Monday, Feb 27th

Last update06:53:18 AM GMT

You are here:

O'zLiDep

ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ ҳаётбахш ислоҳотларнинг янги босқичини бошлаб бермоқда

 

Президентимизнинг жорий йил 7 февралдаги фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси мамлакатимиз тараққиётига хизмат қилувчи энг муҳим ислоҳотларнинг янги даврини очмоқда, дейишга бизда тўла асос бор. Шу маънода мазкур ҳужжатнинг давлат ва нодавлат ташкилотлари, айниқса, O‘zLiDeP фаоллари, электорат вакиллари, қолаверса, аҳолининг барча қатламлари томонидан самимий кутиб олингани, эътироф этилаётгани мамлакатимиздаги демократик жараёнларнинг амалий кўринишидир. Зотан, улкан мақсад ва вазифаларни ўзида мужассам этган мазкур стратегиянинг бешта йўналиши давлат ҳокимиятининг демократик асосларини янада мустаҳкамлашга, халқимизнинг энг муҳим қарорлар қабул қилишдаги иштирокини кенгайтиришга хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси замирида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида илгари сурилган вазифалар мужассамлигини партиядошларимиз, тарафдорларимиз алоҳида фахр билан эътироф этмоқдалар. Бу эса, албатта, партиямиз фаоллари зиммасига юксак масъулият юклайди. Хусусан, Ҳаракатлар стратегиясининг “Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш” номли учинчи устувор йўналиши давлатимиз раҳбарининг “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади” деган эзгу даъватини ҳаётимизга жорий қилишга қаратилган, десак янглишмаймиз. Мазкур йўналиш ана шу мақсад рўёбга чиқишини таъминлайдиган олтита аниқ вазифадан иборат. Улар орқали мамлакатимизда янада қулай, эркин ишбилармонлик муҳитини яратиш мақсади илгари сурилаяпти. Ушбу муҳим йўналиш соҳада мутлақо янги босқични бошлаб бермоқда.

O`zLiDeP тарихий аҳамиятга молик мазкур ҳужжатни ўз сиё­сий фаолияти учун ўзига хос дастуриламал сифатида қабул қилганлигини яна бир бор таъкидлаймиз. Шу мақсадда партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, туманлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ташаббуси билан жойларда ўтказилаётган амалий мулоқот, ўқув-семинар ва давра суҳбатлари юқоридаги фикримизнинг ёрқин ифодасидир. Сафдошларимиз хусусий бизнес вакиллари орасига янада чуқурроқ кириб бориш, уларни ташвиш­лантираётган масалаларга теранроқ нигоҳ ташлаш, соҳадаги камчиликларни жадаллик билан ҳал этиш зарурлигини англаяптилар. Бундай масъуллик сиёсий куч барча бўғинларининг  бугунги саъй-ҳаракатларида, маслакдошларимиз ўй-фикрларида яққол намоён бўлаётир.

Юзма-юз мулоқотларда, жумладан, тадбиркорлик субъектларининг муҳандислик-коммуни­кация тармоқларига уланиш ҳо­лати таҳлилий-танқидий тарзда ўрганилаяпти. Шунингдек, саноат зоналари ҳудудида янги инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишда тижорат банкларининг иштирокини кенгайтириш мавзуида савол-жавоблар ўтказилмоқда. Умуман, хусусий сектор фаолиятидаги муаммоларни аниқлаш ва уларни партия фракция­си, депутатлик гуруҳлари кўмагида ҳал этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаяпти.

Пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги кичик саноат зонасида бўлиб ўтган мулоқотлар чоғида иситиш радиаторлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Foundry industry” масъулияти чекланган жамияти ходими Шамшод Атажанов айрим муаммолар ҳақида ҳам гапирди.

– Корхонамизнинг экспорт салоҳиятини ошириш учун маҳсулотларимиз сақланаётган омборни кенгайтириш ва қўшимча цех учун жой олиш олдимизда турган асосий масала. Партия кўмагида ушбу муаммо тезда ҳал бўлишига ишонаман,  – деди у.

Тадбирнинг иккинчи куни Адлия, Прокуратура, Солиқ, Марказий банк ва бошқа ташкилотлар вакиллари ҳамда тадбиркорлар кичик саноат зоналарида аниқланган муаммолар, умуман, ўрта синф фаолиятини ривожлантириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш, уларнинг мақбул ечимларини топиш мақсадида йиғилишди.

Мулоқот аввалида Ҳаракатлар стратегиясининг иқтисодиётни либераллаштиришга доир йўналишлари мазмун-моҳияти хусусида муфассал сўз юритилди.

Сўнгра тадбиркорлар ўзларини қийнаётган саволлар билан бевосита мутасаддиларга мурожаат этдилар. Бунда хусусий сектор вакилларининг ўз ҳақ-ҳуқуқларини  яхши билиши, талаб қила олиши ҳам кўзга ташланди. Улар баъзи ташкилотларда ҳукм сураётган масъулиятсизлик, бюрократия, ишбилармонларга нисбатан беписандлик  ва бошқа нуқсонларни ҳам очиқ-ошкора, холисона баён этдилар. Табиийки, тилга олинган кўпгина масалаларни ҳал қилиш осонгина, тезда амалга ошмайди. Бинобарин, тегишли ташкилотлар вакиллари бу борада изчил иш юритишлари, мазкур жараёнда манфаатдор ишбилармонлар билан доимий алоқада бўлишларини таъкидладилар.

Мулоқот мобайнида ўрта қатлам вакиллари томонидан бир қанча асосли, аниқ таклифлар ҳам айтилди.

Беҳзод ИСРОИЛОВ, 
“XXI asr” мухбири

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН
РЕСПУБЛИКАСИ

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Тахтакўпир туман Кенгаши томонидан ўтказилган ўқув семинари давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармонидан келиб чиқадиган вазифалар ижросига бағишланди. Алоҳида таъкидланганидек, истиқлолнинг чорак асри давомида мамлакатимизда амалга оширилган иқтисодий ислоҳотлар, маънавий янгиланишлар Ўзбекистонни, унинг барча ҳудудларини мисли кўрилмаган кўлам ҳамда миқёсда тараққий эттиришга мустаҳкам пойдевор яратди. Айниқса, Орол денгизининг қуриши оқибатида сайёрамизда вужудга келган экологик ҳалокатлардан бири исканжасида қолган Қорақалпоғистонда барқарор макро ва микроиқтисодиётнинг негизи яратилди.

Ҳаракатлар стратегияси Оролбўйи ҳудудининг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратади, ўлка иқтисодиётини модернизация ҳамда диверсификация қилиш ҳамда аҳоли турмушининг барча соҳаларини либераллаштиришга кенг йўл очиб беради.  Тадбирда Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида амалга оширишга оид Давлат дастурининг Ҳаракатлар стратегияси билан уйғунлаштирилганлиги  давлат ва жамият қурилишини такомиллаштиришга йўналтирилган демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда парламентнинг ҳамда сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш имконини бериши алоҳида қайд қилинди. Партиянинг барча бўғинлари, бошланғич партия ташкилоти, партиядан юқори ва қуйи бўғинларга сайланган депутатлар, тегишли меҳнат жамоалари, фермер хўжаликлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ана шу беш йил давомида амалга оширадиган устувор вазифаларини белгилаб олиши шарт.

Янгибой ҚЎЧҚОРОВ,
“XXI asr” мухбири

 

ХОРАЗМ

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши томонидан ўтказилган тадбирда сўзга чиққан партия мутасаддилари мамлакатни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича амалга оширилиши лозим бўлган галдаги амалий ишлар юзасидан ўз фикрларини билдиришди.

Ўқув-семинарда O‘zLiDeP вилоят Кенгаши ташкилий партиявий ишлар бўлими мудири М. Рўзметов партия қишлоқ жойларда, ёшларнинг банд бўлмаган қисмини тадбиркорлик ва оилавий бизнесга жалб этиш масаласига алоҳида эътибор қаратиши лозимлиги ҳақида гапириб, давлатимиз раҳбарининг юқорида номи тилга олинган Фармони мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорлик, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини янада мус­таҳкамлашга хизмат қилишини алоҳида таъкидлади.

Дурдона ҚОБУЛОВА,
O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги
Сиёсий таълим маркази раҳбари

БУХОРО

Бухоро шаҳридаги мусиқа ва санъат мактабида O‘zLiDeP вилоят Кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида партия вилоят Кенгаши раиси Фармон Аминов мазкур Фармоннинг қабул қилиниши давлат ва жамият қурилишини янада  такомиллаштиришга қаратилган кенг миқёсли ўзгаришларни сифат жиҳатидан янги босқичга  олиб чиқишини алоҳида таъкидлади.

Айниқса, Ҳаракатлар стратегиясининг иқтисодиётни либераллаштириш борасидаги йўналишлари ижросига бугун ҳар қачонгидан кўра жиддий ёндашилиши зарур. Хусусан, қишлоқ хўжалигини модернизациялаш, ташқи иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, экспортга мўлжалланган маҳсулот ва материаллар ишлаб чиқариш учун илғор технологиялар, банк фаолиятини тартибга солишнинг замонавий принциплари ва механизмларини жорий этишни қамраб оладиган ва вилоят миқёсида амалга оширилиши кўзда тутилган комплекс вазифаларни амалга оширишга сезиларли ҳисса қўшиш ҳозирги кунда партиянинг барча бўғинлари, айниқса, маҳаллий кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари зиммасига жиддий масъулият юклайди.

Шунингдек, вилоятни 2017 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига асосан 1 минг 990 та истиқболли лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган, дея эътироф этилди тадбирда. Бундан ташқари 122 миллион АҚШ доллари миқдоридаги 7 та йирик инвестиция лойи­ҳасини амалга ошириш режалаштирилган. Мазкур лойи­ҳалар ижроси устидан самарали депутатлик назоратини  ташкил этиш муҳим аҳамият касб этади.

O‘zLiDePнинг 2017 йилга мўлжалланган комплекс ҳаракат дастури ҳам   кенгайтирилган йиғилиш иштирокчилари диққат марказида бўлди.

– Мазкур дастур билан давлат ва жамият бошқаруви тизимини  такомиллаштириш, “Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари” концепцияси асосида қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, макроиқтисодий  барқарорлик, изчил ўсиш суръатларини таъминлаш, кадрлар билан ишлаш тизимини  такомиллаштиришга қаратилган ташкилий-партиявий соҳадаги устувор вазифаларнинг белгилаб олинаётгани O‘zLiDeP барча бўғинлари фаолиятининг давр талаблари даражасида бўлишида муҳим аҳамият касб этади, – дейди Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари Жасур Болтаев.

Кенгайтирилган йиғилишда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Асхор ИСТАМОВ,
“XXI asr” мухбири

НАВОИЙ

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Навоий вилоят Кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган ўқув-семинарда Олий Мажлис Сенати аъзолари, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги  O‘zLiDeP депутатлик гуруҳлари аъзолари, партиянинг туман (шаҳар) бўлимлари ходимлари, БПТ раислари, фаоллар, маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Анжуманга Ҳаракатлар стратегиясининг асосий тамойилларини йиғилганларга пухта ўргатиш ва улар орқали халқимиз орасида тарғиб-ташвиқ қилиш мақсадида  ушбу ҳужжатнинг ҳар бир йўналиши бўйича соҳага дахлдор мутахассислар, вилоятдаги мавжуд олий ўқув юрти профессор-ўқитувчилари, тарғиботчилар гуруҳи аъзолари жалб этилди.

Тадбирда сўз олганлар таъкидлаганидек, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, аҳоли билан очиқ мулоқотни йўлга қўйишнинг янги, самарали механизм ва усулларини жорий этиш, мансабдор шахсларнинг аҳоли олдида ҳисобот бериши тизимини амалда татбиқ этиш, мурожаатларни кўриб чиқишда бюрократик тўсиқ ва ғовлар яратилишига, кампаниябозликка айланишига йўл қўймаслик, нодавлат-нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нуронийлар, хотин-қизлар, ёшлар, ижодий ва илмий муассасалар вакилларининг кенг иштирок этишига жиддий эътибор қаратиш бўйича белгилаб берилган барча вазифалар партия фаолиятининг ҳам асосий йўналишига айланиши зарур.

– Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган ушбу дастурни амалга оширишда нафақат ижро этувчи ҳокимият вакиллари, балки жаннатмонанд юртимизнинг ҳар бир фаол аъзоси жонбозлик кўрсатиши керак, – дейди Кармана туманидаги “Муҳаббат боғи” хусусий корхонаси директори Ориф Каримов. – Ўзим депутат бўлиб сайланган ҳудуддаги тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлаётган фуқароларга кредит олишларига кўмаклашибгина қолмасдан, улар иш фаолиятларини тўғри ташкил этишларига ҳам мутахассисларни жалб этаяпмиз.

Йиғилиш ҳар доимгидан кўра, баҳс-мунозараларга бойлиги билан қизғин ўтди.

Хислат ЗАЙНИДДИНОВ,
O‘zLiDeP Навоий вилоят ташкилоти
қошидаги Сиёсий таълим
маркази раҳбари

 

САМАРҚАНД

Самарқанд қишлоқ хўжалик институти мажлислар залида O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгашининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партия вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари масъуллари, депутатлар, БПТ етакчилари ҳамда бир қатор идора ва ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Тадбирда асосий эътибор Ҳаракатлар стратегиясининг ҳар бир йўналиши партиянинг вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари, унинг депутатлик гуруҳлари, партия фаоллари олдида турган аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш мақсадида пухта ўрганилиб, таҳлил қилинди.

– Ҳужжатнинг биринчи йўналиши давлат ва жамият қурилишини такомиллаштиришга йўналтирилган. Ушбу йўналиш мамлакатимизда мустақиллик йилларида босқичма-босқич амалга оширилган туб ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлди, – дейди Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Рустам Қобилов. – Яъни, тавсифан айтадиган бўлсак, ривожланган ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш, фуқароларнинг орзу-интилишларини рўёбга чиқариш, ташаббусларини амалга ошириш, уларнинг мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги иштирокини кенгайтиришни назарда тутади. Шунингдек, ушбу йўналиш давлат ва жамият ҳаётида сиёсий партияларнинг таъсирини ошириш, улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ҳокимиятнинг вакиллик органлари фаолияти самарадорлигини янада оширишда муҳим аҳамиятга эга эканини назарда тутиб, Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари фаолиятида сиёсий партиялар гуруҳларининг ролини кучайтириш, айниқса, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари фаолиятини назорат қилиш борасидаги ваколатларини кенгайтиришни ўз ичига қамраб олади.

Партия электоратининг манфаатлари, тадбиркорлар ва фермерлар билан жойларда ўтказилган учрашувларнинг натижаларидан келиб чиқиб, йиғилишда Ҳаракатлар стратегиясининг иқтисодиётни либераллаштириш борасидаги вазифаларига алоҳида эътибор қаратилди. Чунончи, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда хорижий инвесторлар учун инвестициявий жозибадорликни ошириш, қишлоқ хўжалигини модернизациялаш, ташқи иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, экспортга мўлжалланган маҳсулот ва материаллар ишлаб чиқариш учун замонавий технологияларни, банк фаолиятини тартибга солишнинг замонавий принциплари ва механизмларини жорий этишни қамраб оладиган комплексли вазифалар кўриб чиқилди. Вилоятда келгуси беш йилда янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш, мавжудларини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш бўйича умумий қиймати 2 триллион 300 миллиард сўмлик 900 дан ошиқ лойиҳани амалга ошириш устидан самарали депутатлик назоратини ташкил этиш муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди.

Муҳаббат РАВШАНОВА,
“ХХI asr” мухбири

ҚАШҚАДАРЁ

Қаршида O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши фаоллари ва депутатлар иштирокида амалий мулоқот ташкил этилди.

– Йиғилишда хусусий мулк, молия бозорини ҳимоя қилиш, маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш, қишлоқ хўжалигини модернизациялаш, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, банк фаолиятини талаб даражасида ташкил этишнинг замонавий принциплари ва механизмларини жорий этиш каби масалалар иштирокчиларнинг диққат эътиборида бўлди, – дейди Халқ депутатлари Яккабоғ туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи раҳбари Маҳмадали Қулбулов. – Айниқса, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси йиғилишида қабул қилинган Ўзбекистон тадбиркорлари ва фермерларига Мурожаати ва партиянинг 2017 йилга мўлжалланган ҳаракат дастури биз учун дастуриламал бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз. Биз депутатлар тадбиркор, фермер, ҳунарманд ва косибларни фаолиятини янада жонлантириш учун уларни қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этишда фаоллик кўратишимиз керак. Жойларда амалга ошириладиган инвестицион лойиҳалар ва тармоқ дас­турларини рўёбга чиқаришда депутатлик назоратини самарали ташкил этиш эса бандлик ва фаровонликни янада оширишда муҳим аҳамият касб этади.

– Ҳаракатлар стратегияси нафақат мамлакатимизнинг яқин истиқболдаги тараққиётини, балки эл маъмурлигини таъминлашнинг ойдин йўлини белгилаб берди, – дейди O‘zLiDeP фаоли Исмигул Хушмуродова. – Мазкур муҳим ҳужжат барчамиздан ташаббускор ва ташкилотчи бўлишни, ҳаётга теран нигоҳ билан қарашни тақозо этмоқда. Давлатимиз раҳбарининг жонкуярлиги, барча тизимдаги раҳбарларни халқ дарди билан яшашга даъват этаётганлиги биз учун ибрат бўлиб хизмат қилиши керак. Одамлар ҳаётидан бохабарлик, ҳар бир хонадоннинг фаровонлигини оширишга кўмак­лашиш, қишлоқ аҳолисининг турмуш шароитини яхшилаш, таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари фаолиятини замон талаблари даражасида ташкил этишга кўмаклашиш партиявий фаолиятимизнинг асосий мезонига айланиши керак.

Йиғилишда O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгашининг навбатдаги режалари атрофлича кўриб чиқилди.

 Сайфулла ИКРОМОВ, 
“ХХI asr” мухбири


СУРХОНДАРЁ

Термиз шаҳрида бўлиб ўтган  Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сурхондарё вилоят Кенгаши йиғилишида ҳам Ҳаракатлар стратегиясидан келиб чиқувчи партиявий вазифаларни аниқ белгилаб олиш, унинг мазмун-моҳиятини ўрганиш ва электорат ўртасида кенг тарғиб қилиш ҳамда чуқур таҳлил этиш хусусида сўз юритилди.

– Бу борада биз депутатлар масъулиятни чуқур ҳис қилган ҳолда, давлатимиз раҳбаридан шахсий намуна олиб, жойларга чиқиб, ҳар бир хонадоннинг фаровонлигини оширишга кўмаклашиш ва ҳар бир ҳудуд, маҳалла ва қишлоқлардаги, таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларидаги, айниқса тадбиркор ва фермерлар муаммоларини ҳал этишга амалий ёрдам бериш ишларини янада кучайтиришимиз лозим, – деди O‘zLiDeP вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари Дилбар Сувонова.

Давра суҳбатида ушбу муҳим ҳужжатдаги долзарб вазифаларни бекаму-кўст амалга ошириш учун партия депутатлик гуруҳлари, фаол аъзолардан улкан масъулият, ҳамжиҳатлик ва жонбозлик талаб этилиши таъкидлаб ўтилди.

Муҳиддин ЖАББОРОВ,
“ХХI asr” мухбири

СИРДАРЁ

Гулистон шаҳрида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси биносида ўтказилган O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгашининг йиғилишида O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси вакиллари, партиянинг вилоят, туман, шаҳар кенгашлари фаоллари, Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Ўқув-семинар доирасида вилоят миқёсида Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган йўналишларни амалга ошириш учун ишлаб чиқилган 63 банддан иборат партиявий чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш вазифалари муҳокама этилди.

– Сирдарё вилоятидаги мавжуд 130 та қишлоқ врачлик пунктларининг 16 тасида олий маълумотли шифокорлар йўқ, ишлаётганларнинг 70 фоизини нафақа ёшидаги мутахассислар ташкил этади. Аҳолининг талаб-истакларидан келиб чиққан ҳолда депутатлар ҳам жойларда ушбу масала  билан қизиқишларини истардим. Таклифим, ушбу муаммони бартараф этиш учун  республикамиздаги тиббиёт олий ўқув юртларига квота асосида қабул қилиш тизимини ўрнатиш керак. Ўз навбатида турли соҳа вакиллари билан ҳамиша ҳамкорликда  ишлайдиган ОАВ  вакилларининг ижтимоий ҳимоясини янада мустаҳкамлаб, бир йилда бир маротаба  республикамиздаги сиҳатгоҳларда соғлигини тиклаш учун имтиёз беришни  қўшган бўлардим, – деди Халқ депутатлари Янгиер шаҳар Кенгаши депутати, тадбиркор Гулчеҳра Жонжигитова.

Норинисо ҚОСИМОВА 
“ХХI asr” мухбири

АНДИЖОН

Андижон давлат университетида O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармонидан келиб чиқадиган ҳамда Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи депутатларининг ва  партия вилоят Кенгашининг 2016 йилдаги фаолияти якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган амалий ҳаракатлар комплекс мақсадли Дастуридан келиб чиқувчи устувор вазифалар муҳокамаси кун тартибидаги асосий масала бўлди.

Мажлисда сўз олган партия вилоят Кенгаши раиси З. Жумабоев мамлакатимизда ижтимоий-сиёсий ҳаёт, давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларини демократлаштириш ва либераллаштириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, фуқаролик жамиятини шакллантиришда аҳоли фаоллигини ошириш йўлида кенг миқёсли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

Партия электоратининг манфаатлари, тадбиркорлар ва фермерлар билан жойларда ўтказилган учрашувларнинг натижаларидан келиб чиқиб, Ҳаракатлар стратегиясининг иқтисодиётни либераллаштириш борасидаги вазифаларига алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу ҳаётий ҳужжатда қонун устуворлиги ва суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш борасида кўзда тутилган чора-тадбирлар партия сайловолди Дастури ва электорати манфаатларига ҳамоҳангдир. Тадбирда партия ҳудудий ташкилотлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органлари, давлат ҳамда хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг халқ билан бевосита мулоқотини йўлга қўйиши, аҳоли уларга эркин мурожаат эта олишини таъминлашда бевосита иштирок этишлари лозимлиги қайд этилди.

– Жамиятнинг энг фаол қатламига айланиб бораётган тадбиркорларни ўйлантираётган муаммоларни ҳар томонлама ўрганиш ва қўллаб-қувватлаш энг долзарб масалалардан биридир, – деди “Капитал белла” хусусий корхонаси раҳбари М. Юлдашева. – Шу маънода илғор хорижий тажрибаларни таҳлил қилиш асосида ишлаб чиқилган 2017-2021 йилларда мамлакатимизни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси лойиҳасида бу мавзу алоҳида ўрин эгаллаган. Ушбу ҳужжатда белгиланган вазифаларнинг изчил ижроси мамлакатимизда “Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун” деган ҳаётий тамойилнинг рўёбини таъминлашга хизмат қилади.

Йиғилишда масаланинг барча жиҳатлари тилга олиниб, ушбу вазифаларни оғишмай амалга ошириш учун партия ва унинг шаҳар, туманлар кенгашлари, депутатлик гуруҳлари аъзоларидан масъулият, ҳамжиҳатлик ва фаоллик талаб этилиши таъкидланди.

Зилола РАҲМОНОВА,
“ХХI asr” мухбири

ФАРҒОНА

Фарғона давлат университетида O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгашининг  кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Шуни қайд этиш лозимки, Ҳаракатлар стратегиясига давлатимиз раҳбари томонидан сайловолди жараёни, жамоатчилик, ишбилармон доиралар вакиллари ҳамда давлат органлари билан учрашувлар чоғида билдирилган мамлакатни ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар ривожлантиришнинг концептуал масалалари киритилгани партия фаоллари ва депутатлик корпуси зиммасига алоҳида масъулият юклайди. Бинобарин, маърузачилар кун тартибидаги масалалар қаторида партиянинг Ҳаракатлар стратегиясидан келиб чиқадиган устувор вазифалари билан иштирокчиларни таништиришди.

Эътироф этилганидек, мамлакатимизда ижтимоий-сиёсий ҳаёт, давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларини демократлаштириш ҳамда либераллаштириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, фуқаролик жамиятини шакллантиришда аҳоли фаоллигини ошириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётир. Айни жараёнда сиёсий партиялар, шу жумладан O‘zLiDeP ҳам фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий ҳамда сайловлардаги фаоллигини ошириш, ўз фикру иродасини эркин ифода этиш, давлат ҳокимияти органларини шакллантиришдаги иштирокини кенгайтиришнинг муҳим воситасига айланди.

Йиғилишда Ҳаракатлар стратегиясининг ҳар бир йўналишини пухта ўрганиш баробарида партия депутатлик корпуси, туман ва шаҳар кенгашлари, партия фаоллари олдида турган аниқ чора-тадбирлар ҳам ишлаб чиқилди. Қолаверса, вилоят кенгашининг 2016 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисоботи эшитилди. Ўтган йилда вилоят Кенгаши томонидан партиянинг дастурий мақсадларига мос келадиган 1 минг 449 та турли йўналишдаги тадбирлар ташкил этилиб, кенг кўламдаги тарғибот-ташвиқот ишлари, ҳамкор ташкилотлар иштирокида кўплаб лойиҳалар амалга оширилди. Натижада партиянинг сафи сон ва сифат жиҳатидан ўсиб, электоратнинг сиёсий кураш майдонида обрў-эътибори янада мустаҳкамланди. Буни жойларда бошланғич партия ташкилотлари сони ортгани ва партия сафига минглаб янги аъзолар қабул қилингани ҳам яққол исботлаб турибди.

Тадбир якунида санаб ўтилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

Хуршид СУЛТОНОВ,
“ХХI asr” мухбири

НАМАНГАН

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вилоят Кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида сўзга чиққанлар миллий иқтисодиётда рақобатбардошликни ошириш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва унинг устувор мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантириш, ҳудудлар, туман, шаҳарларни комплекс ва мутаносиб ҳолда ижтимоий-иқтисодий тараққий эттириш, инвестициявий муҳитни яхшилаш орқали мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларига хорижий сармояларни фаол жалб этиш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, таълим, маданият, илм-фан, адабиёт, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш, ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш бўйича устувор йўналишлар ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Йиғилиш якунида наманганлик партия фаоллари, депутатлар, электорат вакиллари 2017-2021 йилларга мўлжаланган Ҳаракатлар стратегиясини ҳаётга кенг татбиқ этишда фаол  иштирок этиш ҳамда Президентимиз томонидан белгилаб берилган устувор йўналишларни амалга ошириш билан боғлиқ режаларни белгилаб олишди.

Комилжон ФАЙЗИЕВ,
O‘zLiDeP Наманган вилоят
Кенгаши Матбуот хизмати ходими

МУҲИМ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМАСИГА БАҒИШЛАНДИ

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O`zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилишида ижтимоий-сиёсий ҳаётимизда муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор масалалар кўриб чиқилди.

Фракция раҳбари Содиқжон Турдиев бошқарган йиғилишда дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони атрофлича муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, мустақиллик йилларида мамлакатимизда йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бўйича катта миқёсдаги ишлар амалга оширилди.  Шунга қарамасдан, ҳозирда умумий фойдаланишдаги транспорт йўлларини бошқариш тизими, автомобиль йўлларини сақлаш, таъмирлаш, реконструкция қилиш ва қуриш ишларига йўналтирилаётган маблағлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда ана шу йўлларнинг бугунги кундаги ҳолати билан боғлиқ бир қатор муаммолар мавжуд.

– Мазкур фармон соҳадаги камчиликларни тизимли ҳал этишда муҳим аҳамият касб этади, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O`zLiDeP фракцияси аъзоси Соҳибжон Исмоилов. –
Эътиборга молик жиҳати, фармонда ички йўлларни таъмирлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётир. Бундан кўзланган асосий мақсад, чекка қишлоқлардаги автомобиль йўллари, қишлоқлар ва овуллар кўчаларининг ҳолати билан боғлиқ бўлган бир қатор муаммоларни бартараф этиш, шу орқали аҳолига қулайлик яратишдир. Чунки республикамизнинг айрим ҳудудларида автомобиль йўлларининг аксарият қисми белгиланган сифат ва хавфсиз ҳаракатланиш талабларига жавоб бермайди.

Йиғилиш мобайнида Президентимизнинг “Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини  кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бевосита партиямиз электорати манфаатларига дахлдорлиги боис депутатлар томонидан қизғин муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги долзарб масала юзасидан сўзга чиққан фракциямиз аъзолари тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатишни такомиллаштиришга қаратилган ушбу қарор асосида тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатлари янада кучайтирилганини таъкидлашди.

Хусусан,  қарорга асосан туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги “ягона дарча” марказлари Ўзбекис­тон Республикаси Адлия вазирлиги тасарруфига ўтказилди. Бу эса марказларни самарали бошқариш, уларнинг фаолиятини ва бошқа давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил этишга нисбатан тизимли ёндашувни белгилаш имкониятини беради. Қолаверса, қарорда тадбиркорлик субъектларининг ваколатли органлар билан ўзаро ҳамкорлигининг бевосита мулоқот қилмайдиган шаклларини янада кенгайтиришга эътибор қаратилган.

Маълумки, бугунги кунда тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятини бошлаш мақсадида тегишли давлат органларига мурожаат этишганида лицензия ва рухсатномаларни расмийлаштиришда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан зарур даражада фойдаланилмаяпти. Буларга барҳам бериш мақсадида “Лицензия” ахборот тизимлари комплекси яратилиб, 2017 йилнинг I чорагида ишга туширилади.

Мазкур тизимда “ягона дарча” марказлари орқали давлат хизматлари кўрсатадиган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тадбиркорлик фаолия­ти соҳасидаги рухсат берувчи ҳужжатлар ва лицензиялар олиш тўғрисидаги аризаларни қабул қилиш, тадбиркорлик субъектлари учун қулай шаклда рухсатнома ва лицензиялар олиш тартиби ва муддатлари ҳақидаги маълумотлардан масофадан туриб фойдаланиш мумкин. Тадбиркорлик субъект­лари томонидан рухсатнома ва лицензиялар олиш тўғрисида электрон шаклда ариза бериш имкония­тини яратган ҳолда тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш ва лицензиялаш тартиб-таомиллари автоматлаштирилади.

–  Табиийки бундай шарт-шароитлар партиямизнинг асосий электорати бўлган тадбиркорларнинг мушкулини осон қилади. Улар ортиқча вақт сарфидан қутилишади. Чунки тадбиркор учун зарур барча хизматлар бир жойда кўрсатилаётгани катта қулайлик яратмоқда. Тежалаётган вақт ва маблағ эса ишлаб чиқаришни янада кенгайтиришга йўналтирилади. Умуман олганда, хусусий сектор ҳуқуқларининг ҳимояси янада кучайгани, яратилаётган имкониятлар кўлами кенгайгани уларни мамлакатимиз тараққиёти йўлида янада самарали меҳнат қилишга ундайди, – деди Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O`zLiDeP фракцияси аъзоси Гулшана Худоёрова.

Депутатлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йи 17 февралда қабул қилинган “Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини таш­кил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига ҳам ўз муносабатларини билдиришди.

Йиғилиш сўнгида кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан фракциянинг тегишли қарори қабул қилинди.

Акбар МУЗАФФАРОВ,
“XXI asr” мухбири

БИРИНЧИ ЎҚИШДА МАЪҚУЛЛАНДИ

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Даставвал Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йил 21 февралда имзолаган “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг аҳамияти ва мазмун-моҳияти хусусида қисқача сўз юритилди.

– Маълумки, мамлакатимизни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишини қамраган Ҳаракатлар стратегиясида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кенгайтириш, суд иш юритувининг самарадорлиги ва сифатини ошириш, номзодларни танлаш ва судьялик лавозимига тайинлаш тизимини янада такомиллаштириш суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг энг муҳим йўналишлари сифатида мустаҳкамланди. Шу маънода мазкур фармон қайд этилган вазифаларни амалга оширишда муҳим қадам бўлиб, соҳадаги давлат сиёсатини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришга хизмат қилади, – деди Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Дониёр Абдуқодиров.

Шундан сўнг депутатлар “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини атрофлича  муҳокама қилишди. Таъкидланганидек, ушбу қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Рес­публикасининг “Чет эл инвес­тициялари тўғрисида”, “Солиқ маслаҳати тўғрисида”ги қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.

– Фракциямиз эътиборига ҳавола этилган қонун лойиҳасининг қабул қилиниши тадбиркорлик фао­лиятининг жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳар томонлама муҳофаза қилиш ҳамда инвестицион ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, солиқ маслаҳатчилари фаолияти соҳасида ҳуқуқий асосларни янада такомиллаштириш, 2017 йил учун тасдиқланган солиқ сиёсатини амалга ошириш учун зарур ҳуқуқий асослар яратилишини таъминлаш имконини беради, – деди O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Раҳимжон Ҳакимов.

Мажлисда “Банкротлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси муҳокамасига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Таъкидландики, ушбу қонун лойиҳаси билан “Банкротлик тўғрисида”ги қонун 60-моддасининг бешинчи қисми чиқариб ташланмоқда. Негаки, қонуннинг амалдаги таҳририда банкротлик тўғрисидаги ишда келишмовчиликларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан хўжалик судининг апелляция инстанцияси чиқарган ажримлар кассация ва назорат тартибида қайта кўриб чиқилмаслиги белгиланган эди. Мазкур норма Хўжалик процессуал кодексининг 173-моддасига зид бўлиб, ушбу моддага кўра шахслар хўжалик судининг ҳал қилув қарори устидан кассация шикояти, прокурор эса кассация протести беришга ҳақлидир. Юқоридаги меъёр кредиторлар ва қарздорларнинг суд орқали ҳимояланиш ҳуқуқини таъминлашга имкон бермайди.

Шунингдек, ушбу қонуннинг 180-моддаси ҳам янги таҳрирда баён этилмоқда.

O`zLiDeP фракцияси аъзолари ҳар иккала қонун лойиҳасини атрофлича муҳокама қилиб, биринчи ўқишда маъқуллашди.

Йиғилиш якунида кун тартибига киритилган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиб, улар юзасидан фракциянинг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Акбар МУЗАФФАРОВ,
“XXI asr” мухбири

ЁШЛАР ҲАР ДОИМГИДЕК ФАОЛ

Маълумки, ҳар бир сиёсий партия ўз мақсад ва вазифаларини рўёбга чиқаришда қуйи бўғинларига таянади. O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши таркибидаги 582 та таянч тузилма ҳам 15 минг аъзони бирлаштирган. Айниқса, ўтган йилга нисбатан аъзолар сони 2 минг 895 нафар, қуйи бўғинлар эса 81 тага ошган.  Эътиборли томони, янги сафдошларимизнинг 60 фоиздан кўпроғи ёшлардир.

– Янги аъзоларнинг сиёсий онгини ошириш мақсадида кўплаб тадбир ва лойиҳалар ўтказиб келинмоқда, – дейди партия вилоят Кенгаши бошланғич партия ташкилотлари билан ишлаш гуруҳи раҳбари Исомиддин Ҳамидов. – Чунки бундай тадбирларда улар малакали, тажрибали партиядошларимиз, электорат вакиллари, мутахассислар билан бевосита мулоқотда бўлишади. Партиямизнинг мақсад ва вазифаларини чуқурроқ англашади. Шу сабабли ҳар бир тадбирни мазмунли, жонли ўтказишга ҳаракат қилаяпмиз.
Дарҳақиқат, Дўстлик туманидаги Қаҳрамон қишлоқ фуқаролар йиғинидаги қуйи бўғин ташаббуси билан ўтказилган “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик – иқтисодий тараққиёт омили” мавзусидаги давра суҳбатида O‘zLiDeP вилоят, туман Кенгашлари аппарати ходимлари, депутатлар, қишлоқ фуқаролар йиғини ходимлари ва маҳалла фаоллари, электорат вакиллари иштирок этди. Унда асосий эътибор “2017 йил – Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастуридан келиб чиқадиган устувор вазифалар ва уларнинг амалга оширилишида қуйи бўғин фаолларининг ҳиссаси масаласига қаратилди. Жумладан, O‘zLiDeP электорати орасида маънавий-маърифий ва ғоявий-мафкуравий ишларни янада кучайтириш, бошланғич партия ташкилотларининг аҳоли билан ишлаш механизмини қайта кўриб чиқиш ва янада жонлантириш, қабул қилинаётган янги қонун ва қонуности ҳужжатлари мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш, жойлардаги муаммоларнинг ҳал этилишига кўмаклашиш борасида фикр алмашилиб, таклиф ва мулоҳазалар билдирилди. Тадбир сўнгида бошланғич партия ташкилотининг жорий йил учун мўлжалланган иш режаси тасдиқланди.
Шу сингари тадбирлардан яна бири Мирзачўл тумани Ғалаба қишлоқ фуқаролар йиғинидаги қуйи тузилмада ҳам бўлиб ўтди. Мулоқотда асосан қишлоқларда уй-жой қурилишини такомиллаштириш ва замонавий инфраструктурани ривожлантириш борасидаги ютуқ ва камчиликлар таҳлил этилди. Мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан билдирилган мулоҳазалар умумлаштирилиб, тегишли идораларга тақдим қилиниши ҳақида келишиб олинди.

Баҳром МИРЗАҚОБИЛОВ,
“ХХI asr” мухбири

ТАШАББУС СИЗДАН, КЎМАК БИЗДАН

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Жиззах вилоятида ҳам хусусий секторни қўллаб-қувватлаш, соҳани изчил ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Вилоятнинг иқтисодий истиқболи ҳақида сўз кетар экан, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, саноат салоҳиятини юксалтириш ҳисобига ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар изчил амалга оширилаётганини таъкидлаш жоиз. Аҳолининг барча қатламларини, айниқса, хотин-қизларни бугунги давр талаби бўлган ишбилармонликка кенгроқ жалб этиш, уларнинг бандлигини таъминлаш орқали даромадларини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борадаги истиқболли режаларни ҳаётга татбиқ этишда O‘zLiDeP аъзолари фаоллик кўрсатишяпти.

Жиззах туманида O‘zLiDePнинг Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими ташаббуси билан “Қишлоққурилишбанк”, “Халқ банки”, “Микрокредитбанк” вакил­­­­лари ҳамда тадбиркорликни бошлаётган хотин-қизлар иштирокида ўтказилган “Аёлларни кичик бизнес, тадбиркорлик ҳамда фермерликка жалб этиш: муаммолар ва ечимлар” мавзуидаги амалий тадбир фикримиз исботидир.

Тумандаги ҳар бир оилада ташаббускорлик, тадбиркорликка иштиёқ кучли эканлигини кузатиб қуво­­насан киши. Айниқса, “Қўшбармоқ” ҚФЙ ҳудудидаги “Қаҳрамон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшаётган аёлларнинг деҳқончилик, томорқачилик йўналишидаги ғайратига, ташаббусига ҳавас қилса арзийди. Бу борада ўзининг меҳнаткашлиги, гўзалликка ошуфталиги билан обрў қозонган, кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасида бой тажриба тўплаган  “Холмўминов Зоҳид” фермер хўжалиги раҳбари, O‘zLiDeP фаоли Шарофат Нориевани фахр билан тилга олиш мумкин.

– Ерларимиз унумдор, деҳқончилик, томорқачилик билан шуғулланиш учун имкониятлар етарли, – дейди шу маҳаллада яшовчи Баҳодир Абдураҳимов. – O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан 2015 йилда оиламизга туман “Халқ банки” филиалидан 20 млн. сўм миқдорида кредит олиб, паррандачиликни йўлга қўйган эдик. Ҳозирда иссиқхона ташкил этиб, лимон етиштиришни режалаштиряпмиз.

Тадбир доирасида тумандаги эркак ва аёллар кийимларини ишлаб чиқарувчи “Одина Скарлетт текстил” МЧЖда бизнес бошлашнинг тартиби, бозорбоп, ҳаридоргир маҳсулотларни ишлаб чиқариш қоидалари, банк муассасалари билан ишлаш тартибига оид мавзуда семинар ташкил этилди.

– Ўтган йили O‘zLiDePнинг “Ишбилармон аёл” кўрик-танлови республика босқичида иштирок этгандим, – дейди мазкур жамият раҳбари М.Маннонова. – Давлатимиз томонидан хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида яратиб берилаётган кенг имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда бу жараёнда фаол қатнашмоқчиман. Туманимиздаги 100 нафар хотин-қизга уста шогирд анъаналари асосида тўқувчилик ҳунарини ўргатиб, уларни иш билан таъминлаш ниятидаман.

Ўқув-семинар доирасида ташаббус кўрсатиб фаолият юритаётган икки нафар аёлга паррандачилик ҳамда беш нафар хотин-қизга лимон етиштиришни йўлга қўйиш учун тижорат банклари томонидан 52 млн.сўм миқдорида кредитлар ажратилди.

Бир сўз билан  айтганда, O‘zLiDeP “Аёллар қаноти”нинг бундай хайрли ташаббуслари республикамизда тадбиркор, ишбилармон хотин-қизлар сафи янада кенгайишига, оилалар аҳиллиги ва фаровонлигини таъминланишга хизмат қилмоқда.

O‘zLiDeP Матбуот хизмати

ҚИШЛОҚДА O‘zLiDeP КУТУБХОНАСИ ИШ БОШЛАДИ

Шу боис Президентимиз Шавкат Мирзиёев O‘zLiDePнинг VIII съездидаги сайловолди маърузасида “Ёшларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини оширишга, уларни китоб билан дўст бўлишга, аҳолининг китобхонлик савиясини янада оширишга алоҳида эътибор қаратиш лозим”, дея таъкидлаганди. Бу фикрлар эса 2017 йил 12 январда Давлатимиз раҳбарининг “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойишининг қабул қилиниши билан ўз ҳаётий ифодасини топди.

Мазкур Фармойиш ижросини таъминлаш, қишлоқ аҳолиси, хусусан, ёшларнинг китобга бўлган меҳрини ошириш мақсадида O‘zLiDePнинг Фарғона вилоят Кенгаши янги ташаббусга қўл урди. Кенгаш ташаббуси билан Қува туманидаги “Бойистон ота” фермер хўжалигининг фойдаланилмаётган биносида “Китоб сарчашмаси” номли мўъжазгина кутубхона ташкил этилди. Кутубхонанинг тантанали очилиш маросимида партия вилоят Кенгаши, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, Ал-Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази, туман ҳокимлиги, “Намуна” қишлоқ фуқаролар йиғини вакиллари иштирок этишди.

Тадбирни очган O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши раиси Раҳматилло Камолов Президентимизнинг юқоридаги фармойиши комил инсонларни тарбиялаш йўлида яна бир дадил қадам бўлганини таъкидлаб, кутубхонага бир-биридан сермазмун бадиий адабиётларни туҳфа этди. Қолаверса, кутубхонани ташкил қилишда жонбозлик кўрсатган “Бойистон ота” фермер хўжалиги раҳбари А. Исахонов ва хусусий тадбиркор С. Қўлдошевларга махсус ташаккурномалар топширилди.

Шунингдек, тадбирда сўз олган “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими раиси Бахтиёр Элчиев келгусида худди шундай кутубхонани вилоятнинг 1037 та маҳалласида ҳам ташкил қилиш режалаштирилаётганини айтиб ўтди.

Тадбир Қува қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 534 йиллигига бағишлаб ташкил этилган “Бобур ҳаёти ва ижодида Ватан мадҳи” мавзусидаги адабий кечага уланиб кетди. Унда шоҳ ва шоир Бобурнинг бизга қолдирган бой маънавий мероси, давлат арбоби сифатида амалга оширган улкан бунёдкорлик ишлари, мамлакат осойишталиги йўлидаги жонбозлиги, Бобурийлар сулоласининг жаҳон тамаддунига қўшган ҳиссаси ҳақида фикр юритилди. Буюк шоирнинг ғазал ва рубоийларидан намуналар ўқилди. Бобур ғазаллари билан ижро этилган қўшиқлар кечага янада файз бағишлади.

Хуршид СУЛТОНОВ,
“ХХI asr” мухбири

ТАДБИРКОРНИНГ ОМАДИ КЕЛДИ!

– Бугун семинар-тренингда олган билимларим келгусидаги иш фаолиятимни янада ривожлантиришда қўл келади, – дейди Янгибозор ШФЙда тадбиркорлик билан шуғулланиб келаётган Минзода Қодирова. – “Минзода” гўзаллик салони фаолиятини  кенгайтириб, яна 10 та  янги иш ўрни яратмоқчиман. Яқинда “Микрокредитбанк” нинг туман филиалидан  оладиган 15 миллион сўмлик имтиёзли кредит эзгу орзуларимни амалга ошириш имконини беради, албатта.

Иштирокчилардан беш нафар тадбиркор аёл Ғиждувон туманидаги “Ғиждувон Машҳураси” ўқув курсига бепул таҳсил олиш ва касбий маҳоратини такомиллаштириш учун юбориладиган бўлди. Шунингдек, Пешку туманидаги “Бухоро бизнес сеҳри” ўқув марказида 20 нафар  ёш тадбиркор аёллар ўз малакаларини оширишади.

Чорвачилик йўналишида Лутфия Саидова, Каромат Жумаева, Дилсулув Файзиева, Дилафрўз Рўзимова, Фарангиз Сатторова, Шоҳида Содиқоваларнинг ҳар бирига “Агробанк”нинг  туман бўлимидан 9 фоизли 7 миллион 400 минг сўмлик,  “Микрокредитбанк” томонидан эса  Минзода Қодирова ва Башорат Хайдаровага иссиқхоналарни кенгайтириш ва гўзаллик салонлари ишини йулга қўйиш учун 3 фоизли 15 миллион сўмлик кредит ажратилиши режалаштирилмоқда.

Тумандаги Ибн Сино ҚФЙга қарашли Қўрғонтепа ва “Ибн Сино” қишлоқларида истиқомат қилувчи  кам таъминланган ва эҳтиёжманд  аёллардан Гулмира Аслонова ва Нодира Бозороваларнинг хонадонларига 70 бош товуқ тарқатилди.

Асхор ИСТАМОВ,
“ХХI asr” мухбири

ИШЛАГАНГА ИМКОН ЯРАТАЙЛИК

...муаммолар ҳал қилинишидан нафақат ёш фермернинг ўзи, балки унинг оиласи, ишчи-ходимлари, ҳамкорлари, ҳамкасблари, қўйингки, бутун эл-юрт манфаатдордир

Она заминга қанчалик меҳр берсак, у бизга шунчалик саховат кўрсатади. Гулистонлик ёш фермер  Сарвиноз Шокирова буни теран англайди. Механизатор Шокиржон ака қизидаги  деҳқончиликка қизиқиш, ғайрат-шижоатни англаб, унинг фермер хўжалиги очишига қаршилик кўрсатмаганди. Бугун эса унинг ютуқларидан хурсанд бўлмоқда. Деҳқончиликда эришган муваффақиятлари билан эътиборга тушган Сарвиноз 2015 йилда “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан тақдирланган. Ташаббускор қиз бир неча иш ўрни яратган. У келгусида  шарбат ишлаб чиқариш цехини, паррандачиликни ҳам йўлга қўймоқчи. Суҳбат асносида ер эгаси айрим камчиликлар, муаммолар тўғрисида ҳам сўз юритди.

– Бундан тўрт йил муқаддам, агросаноат коллежини тамомлаш арафасида  бир неча тенгдошим билан фермер бўлишга аҳд қилгандик, – дейди  Сарвиноз. – Туман ҳокимлиги томонидан “Сарвиноз Шокиржоновна файзи” номли фермер хўжалигига  53 гектар ер майдони  ажратиб берилди. Бу ерлар бошқа ҳудудларга нисбатан камҳосиллиги, шўрлангани боис катта меҳнат талаб қиларди. Аста-секин оёққа туриб олдик. Кўп тармоқли фермер хўжалигимизда  пахта, ғалла, пилла етиштирилади. Ўтган йили ғалла  топшириш режасини уддаладик. Бундан ташқари  турли олма навларини экканмиз. 25 тонналик олма ҳосилини йиғиштириб,  “Дена” ва “Тип-топ” шарбатлари ишлаб чиқарадиган  фирмаларга шартнома асосида топширдик. Мавсумда ўзим трактор рулига ўтирдим, агротехник талаблар бажарилишини шахсан назорат қилдим. Гарчи жон-жаҳдимиз билан ишласак-да, пахта тайёрлаш режаси бажарилмай қолди. Чунки зарур ўғитлар, дорилар ва техника муаммоси кўндаланг бўлди. Шунисиям борки, хўжалигимга қарашли ерлар баландликда жойлашган, сув чиқиши  қийин. Унумдор  ерлар билан бизники каби ўзлаштириш қийин майдонларга режа тенг белгиланганини тушуниб бўлмайди. Бир неча йилдан бери ўз агротехник воситаларимиз бўлиши учун ҳаракат қилаяпмиз, лекин ҳали бирор натижага эриша олмадик. Экин экиш, шудгорлаш маҳали техник воситаларни  қўшни фермерлардан ёки лизинг шартномаси асосида олиб турибмиз.

2014 йилда “Камолот“ ЁИҲнинг “Ёш тадбиркор – юртга мададкор”  кўрик-танловида “Паррандачиликни ривожлантириш” лойиҳаси бўйича ғолиб топилгандим. Бироқ ҳозиргача кредит маблағини ололмаяпман. Бу масала юзасидан “Агробанк”нинг вилоят филиалига, ўтган йили эса “Саноатқурилишбанк”ка мурожаат қилдим. Олинадиган кредит маблағи учун кафиллик топилмайди, ўзимда эса  ўша маблағни қоплашга тенг техник воситалар йўқ. Мавсумий ишчиларга пластик карточкалар воситасида иш ҳақи тўлашда ҳам қийинчиликларга дуч келяпмиз. Президентимиз Шавкат Мирзиёев тадбиркорларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг мушкулини осонлаштириш борасида куйинчаклик билан фикр билдираётгани, бу борадаги амалий ишларга раҳнамолик қилаётгани  бизга далда бўлаяпти. Кўплаб масалалар секин-аста ҳал бўлаяпти. Ўз навбатида биз фидокорона меҳнатимиз билан, ижтимоий фаоллигимиз билан ана шу ижобий жараённи жадаллаштиришга муносиб ҳисса қўшишимиз лозим.

Бизнингча, ёш фермернинг фикрларини шарҳлашга ҳожат йўқ. Фақат айрим муаммоларга қарамай, узлуксиз меҳнат қилиб, ҳосил кўтараётган қизнинг матонатига таҳсин ўқиш керак. Шунингдек, айтиш жоизки, тилга олинган масалалар ҳал қилинишидан нафақат қишлоқ мулкдори, балки унинг оиласи, хешлари,  ишчи-ходимлари, ҳамкорлари, ҳамкасблари, қўйингки, бутун эл-юрт манфаатдор. Бугунги кунда жойлардаги муаммоларга жамоатчилик эътиборини қаратиш, уларнинг ечимини бамаслаҳат топиш учун катта имкониятлар эшиги очилди. Ёшлик  шижоати билан элга нафим тегсин, деб ерга бор меҳрини берадиган Сарвиноз каби ёш фермерларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, бемалол ишлашига қулайлик яратиш асосий вазифамизга, бурчимизга айланиши лозим.

Норинисо ҚОСИМОВА,
“ХХI asr” мухбири
Сирдарё вилояти

 

МАҚСАД ВА ИНТИЛИШЛАР МУШТАРАК



Бинобарин, партия Тошкент шаҳар, Миробод туман Кенгаши ғоявий-сиёсий тарғибот ишлари самарадорлигини оширишга янада кўпроқ эътибор қаратяпти. Натижада жорий йилда бир неча корхона ва ташкилотда янги таянч тузилмалар вужудга келди. Хусусан, яқинда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси республика кенгаши қошида “Temiryo‘l kasaba servis” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги сайёҳлик шохобчаси ташкил этилди. Мазкур тадбиркорлик субъектида партиямиз қуйи бўғини иш бошлагани ҳам алоҳида диққатга сазовор. Корхона очилишига бағишланган тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциямиз аъзоси Д. Файзиева, O`zLiDeP туман Кенгаши раиси Р. Фозилов ва бошқа сафдошларимиз иштирок этдилар.

– “Temiryo‘l kasaba servis”ни ташкил этишдан кўзланган мақсадхорижлик меҳмонлар ҳамда юртдошларимизга туристик хизматлар кўрсатиш, – дейди янги БПТ етакчиси Т. Нуриллаев.­ – Ушбу корхона мамлакатимизнинг турли гўшаларига саёҳат уюштириш ваЎзбекистон темир йўллариАЖ тасарруфидаги соғломлаштириш масканлари, сиҳатгоҳларга мижозларни жалб этиш, шунингдек, кенг миқёсда туристик хизматлар кўрсатиш билан шуғулланади.

O`zLiDeP Миробод туман Кенгаши аппарати раҳбари Г. Умрзоқованинг айтишича, сайёҳлик шохобчасида ташкил қилинган бошланғич ташкилот том маънодаги эҳтиёж маҳсулидир. Чунки партиямиз ғоялари атрофида бирлашган маслакдошларимиз, тарафдорларимиз фаолиятини мувофиқлаштирувчи, уларнинг бошини қовуштирувчи шундай таянч нуқта барпо қилиш таклифи кўп фаоллар томонидан илгари сурилаётганди. Эътиборлиси, қуйи бўғинга аъзо бўлган 10 нафар маслакдошимизнинг аксарияти ёшлардир. Илк йиғилишдаёқ улар иш юритишнинг партиявий воситалари, турли мурожаатларни депутатлар, партия юқори органлари билан ҳамкорликда ҳал қилиш йўллари хусусида маслаҳатлашишди.

Хулоса сифатида шуни қайд этиш керакки, сайёҳлик шохобчаси билан бошланғич партия ташкилоти фаолиятида умумий жиҳатлар талайгина. Мақсадлар муштарак бўлган жойда эса салмоқли ютуқларни қўлга киритиш мумкин.

Беҳзод ИСРОИЛОВ,
ХХI asr” мухбири

 

БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТЛАРИ салоҳиятидан унумли фойдалана олаяпмизми?

O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг 2016 йилдаги партиявий фаолият сарҳисобига бағишланган йиғилишида, жумладан, бошланғич ташкилотлар ишини янада такомиллаштиришга тааллуқли бир талайгина таклиф ва тавсиялар ҳам муҳокама қилиниб, мазкур йўналишга оид асосли танқидий мулоҳазалар билдирилди.

Дарҳақиқат, партиямиз таянч нуқталарининг ҳисобот давридаги фаолиятини атрофлича ўрганиш, тегишли масалаларни ҳал қилиш, қуйи бўғинларга эътиборни янада кучайтириш O`zLiDeP мавқеи ва истиқболи учун улкан аҳамиятга эга.

ТАЯНЧ НУҚТАЛАРНИНГ ТАЪСИР КУЧИ

Даставвал, баъзи рақамларга эътибор қаратиш жоиз: 2015 йилга қиёсан олиб кўрилса, 2016 йилда партиямиз қуйи бўғинлари сони 9680 тадан 10678 тага етди. Бошқача қилиб айтганда, таянч тузилмалар 998 тага кўпайди. Партиядошларимиз эса шу даврда 64 минг 515 нафарга ортиб, жами 342 минг 903 кишига етди. Ушбу далилларга, сира иккиланмай, ижобий ўзгаришларнинг рақамлардаги акси, дея таъриф-тавсиф бериш мумкин. Шу ўринда ҳақли бир савол туғилиши табиий: хўш, жойларда БПТлар, маслакдошларимиз кўпайишидан нега бунчалик мамнун бўлишимиз керак? Гап шундаки, O`zLiDePнинг барча бўғинлари фаолияти давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилаётган вазифалар ҳамда уларга ҳамоҳанг бўлган дастурий мақсадларимизни ҳаётга изчил татбиқ қилишга қаратилган. Жамият ҳаётининг барча жабҳаларини қамраб олувчи мазкур вазифалар ижросини наинки партия фаоллари, балки кенг жамоатчиликнинг фаол иштирокисиз тасаввур қилиш қийин. Шу нуқтаи назар билан ёндашилганда, бугун халқ ичига янада фаолроқ кириб бориш, одамларга олдимиздаги мақсадлар, уларни амалга ошириш йўллари ва кутилаётган пировард натижани муфассалроқ тушунтириш, шу орқали хайрихоҳларимиз, ҳаммаслакларимиз сонини янада ошириш ҳозирги босқичда партия тузилмалари олдидаги энг муҳим вазифага айланган. Унинг нечоғли муваффақиятли амалга оширилиши эса омма орасида, одамлар билан юзма-юз иш олиб борувчи таянч бўғинларга ҳам боғлиқ. Зотан, ҳар бир қуйи ташкилот партия электорати вакилларини бирлаштирувчи ўзига хос майдондир. У сайловчилар билан партия ўртасидаги кўприк, ижтимоий-сиёсий фаолият ўзагидир.

Хусусан, ўтган йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ жараёнларда, жумладан, жойларда партиямиз томонидан Президентликка номзоди илгари сурилган партиядошимизни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган тадбирларнинг кенг миқёсда, изчил олиб борилишида таянч тузилмалар, айниқса, маҳаллаларда фаолият юритаётган БПТларнинг партия тизимидаги беқиёс аҳамияти, ўзига хос имкониятлари яққол кўзга ташланди. Эътиборлиси, жами қуйи бўғинларнинг 3460 таси ёки 32,4 фоизи айнан маҳаллалар ҳудудларида ташкил топган. Сиёсий кампания даврида O`zLiDeP ҳудудий ва маҳаллий ташкилотлари қошида тузилган тарғибот гуруҳлари аъзолари орасида ҳам айнан қуйи бўғин фаолларининг кўплиги, мазкур гуруҳлар МФЙлар ҳудудида фаолият юритаётган бошланғич ташкилотлар билан ҳам самарали ҳамкорлик қилгани диққатга молик. Шунингдек, партиямиз сайловда қатнашиши учун республикадаги сайловчиларнинг камида 1 фоизининг имзосини жамлаш бўйича “Ташаббускор бошланғич партия ташкилотлари” акцияси ўтказилганини алоҳида таъкидлаш керак. Ушбу муҳим тадбирда барча қуйи тузилмаларимиз ғоят фаол иштирок этди. Акция доирасида 356 минг 762 та имзо жамланди.

Ўтган йили бошланғич партия ташкилотларида ўтказилган ҳисобот-сайлов йиғилишлари мазкур бўғин мустаҳкамлигини синовдан ўтказиш баробарида унинг нечоғли ишчанлиги, ташаббускорлиги ҳақида ҳам муайян хулосалар чиқариш учун асос яратиб, таянч тузилмалар фаолиятини ҳар жиҳатдан янада мукаммаллаштиришнинг устувор йўналишларини белгилаб берди. Давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, депутатлар ҳам иштирок этган йиғилишларда БПТ етакчиларининг 2015 йил мобайнидаги фаолият юзасидан ҳисоботлари тингланди. Бир йил ичида амалга оширилган ишлар қатнашчилар томонидан чуқур таҳлил этилиб, муаммоларни ижобий ҳал этиш, ташкилий-партиявий ишларни яхшилаш, таянч тузилмаларнинг тўлақонли ва давр талаблари даражасида фаолият олиб боришлари учун етарли шарт-шароитларни яратиш зарурлиги хусусида батафсил сўз юритилди. Ана шу муҳим тадбирларда қуйи ташкилотлар раислари ва аъзоларнинг сифат кўрсаткичини янада яхшилаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Ваколатларидан оқилона фойдаланиб, жойларда партия нуфузини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшаётган 8660 та етакчи қайта сайланди. 1020 та таянч нуқта эса янги етакчилар билан иш бошлади. Аҳамиятлиси, янги раисларнинг 340 нафари ҳамда ҳисобот-сайловлар мобайнида партия сафига қабул қилинган 10 мингдан зиёд ҳамюртимизнинг деярли 45 фоизи навқирон авлод вакилларидир.

БПТ ВА ДЕПУТАТ

Бугунги кунга келиб партиянинг барча бўғинлари ва депутатлик корпусининг яқин ҳамкорлигини таъминлайдиган мақбул ва самарали механизмларни вужудга келтириш борасидаги ишлар қарийб тугалланди. Хусусан, партия электорати манфаатларини ҳимоялаш, хусусий сектор вакилларининг янада кенгроқ фаолият кўрсатишлари учун янги имкониятлар яратилишига кўмаклашиш, умуман, партиямиз Дастурида белгиланган бошқа муҳим ишларга йўналтирилган фаолиятни янада жонлантириш мақсадида Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларидаги партиямиз депутатлик гуруҳлари аъзолари бошланғич ташкилотларга бириктирилган. Шу ўринда бир жиҳатни тилга олиб ўтиш мақсадга мувофиқ. Маълумки, депутат ўзи кўтариб чиқаётган муаммони ниҳоятда пухта билиши керак. Бироқ унинг ёлғиз ўзи масалага тааллуқли барча маълумотларни тўплаши, тартибга солиши, ўрганиб чиқиши мушкул. Бу борада унга бошланғич ташкилотлар катта ёрдам бериши мумкин. Шу маънода қуйи тузилмалар аҳоли мурожаатларига нечоғли масъулият билан ёндашаётгани тўғрисида аниқ-равшан тасаввур ҳосил қилиш муҳимдир. Ҳисобот даврида партия депутатлик гуруҳлари томонидан тегишли ташкилот ва идоралар раҳбарларига юборилган 4487 та депутатлик сўровининг 1346 таси, 2971 мансабдор шахс ҳисоботининг 878 таси ҳамда ўтказилган 953 та назорат-таҳлил ишининг 263 таси бевосита БПТлар томонидан кўтарилган масалаларга тааллуқли. Келтирилган рақамлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан анчагина ўсиш юз берганини кўрсатиб турибди. Демак, қуйи бўғинларимизнинг электоратимиз манфаатини ҳимоялаш ҳамда жамоатчилик назоратининг бошланғич механизми сифатидаги роли тобора кучаймоқда.

Биргина мисол. Ўтган йили Қува туманидаги “Қуббо принт Назиржон” хусусий корхонасида иш юритаётган БПТга Бобурмирзо Қосимов мурожаат этиб, боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжалиги ташкил этишда айрим қийинчиликларга дуч келаётганини билдирганди. Белгиланган тартиб-қоидаларга биноан мурожаат дастлаб қуйи бўғин йиғилишида кўриб чиқилди. Сўнгра мажлис хулосалари партия туман бўлимига тақдим қилинди. Бу ердаги сафдошларимиз ўз навбатида масалага туман Фермерлар кенгашидаги таянч бўғинимиз фаоллари ва депутат Х.Ҳожиматов диққатини қаратдилар. Муҳими, партиявий саъй-ҳаракатлар зое кетмади – ўтган ойда Б.Қосимовга 2 гектар ер ажратилди.

 

ТАҲЛИЛЛАР НИМАДАН ДАРАК БЕРАЁТИР?

Хусусий мулк эгалари ислоҳотларни чуқурлаштириш, жамиятни эркинлаштириш, мамлакатимизда тинчлик-осойишталик ҳукм суришидан ниҳоятда манфаатдор. Чунки улар моддий неъмат яратганлари учун ҳам ўз мол-мулкларининг қадрига етадилар. Ана шу неъматларнинг фарзандларига, яқинларига асқотишини истайдилар. Қабул қилинаётган қонунларнинг барқарор бўлиши ва сўзсиз ижро этилиши, тўрачилик, таъмагирлик, маҳаллийчилик сингари иллатларнинг буткул барҳам топишини ҳам шу қатлам вакиллари кўпроқ истайди. Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда Президентимиз, ҳукуматимиз юртимизда бизнес муҳитини янада яхшилаш, хусусий секторни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашга жиддий эътибор қаратмоқда. Қолаверса, тадбиркорларнинг интилишлари, орзу-умидлари партиямиз Дастури, Сайловолди платформасида ҳам тўла акс этган. Шундай бўлса-да, Навоий вилоятидаги сафдошларимизнинг бор-йўғи 22 фоизи, Сурхондарё вилоятида 33,2, Жиззахда 35,5, Сирдарёда 35,7 ва Андижон вилоятида 37,5 фоизигина мулкдорлар синфи вакилларидан ташкил топгани мазкур ҳудудлардаги партия органлари тегишли ишларга етарлича эътибор қаратмаётганидан дарак бермоқда.

Таҳлиллар айрим жойларда асосий электоратимиз манфаатлари билан боғлиқ ишларга юзаки қаралаётганини ҳам кўрсатди. Айтайлик, Сардоба, Мирзаобод, Поп, Чуст, Чортоқ, Бекобод туманлари партия Кенгашлари, яъни, таянч нуқталаримиз фаолиятини бошқарувчи, мувофиқлаштирувчи ва бирлаштирувчи тузилмалар томонидан тақдим этилган ҳисоботларда хусусий секторнинг қонуний манфаатларини ифодалаш бўйича билдирилган бирорта ҳам таклиф, сайловчиларимизни ўйлантираётган айрим масалалар ҳал этилиши бўйича бирорта аниқ иш ифодаланмаган. Бундан хулоса чиқариш мумкинки, кўпчилик фаолларимиз корхона ва ташкилотлар, маҳаллалар, фермер хўжаликларига кириб бораётган, юртдошларимиз билан бевосита мулоқотларни янада жонлантираётган, уларни ўйлантираётган масалаларни атрофлича ўрганиб, ечимини топишга кўмаклашаётган бир пайтда улар бу жараёндан четда турганлар.

Сирдарё, Жомбой, Зарафшон ва Томди туманларида эса бошланғич ташкилотлар сонида ўсиш кузатилмади. Беруний, Шуманай ва Ўзбекистон туманларидаги O`zLiDeP тузилмалари эса сафдошларимиз сафи кенгайишига деярли ҳеч қандай ҳисса қўша олмади. Албатта, иш, фаолият, интилиш бор жойда муайян камчиликлар ҳам бўлиши табиий ҳол. Бироқ, назаримизда, тилга олинганлар иш жараёнида юзага келадиган нуқсонлар бўлмай, балки анчадан буён давом этаётган лоқайдлик, масъулиятсизлик оқибатидир. Буни ҳеч қандай баҳона билан оқлаб бўлмайди.

РАҒБАТ ВА ЭЪТИБОР

Муносиб инсонларни рағбатлантиришнинг аҳамиятини алоҳида баён этишга ҳожат йўқ, фикримизча. Лекин, айнан БПТ етакчилари ва аъзоларини назарда тутган ҳолда қайд этиш зарурки, ўтган йили ана шу омил бироз эътибордан четда қолди. Рост, фаолларнинг партиявий ишга қизиқишини янада оширишга қаратилган бир мунча ишлар амалга оширилган. Аммо улар онда-сонда бўлиб, тизимли, изчил тус олганича йўқ. Ваҳоланки, Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитасининг қарорига кўра аъзолик бадаллари тушумининг 30 фоизи партия маҳаллий Кенгашлари ихтиёрида қолдирилиши ва ушбу маблағлар муайян қисмининг ана шу хайрли мақсадлар учун сарфланиши белгиланган эди. Бу борада аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, уларни амалга татбиқ қилиш фурсати етди.

Таянч нуқталаримизга дахлдор яна бир масала мавжуд. Мисол тариқасида Наманган вилоятини олиб кўрайлик. 2016 йилда бу ерда 113 та янги бошланғич ташкилот тузилган, айни пайтда 28 та қуйи бўғин фаолиятини тўхтатган. Жумладан, Косонсой туманида 10 та БПТ тугатилган – улардан 5 таси аъзолар сони камайгани туфайли рўйхатдан чиқарилган. Чунки O`zLiDeP Уставига биноан муайян корхона ёки муассасадаги таянч тузилма “5 тадан кам бўлмаган партия аъзоларидан ташкил топади”. Кичик бошланғич ташкилотдаги аъзолар сони бир неча нафарга камайса, бошланғич ташкилот ўз-ўзидан барҳам топаяпти. Демак, жорий йилда партия таянч нуқталаридаги маслакдошларимиз сафини кенгайтириш, қуйи тузилмаларнинг сифат таркибини яхшилаш устувор вазифалар сирасидан ўрин олиши даркор.

Пировардида шуни айтишни истардикки, синчков нигоҳ ташланадиган бўлса, наинки эришилган натижалар, ҳаттоки баъзи нуқсонлар ҳам бошланғич ташкилотларда улкан салоҳият мужассамлигини намоён этмоқда. Очиғи, ана шу беқиёс имкониятлардан юксак талаблар даражасида фойдалана олмаяпмиз. Демак, мазкур тизим куч-қуввати тўла-тўкис ишга солинишига эришиш, бу жараёнда ҳар бир партия фаолининг масъулиятини кучайтириш, умуман, қуйи бўғинларга эътиборни янада ошириш жорий йилдаги асосий вазифаларимиздан бири бўлади.

Беҳзод ИСРОИЛОВ,

“ХХI asr” мухбири

Саҳифа 1 - 118

Joomla