Tuesday, May 30th

Last update07:38:55 AM GMT

You are here:

КОНИМЕХДА ЯНА БИР ТАДБИР

Яқинда Навоий вилоятининг Конимех туманида O‘zLiDeP вилоят Кенгаши томонидан “Мамлакат тараққиётининг янги босқичида кўппартиявийлик тизими: O‘zLiDeP нуқтаи назари” мавзусида илмий-амалий семинар ўтказилди. Тадбирда маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари, тадбиркор ва фермерлар иштирок этди.

Сўзга чиққанлар   ижти­моий ҳаёт сиёсий институтлар ва фикрларнинг хилма-хиллиги асосида ривожланиши, унинг моҳияти кўппартиявийлик тушунчаси билан мутаносиблигини таъкидлаб, бунинг учун мамлакатимизда етарлича шароит яратилганини эътироф этдилар. Шунингдек,  партияларнинг тарихи, йўналиши бўйича турлари, давлат бошқаруви ва жамият сиёсий тизимини шакллантиришда сиёсий партияларнинг вазифалари тўғрисида маълумотлар берилди.

– Бугунги семинардан ўзимизга керакли бўлган жуда кўплаб маълумотларни олдик, – дейди O‘zLiDeP Конимех туман бўлими аппарати раҳбари Гулсара Бекмуродова. – Ушбу билимларни ҳаётда қўллаш орқали ўз ҳудудимиздаги сиёсий таъсир доирамизни кучайтириб олишимиз мумкин.

Тадбир иштирокчилари семинар давомида ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди.

Қобил АСТАНОВ,
O‘zLiDeP вилоят Кенгаши бўлим мудири

Joomla