Tuesday, May 30th

Last update07:38:55 AM GMT

You are here:

Концепция

Бош қомус – ҳуқуқлар кафолати

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, мана 23 йилдирки, мамлакатимиз тараққиётининг мустаҳкам ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилмоқда. Констиуциявий талаблар асосида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самараси ўлароқ, аҳолининг ҳуқуқ ва манфаатлари тўла таъминланяпти. Зеро, Асосий қонунимизнинг туб замирида шу муқаддас заминда яшаётган ҳар бир кишини рози қилиш, эзгу орзу-истакларини рўёбга чиқариш каби инсонпарварлик тамойилларига асосланган демократик жамиятни барпо этиш мақсади мужассамдир.

Кузатиш ва баҳолашда давом этамиз

«XXI asr» газетасининг аввалги сонида хабар қилинганидек, партия тизимидаги кадрлар билан ишлаш, уларнинг сиёсий онги ва тафаккур доирасини кенгайтириш, мамлакатимизда изчиллик билан амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар муваффақиятига дахлдорлик ҳиссини кучайтириш мақсадида O`zLiDeP ҳузуридаги Сиёсий таълим маркази томонидан турли тадбирлар ташкил этиб келинмоқда. Энг муҳими, уларда тизимлилик ва босқичма-босқичлик тамойилларига қатъий амал қилиняпти. Хусусан, партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида «старт» олган «Йигирма тўрт йиллик мустақил тараққиёт йўли — Ўзбекистоннинг ривожланиш йўли» мавзуидаги ўқув-семинарининг барча вилоятларда давом эттирилгани фикримиз далилидир. Эндиликда эса мазкур мулоқотлар туман (шаҳар)лар кесимига кўчаётир. Пировардида ушбу семинарлар корхона ва муассасалардаги бошланғич партия ташкилотларида якун топади. Ҳудудлардаги мухбирларимиз томонидан тайёрланган хабарлар эса ушбу мулоқот майдони тобора кенгайганидан дарак бериб турибди. Диққатга сазовор жиҳати шундаки, учрашувларда асосий эътибор Президентимизнинг «Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир» номли китобининг мазмун-моҳиятини ўрганишга қаратилган.

«... Юрак ҳароратини ҳис қиласиз»

— Бу китобдан давлатимиз раҳбарининг сайловолди жараёнларидаги йигирмадан зиёд учрашув ва анжуманларда билдирган фикр-мулоҳазалари ўрин олган, — деди O`zLiDeP Сирдарё вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган тадбирда сўз олган Маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими раҳбари Ғайбулла Юсупов. — Ушбу тўплам билан яқиндан танишган киши Ватанимиз тақдирига фидойилик, халқимиз фаровонлиги учун ҳар қандай синов ва машаққатларга тайёр бўлган, улуғ мақсадларга эришишни олий саодат,  ўз ҳаётининг мазмуни, деб биладиган инсон – улкан давлат арбобининг безовта қалби, юрак ҳарорати, мустаҳкам иродасини ҳис қилади.

Давра суҳбатида O`zLiDeP вилоят кенгаши бўлим мудири А.Шодмонқулов, партия фаоли, ҳунарманд Сайёра Тўхтасинова китобда мамлакатимизнинг яқин ва узоқ истиқболга мўлжалланган тараққиёт стратегияси аниқ-равшан белгилаб берилганини, илм-фан, маданият, санъат, спорт каби ижтимоий соҳаларни барқарор ривожлантириш, юртимиздаги ҳар бир ҳудуд ва минтақа тараққиётини янги босқичга кўтаришга доир устувор режа ва лойиҳалар баён қилинганини эътироф этдилар.

Юртга хизмат — олий саодат

O`zLiDeP Бухоро вилоят кенгаши ҳузуридаги Сиёсий таълим марказида ўтказилган ўқув-семинарда ҳам партиядошларимиз учун муҳим мафкуравий манба бўлган янги китобнинг нашр этилиши ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий ҳаётимизда катта воқеа бўлгани таъкидланиб, юртимизнинг мустақиллик йилларида босиб ўтган мураккаб, айни вақтда шарафли тарихий йўли ўз ифодасини топгани қайд этилди.

— Асарда мамлакатимиз эришган ва эришаётган муваффақиятлар атрофлича баён этилган, — дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O`zLiDeP фракцияси аъзоси Жамол Носиров. — Масалан, БМТ кўмагида АҚШнинг Колумбия университети социологлари томонидан ўтказилган ижтимоий сўров – «Бутунжаҳон бахт индекси» рейтингида Ўзбекистон 158 мамлакат орасида 44-поғонани, МДҲ давлатлари орасида эса биринчи ўринни эгаллагани ҳар биримизнинг қалбимизда фахр-ифтихор туйғуларини уйғотди.

Мамлакатимиз иқтисодиётида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг беқиёс ўрни бор. Бухорода ҳам ушбу йўналишга алоҳида эътибор бериб келинаётир. Вилоятда ишлаб чиқарилаётган ялпи маҳсулотда хусусий секторнинг ҳиссаси 66 фоизга етгани, иш билан банд аҳолининг салкам 78 фоизи айнан шу соҳада самарали меҳнат қилаётгани бунинг исботидир.

Ўқув-семинарда алоҳида таъкидланганидек, Президентимизнинг республикамиз минтақалари, жумладан, Бухорога эътибори туфайли вилоят иқтисодиётига  2009-2014 йилларда 9 миллиард 500 миллион доллар ҳажмида инвестиция киритилди. Ер ости ва усти бойликлари ўзлаштирилиб, юзлаб янги корхоналар қурилди. Минг-минглаб иш ўринлари яратилди. Мактаб, лицей, коллеж, тиббиёт муассасалари барпо этилди. Биргина 2014 йилда 74 мингдан зиёд янги иш ўрни ташкил этилиб, 23,6 минг нафар касб-ҳунар коллежи битирувчиси ишга  жойлаштирилди.

— Президентимиз китобида кўп тармоқли фермер хўжаликларини янада кўпайтириш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш борасида  қилинадиган ишлар ва улкан имкониятлар мавжудлиги алоҳида қайд этилган, — дейди  O`zLiDeP Жондор туман кенгаши раиси, халқ депутатлари туман кенгаши депутати Раъно Раҳимова. — Демак, яқин келажакда юртимиз янада обод, аҳоли турмуш тарзи янада фаровон бўлади.

Истиқлолимиз ва истиқболимиз  кўзгусига  айланган асар

Қарши шаҳрида бўлиб ўтган ўқув-амалий семинарда O`zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Орзиқул Шеров, фалсафа фанлари номзоди, доцент Тоҳир Қурбонов, адлия бошқармаси бўлим мудири Ҳусан Турсунов, Қарши туманидаги «Нормўмин бобо» фермер хўжалиги раиси, туман кенгаши депутати Панжи Гелдиев, Қарши Давлат университети талабаси, партия «Ёшлар қаноти» фаоли Азиза Набиева сўзга чиқиб, Юртбошимизнинг мазкур китобида мамлакатимиз мустақиллик йилларида босиб ўтган тараққиёт йўли чуқур таҳлил этилганлиги, яқин истиқболдаги стратегик ва тактик вазифалар, халқимизнинг орзу-умид ва интилишлари акс эттирилганига эътибор қаратишди.

— Демократия — инсон, жамият ва давлат деган уч субъект ўзаро бир-бирини тўлдирадиган, бир-бирини бойитиб, керак бўлса, назорат қилиб турадиган яхлит тизим сифатида тасвирланади, — деди ўз сўзида Ҳусан Турсунов. —  Жамият аъзолари томонидан давлат ҳокимиятини шакллантириш мақсадида ўтказиладиган сайловлар нафақат демократия белгиси ёки кўриниши, балки унинг зарурий яшаш шарти ҳамдир. Муаллиф шу нуқтаи назардан сайловнинг ўта муҳим аҳамияти сифатида унинг холисона ўтишига қараб, барчамизнинг сиёсий ва ҳуқуқий савиямиз, жамиятимизнинг демократик тараққиёт йўлидаги ривожланиши, Ўзбекистоннинг обрў-эътиборига баҳо берилишини алоҳида таъкидлайди. Зеро, глобаллашув ва ахборот асри саналмиш тезкор замонда демократияни фуқаролар, айниқса, ёшлар онгига моҳиятан тўғри сингдириш ўта муҳимдир. Ўз сиёсий «ўйин»лари йўлида демократиядан ғаразли мақсадда фойдаланаётган «доҳийлар»га алданиб қолмаслик учун ҳам  китобни қайта-қайта ўқиш ва ўрганиш, кенг жамоатчиликка етказиш долзарб аҳамиятга эгадир.

Моҳиятан муҳим мафкуравий манба

O`zLiDeP Самарқанд вилоят кенгаши томонидан ҳам «Йигирма тўрт йиллик мустақил тараққиёт йўли – Ўзбекистоннинг ривожланиш йўли» мавзуида  ўқув-семинар ташкил этилди. Унда халқ депутатлари маҳаллий кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳлари раҳбарлари, БПТ етакчилари, сиёсатшунос, иқтисодчи ва ҳуқуқшунос олимлар ҳам иштирок этишди.

Тадбирда мазкур асар аҳамиятига кўра ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайдиган муҳим мафкуравий манба экани алоҳида таъкидланди. Шунингдек, Ўзбекистонда амалга оширилган ўзгаришларнинг мазмун-моҳияти, истиқболдаги кенг миқёсли ислоҳотларнинг йўналишини янада теранроқ англаш имконини берувчи концептуал ғоялар ўрин олгани қайд қилинди.

– Жумладан, давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш муносабати билан сўзлаган нутқида бугунги кунда бутун халқаро ҳамжамият томонидан эътироф этилган «ўзбек модели»га асосланган ҳамда демократик ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этишга қаратилган ислоҳотларнинг ижобий самаралари ҳар томонлама таҳлил қилинган, – дейди O`zLiDeP вилоят кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Илҳом Ботиров. – Дастуриламал асар фаолларимиз ва электорат вакиллари томонидан кучли қизиқиш билан ўрганилмоқда.

Эътиборли томони, тадбир дастурида белгиланганидек, китобдаги ҳар бир йўналиш бўйича маърузалар тингланиши баробарида фикр-мулоҳаза тарзидаги амалий мулоқотлар ҳам ўтказилди. Чунончи, «Ким эдигу ким бўлдик? Эртага ким бўлишимиз, қандай янги марраларни эгаллашимиз керак?», «Фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлишлари шарт», «Тарих-бамисоли кўзгу», «Ўзбек модели» – амалда ўзини оқлаган, ёруғ истиқболимизни белгилаб берган тараққиёт йўли», «Аёл бахти – жамият бахти» каби мавзулардаги маърузалар семинар иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.

– Бу китоб халқимиз, айниқса, биз сингари партия фаоллари учун катта туҳфа бўлди, – дейди Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти доценти Саид Норов. – Унда 24 йил давомида эришилган ютуқлар билан бирга яқин тарихимизга оид холис ва ҳаққоний маълумотлар ҳам ўз аксини топган. Модомики, келтирилган далилларнинг нақадар тўғри эканлигига биз, катта авлод вакиллари бевосита гувоҳмиз.

Семинар иштирокчиларининг қайд этишича, китобда Президентимизнинг O`zLiDeP электорати манфаатлари ва хоҳиш-истакларига доимо ҳамоҳанг бўлган принципиал бир фикри борки, у ҳам бўлса, давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини стратегик асосланган даражагача камайтириш, айни пайтда тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш ғоясидир. Партиямиз эса ҳар қандай эркинликнинг энг муҳим кафолати хусусий мулк эркинлигини таъминлашдан иборат, деб ҳисоблайди.

Ўзбекистон фермерлари томонидан мустақиллик йилларида эришилган ютуқларга берилган баҳо ҳам O`zLiDeP аъзоларига алоҳида ғурур бағишлади. Ўз навбатида, бундай эътибор O`zLiDePни қишлоқда бозор ислоҳотларини янада фаоллаштириш, фермер ва деҳқон хўжаликларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга руҳлантирди, дейишди партиянинг вилоят кенгаши вакиллари.

Амалий семинарнинг амалий аҳамияти нимада?

O`zLiDeP Навоий вилоят кенгашида ташкил этилган амалий семинар ҳам таъсирчан тарзда ўтказилгани, яъни чиндан-да амалий аҳамияти билан эсда қоладиган бўлди. Бунга партиянинг вилоят ва туман (шаҳар)лар кенгашларидаги мутасаддилари, халқ депутатлари маҳаллий кенгашларидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари муносиб ҳисса қўшишди.

Семинарда сўзга чиққан Навоий давлат педагогика институти, Навоий давлат кончилик институти профессор-ўқитувчилари, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти минтақавий филиали мутахассислари юқорида таъкидланган китобининг мазмун-моҳияти, унда илгари сурилган асосий ғоялар юзасидан атрофлича маълумот беришди. Уларнинг фикрига кўра, «Кеча ким эдигу бугун ким бўлдик? Эртага қандай марраларни эгаллашимиз керак?» деган бош ғояни ўзида мужассам этган ушбу асарни Ватан ва халқ манфаатлари йўлида хизмат қилувчи зиёлиларимиз, ўзини шу азиз юрт фарзанди деб биладиган ҳар бир фуқаро қайта-қайта ўқиб чиқиши, энг аввало, ўзи чуқур англаб етиши, кейин эса ўсиб келаётган ёш авлод онгига пухта сингдириши лозим. Токи, эндигина катта ҳаётга кириб келаётган ёшларимиз мустақиллик буюк неъмат эканлиги, унга эришиш осон бўлмаганлиги, истиқлолга элтувчи йўлда қанчадан-қанча тўсиқ ва ғовларни енгиб ўтишга тўғри келинганлиги, мустақиллик берган улкан имкониятлар ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмаганлигини тушунсин ва қадрига етсин.

*  *  *

Биз амалий семинар амалий аҳамиятини бежиз унинг таъсирчанлиги билан изоҳламадик. Зеро, ҳар қандай, айниқса, партия фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган мафкуравий жараёнлар, аввало, ғоявий таъсирдан куч-қувват олади. Мухбирларимиз эса уларни кузатиш, таҳлил қилиш, ғоявий савияси ва таъсирчанлик даражасига холис баҳо бериш ҳамда кенг жамоатчиликка етказишда давом этади.

Вилоят мухбирлари хабарлари асосида

Озод РАЖАБОВ тайёрлади.

 

СУРАТЛАРДА: Тошкент вилоятида ташкил этилган ўқув-семинарида Олий Мажлис Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари фаол иштирок этишди. O`zLiDeP вилоят кенгаши мутасаддилари эса мазкур тадбирни туманларда ана шундай савияда ўтказишга ҳаракат қилмоқда.

Қулай бизнес муҳитини шакллантириш – мамлакат иқтисодий қудрати юксалишининг гарови

— Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, хусусан иқтисодиётимиз рақобатдошлигини оширишнинг асосий шарти бўлган қулай ишбилармонлик ва инвестицион муҳитни шакллантириш, хусусий мулкни ривожлантириш йўлидаги бюрократик тўсиқларга барҳам бериш, иқтисодиётда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ролини ошириш борасидаги тизимли ишлар самарали натижалар бермоқда, — дейди O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Дилшод Шоумаров.

Фракция позицияси алоҳида таъкидланди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O`zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилишида  «2016 йилги солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари» лойиҳаси атрофлича муҳокама қилинди

Ҳеч қачон долзарблигини йўқотмайди

Маълумки, мамлакатимизда озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш тизимини узлуксиз такомиллаштириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Ўтган йиллар мобайнида озиқ-овқат саноатининг тадрижий ўсишини таъминлашга ва ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.

Ер ўз эгасини топгач

хирмонларимиз донга, дастурхонларимиз нонга тўлди

Даъваткор сўз қудрати

Давлатимиз раҳбарининг 7 миллион 300 минг тонна ғалла, 3 миллион 350 минг тоннадан зиёд пахта хирмони уйган, пиллачилик, чорвачилик, мева-сабзавот ва қишлоқ хўжалигининг бошқа тармоқларида мўл ҳосил етиштирган дала меҳнаткашларига йўллаган табрикномасини нафақат соҳа вакиллари, балки бутун халқимиз шоду ҳуррамлик билан кутиб олди.

Хусусий мулк дахлсиз ва давлат ҳимоясида

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилинганлигига яқинда 23 йил тўлади. Шу давр мобайнида демократиянинг умуминсоний принциплари ва халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларини ўзида ифода этган Асосий қонунимиз том маънода Ўзбекистоннинг бош сиёсий-ҳуқуқий ҳужжатига айланди.

Ахборот соҳасидаги глобаллашув

ёшларнинг маънавий дунёсига қандай таъсир кўрсатаяпти?

Мақтов оҳангидан йироқ мулоҳазалар

Бугун Тошкент вилоятида O`zLiDePнинг 38 минг нафардан ортиқ аъзоси бўлиб, улар 758 та бошланғич ташкилотга бирлашган. Таҳлиллар сўнгги икки йилда ҳудудда партия аъзолари сони қарийб уч баробар, БПТлар эса салкам  икки баробарга кўпайганини кўрсатмоқда. Бу яхши, албатта.

Саҳифа 3 - 6

Joomla