаштиришга туртки бўлиши мумкин.

Гулноза Муҳиддинова тайёрлади.

Либераллар Японияда етакчи

Японияда парламентнинг юқори палатасига ўтказилган сайлов натижалари ҳали эълон қилинмаган бўлса-да, кўпчилик овозни мамлакат Либерал-демократик партияси вакиллари олгани айтилаяпти. «Янги Комэйто» партияси эса иккинчи ўринни банд этиши таҳмин қилинмоқда. Агар таҳминлар тўғри чиқса, ана шу икки партия вакиллари 121 ўриндан 75 тасини эгаллайдилар. қолган мандатлар эса бошқа сиёсий куч вакиллари ўртасида тақсимланади.

Термит балоси

Мутахассис ва таҳлилчиларнинг фикрича, «термит» деб аталувчи ҳашарот келтираётган зарар 20 миллиард АҚШ долларини ташкил этаяпти.

Ушбу ҳашарот турининг ёғоч, ғиштли девор ва темир томларни ҳам кемириб ташлаётгани ҳақиқатан ҳам дунё миқёсида жиддий хавотирга сабаб бўлмоқда.

Гарчи бу ҳашарот халқ орасида «оқ чумоли» деган ном билан «танилган» бўлса-да, аслида у оддий чумолидан кескин фарқ қилади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, аъзолари сони бир неча мингдан бир неча миллионгача етадиган гуруҳларда яшайдиган термитлар ўта очофат бўлиб, табиий шароитда асосан ўсимликлар билан озиқланади. Лекин уларнинг энг яхши кўрган неъмати — ишлов берилган дарахтдир. Улар ер остидан бошлаб юқорига ҳаракатланган ҳолда йўлида учраган барча буюмларни – таянч устунлар, эшиклар, дераза ромларини ҳам еб кетаверади. Эътиборлиси, бу вақтда ана шу буюмларнинг ташқи кўриниши ўзгармайди. Аммо бир кун келиб, мустаҳкам ва пухта қурилган бино бир уюм пайрахага айланиши муқаррар. Агар термитлар сони кўпайиб кетса, улар боғлар, томорқалар ва ҳатто бутун қишлоқларга ҳам қирғин келтириши мумкин.

Демографик инқироз кучая борадими?

Халқаро таҳлилчилар Ер юзи аҳолиси бугунгидек суратда кўпайса, олти юз йилдан кейин сайёранинг ҳар бир фуқаросига атиги бир квадрат метрдан жой қолишини тахмин қилмоқдалар.

Агар 1999 йили сайёрамизда 6 млрд. киши яшаган бўлса, БМТ ҳисоб-китобларида  2015 йилга бориб, бу кўрсаткич 8 млрд.дан ошиши қайд этилаяпти. Хўш, она табиат ўз неъматлари билан шунча фуқарони таъминлай оладими?

Саҳифа 9 - 17

Joomla