Мақолалар

Долғада қолган тафаккур кемаси ёхуд 33 минг кишига бир донагина журналми?!

“Тафаккур” журналига кўп йиллардан бери обуна бўлиб келаман. Унинг ҳар бир сонини оиламиз билан интиқ кутамиз. Мажалла халқимиз оқилу фозилларининг залворли-залворли ўй-фикрларини ортмоқлаб, хонадонимизга йилига тўрт бора мартабали меҳмон каби кириб келади. Ундаги мақола, эссе ва суҳбатларни қайта-қайта мутолаа қиламан, кўнглимда ажиб бир тафаккур байрамини туяман.

Сирдарёни кўрмабсиз...

Лоф эмас, қирқ йил бўлди: ана шу катта трасса – Катта ўзбек тракти дейилармиди бир замонлар, йўлдан гоҳи жанубга, гоҳи Орол бўйлари, баъзан буюк жаҳонгир бобом мангу қўним топ­ган Самарқанд ё Бухорои шариф томонларга бориб келаман. Ким айтади, қай биримиз шундоққина йўл устидаги Сирдарё аталмиш улкан ҳудуднинг бирор туман ё қишлоғини бир кунгина айланганмизми? Аксаримиз ёз чилласида Зомин ё Бахмалга салқинлаб келмоқ учун югурганмиз, Айдаркўл тарафларга отланганмиз. Сирдарё десалар... саратонда н

Ишбилармон аёл: меҳр керак, рағбат керак

Биргина эътироф инсондаги яширин иқтидорни очиб юбориши, ўзини кашф қилишига сабабчи бўлиши ҳеч гап эмас. Шу боис ҳаётда юксак марраларни забт этган кишилар ҳақида гапирилганда аввало уларни ўз вақтида қўллаб-қувватлаган ва маънавий мадад бўлган зукколар, давр ва замон тилга олиниши ҳам бежиз эмас.

Қоғоздан амалиётга, умумийликдан аниқликка, мавҳумликдан ҳаётийликка

O‘zLiDeP Бухоро, Жиззах, Навоий ва Сурхондарё вилоятлари кенгашлари  томонидан ўтказилган давра суҳбатларида партиянинг янгиланган дастури  ва сайловолди платформалари лойиҳалари атрофлича  муҳокама қилиниб, кўплаб фикр-мулоҳазалар билдирилди