Tuesday, May 30th

Last update07:38:55 AM GMT

You are here:

Концепция

Вазир депутатларга ахборот берди

Аввал хабар қилинганидек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигидан «Ўзбекистонда сувни тежовчи технологиялардан фойдаланиш ҳолати ва унинг самарадорлигини ошириш истиқболлари, қишлоқ хўжалиги корхоналарида замонавий техника ва технологияларни жорий этиш тўғрисида» асослантирилган ахборот олиш мақсадида парламент сўрови юборганди. Орадан муайян муддат ўтгач, қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Шуҳрат Тешаев парламент қуйи палатаси йиғилишида сўровда кўрсатилган йўналишлар бўйича депутатларга батафсил ахборот бериши баробарида сиёсий партиялар фракциялари вакилларининг саволларига жавоб қайтарди.

Сони ҳам кўп, сифати ҳам юқори

Президентимиз Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида ўтган 5 йил мобайнида иқтисодиётга қарийб 67 миллиард АҚШ доллари миқдорида инвестиция йўналтирилгани, шунинг 21 фоизини хорижий сармоялар ташкил этишини алоҳида таъкидлади.

Бағрикенглик ва адолат мезони

Халқ депутатлари Навоий шаҳар кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи ва партия шаҳар кенгаши томонидан Бош қомусимиз қабул қилинганлигининг 23 йиллигига бағишланган тадбир ўтказилди.

Оилага эътибор — эртанги кунга эътибор

Оила деб аталмиш муқаддас қўрғонни янада  мустаҳкамлаш, хотин-қизларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш орқали бандлигини таъминлаш, уларнинг жамиятдаги ўрни ва ролини ошириш  масалалари халқ депутатлари Навоий вилоят кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида атрофлича муҳокама этилди.

Халқаро экспертларнинг юксак баҳоси

Пойтахтимизда «Инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш — мамлакатни демократик янгилаш ва модернизациялашнинг асосий йўналиши: Ўзбекистон тажрибаси» мавзуида халқаро конференция бўлиб ўтди.

Мазкур анжуманда  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, ижро ва суд ҳокимияти органлари, фуқаролик жамияти институтлари, ҳуқуқшунос олимлар жамоатчилиги, таълим муассасалари, оммавий ахборот воситалари, шунингдек, халқаро ташкилотлар, дипломатик корпус вакиллари иштирок этдилар.

Нуфузли тадбир қатнашчилари Ўзбекистон Республикасида  тарихий мезонлар бўйича қисқа муддатларда кучли жамиятни шакллантириш ва демократлаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини  ишончли ҳимоя қилиш борасида бир қанча муҳим чора-тадбирларни амалга оширишга муваффақ бўлинганлигини таъкидладилар.

Масъулият юки

Президентимизнинг халқ депутатлари Наманган вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясидаги нутқида иқтисодиётимизнинг ҳал қилувчи кучига айланиб бораётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ушбу ҳудудда ҳам изчил ривожланаётгани алоҳида эътироф этилди. Бу соҳада айрим муаммолар борлиги тилга олинди. Масаланинг ана шу жиҳати O`zLiDeP фракцияси аъзолари томонидан қизғин муҳокама қилинаётир.

«Конституция ва миллий парламентаризм»

O`zLiDeP Cиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциямиз ҳамкорлигида шу мавзуда давра суҳбати бўлиб ўтди.

Демократик тараққиёт кафолати

Асосий қонун дея таърифланадиган Конституциямизда давлат ҳокимиятининг бўлиниши принципини, барча фуқароларнинг жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар қонун олдида тенглиги, фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги, сайлов ҳуқуқи каби устувор қоидалар мустаҳкамланган.

Оилавий муносабатларга алоҳида боб ажратилган

Мустақиллик йилларида маънавият соҳасида эришган энг катта ютуғимиз — халқимизнинг онгу тафаккури бутунлай ўзгариб, янгича сифат ва мазмун касб этганидадир. Бошқача айтганда, истиқлолнинг тарихан қисқа даврида барча жабҳаларда изчил суръатлар билан амалга оширилаётган ислоҳотлар, энг аввало, инсон ва унинг манфаатлари учун хизмат қилаяпти, ислоҳот — ислоҳот учун эмас, балки инсон учун, унинг фаровон ҳаёти учун, деган эзгу тамойил жамиятимиз ҳаётида ўз аксини топаяпти.

«Қаерда қонун ҳукмронлик қилса, шу ерда эркинлик бўлади»

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда давлат қурилиши соҳасида туб ўзгаришлар юз берди. 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ана шу янгиланиш ва ўзгаришларнинг ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилаётганлиги шубҳасиз.

Саҳифа 2 - 6

Joomla