Tuesday, May 30th

Last update07:38:55 AM GMT

You are here:

ЭЛ ЕРНИ БОҚСА, ЕР ЭЛНИ БОҚАДИ

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши ташаббуси билан Тайлоқ туманида “Аҳолининг шахсий томорқа ва деҳқон хўжалигига асосланган тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва амалга оширишга кўмаклашиш” мавзусида амалий мулоқот ташкил этилди.
Унда банк, солиқ, қишлоқ хўжалиги соҳалари мутахассислари, партиянинг вилоят ва туман Кенгашлари раҳбарлари, депутатлар, тадбиркорлар ҳамда касб-ҳунар коллежи битирувчилари  иштирок этди.
Тадбирда мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар мазмун-моҳияти, айниқса, қишлоқ инфратузилмасини, томорқа хўжалигини янада ривожлантиришга қаратилаётган чора-тадбирлар  хусусида гапирилиб, айни эътибор туфайли аҳоли турмуш даражаси тубдан яхшиланаётгани ҳақли равишда эътироф этилди. Ерга муносабат  ўзгараётгани сабаб томорқачилик муҳим даромад манбаига айланаётир. Тайлоқ туманида 50 та маҳалла мавжуд бўлиб, уларда  32 936 та хонадон жойлашган. Аксарият хонадон шахсий томорқасига эга. Жорий йилнинг ўтган даврида шахсий томорқа ривожи учун тижорат банкларидан 3795 та хонадонга жами етти миллиард сўмга яқин кредит ажратилди. Натижада 60 та хонадонда иссиқхона қуриш, 26 та хонадон паррандачилик, 618 та хонадон чорвачилик йўналишида фаолият кўрсатиш имкониятига, яна юзлаб хонадонлар  шахсий томрқасини ривожлантириш учун дастлабки сармояга эга бўлдилар.
Тадбир қуруқ маърузабозлик эмас, жонли мулоқот тарзида ўтгани, бундан ташқари иштирокчиларга шахсий томорқасидан барқарор даромад олаётган намунали хонадонларга ҳам кириб, уларнинг тажрибаларини ўрганиш имконияти ҳам ҳавола этилди.
Зеро, эл ерни боқса, ер элни боқади.
Муҳаббат РАВШАНОВА,
“ХХI asr” мухбири

Joomla