Tuesday, May 30th

Last update07:38:55 AM GMT

You are here:

Давомат кўрсаткичи қай даражада?

– Профилактика куни амалда жорий этилганидан буён ўқувчиларнинг давомати яхшиланди, – дейди Тошкент шаҳар Миробод туман Ички ишлар бошқармаси ёшлар ва вояга етмаганлар бўйича бошлиқ ўринбосари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошлиғи Фаррух Холов. – Масалан, навбатдаги тадбирда туманимиздаги Компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежи ўқувчиларининг давомати текширилганда кўрсаткич 95,5 фоизни ташкил этди. Яъни 6 та гуруҳда таълим оладиган 166 нафар ўқувчидан  157 нафари ўқишга келган. Бу аввалги ойлардаги кўрсаткичлар билан солиштирганда анчайин қувонарлидир.

Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, уларнинг турли ёт ғояларга қарамликдан, интернет тармоғидаги зарарли ўйинлар таъсирига тушиб қолишларидан ҳимоялаш бугуннинг долзарб масаласидир. Шу боис, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўлими вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси катта инспектори Самариддин Зайниддинов томонидан давра суҳбатлари ташкил этилди ва фарзанди бесабаб ўқишга келмаган ота-оналар билан суҳбатлашилди. Ўқувчиларнинг уяли алоқа телефонларида жангариликни тарғиб қилувчи, порнографик мазмундаги фото ва видео лавҳалар кузатилмади.

 

 

Нурхон
Элмирзаева ёзиб олди

Joomla