Monday, Sep 22nd

Last update04:38:29 AM GMT

Ўзб Рус Eng

You are here:

O`zLiDeP Давлат дастури учун таклифлар тайёрлашга киришди

Президентимиз Ислом Каримовнинг Конституциямизнинг 20 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси ва унда белгилаб берилган устувор йўналишлар асосида амалга ошириладиган партиявий вазифалар O'zLiDeP вилоят кенгашларида қизғин мухокама қилинмоқда.

«... Эл-юртимиз нималар хисобидан, қандай оғир ва машаққатли кунлар, синовларни бошдан кечириб, бугунги ютуқ ва марраларга эришганини холисона бахолаб, хар қандай кибр-хаво кайфиятларига берилмасдан, оёғимиз ердан узилмасдан, эртанги ёруғ, хеч кимдан кам бўлмайдиган келажагимизга онгли равишда қадам қўймоқдамиз».

Андижонлик тадбиркор ва фермерлар, таниқли олимлар, ташаббускор ёшлар, фаол опа-сингилларимиз иштирок этган тадбирда Юртбошимиз маърузасида қайд этилган ана шундай фикрлар мохияти, мазмуни ва улардан келиб чиқадиган хулосалар атрофлича тахлил қилинди. Фарғона водийсининг энг ахолиси зич бўлган вилоятда амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишлари яқин тарихимиздаги холатлар билан қиёсланди. хеч кимдан кам бўлмаган келажак сари янада дадил одим ташлаш учун эса маърузада белгилаб берилган йўналишлар изчил амалга оширилиши, бунда асосий масъулият улкан ўзгаришлар жараёнини теран хис этаётган, тадбиркорлиги, ташаббускорлиги билан кўпчиликка ўрнак бўлаётган инсонлар зиммасига тушиши лозимлиги таъкидланди.

— Президентимиз маърузаси хар бир Ўзбекистон фуқаросига яқин ўтмиш билан бугунги кунимизни қиёслаш имконини берди. Дунёда, яқин атрофимизда содир бўлаётган воқеа-ходисаларни янада чуқурроқ англаш лозимлигини кўрсатди, — деди йиҚилишда O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Мухаммадюсуф Тешабоев. — Зеро, хар дақиқада ўзгариб турган жахон иқтисодиёти, сиёсий-ижтимоий макондаги воқеаликлар, дунё сиёсий сахнасидаги янгидан-янги қарама-қаршиликлар, баъзи минтақалардаги этник ва конфессиялараро тўқнашувлар она Ватанимизда хукм сураётган тинчлик ва барқарорликнинг қадрига етиш, унинг асосларини янада мустахкамлашни тақозо этади. Бу эса, энг аввало, сиёсий партиялардан хушёрликни, ташаббускор бўлишни талаб этади.

Маълумки, «Обод турмуш йили»да мамлакатимизда 977 мингдан ортиқ янги иш ўринлари ташкил этиш кўзда тутилмоқда. Хўш, бу жараёнда асосан ким фаоллик кўрсатиши лозим? Шубхасиз, мамлакатдаги тинчлик ва барқарорликдан, фаровонлик ва хотиржамликдан энг кўп манфаатдор бўлган қатлам — мулкдорлардир. Жамиятда фаол ижтимоий кучга айланган ана шу қатламни хар томонлама қўллаб-қувватлаш, мавжуд қонунчиликни такомиллаштириш эса O'zLiDeP зиммасидаги асосий вазифадир.

— Мустақиллик йиллари демократик хуқуқий давлатни барпо этиш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш борасида эришилган барча ютуқлар замирида Конституцияда белгиланган хуқуқ ва асосий тамойиллар мужассам, — деди Мухаммадюсуф Тешабоев. — Натижада юртдошларимизнинг сиёсий ва фуқаролик фаоллиги ошди, уларнинг амалга оширилаётган ўзгаришларга дахлдорлик хисси кучайди.

Конституцияда белгилаб қўйилганидек, бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат истеъмолчиларнинг хуқуқи устунлигини хисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва мехнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг хуқуқлилиги ва мухофаза этилишини кафолатлайди.

O’zLiDeP ана шу тамойил асосида мамлакатда ўрта синфни шакллантириш, ички бозорни рақобатбардош ва сифатли махсулотлар билан тўлдириш, янги иш ўринлари ташкил этиш асосида ахоли даромадларини оширишга интилмоқда.

Айни ана шу қатлам иқтисодий тараққиёт ва демократик ислохотларнинг харакатлантирувчи кучига хам айланди.

М.Тешабоев, шунингдек, бугун барча худудларда барпо этилаётган бино ва иншоотлар, мухташам кошоналар, улкан саройлар, муаззам майдонлар, равон йўллар, махобатли кўприклар, кўркам уй-жойлар ва бошқа ижтимоий объектлар юртимиз қиёфасини бутунлай ўзгартириб юборганини, буни Андижон вилояти мисолида хам кўриш мумкинлигини таъкидлади.

— Эришилган ютуқларни янада мустахкамлаш ва уларни янги босқичга кўтаришда «Мамлакатимизда демократик ислохотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси» асосида амалга оширилаётган ишларнинг ўрни беқиёсдир, — деди O’zLiDeP Андижон вилоят кенгаши раиси Толибжон Мадумаров. — Мазкур хужжат давлат ва жамият ривожининг мутлақо янги босқичида мамлакатни модернизациялашни давом эттиришга қаратилган дастуриламал бўлиб, у келгуси ўн йилликларда хам ўз ахамияти ва долзарблигини йўқотмайди.

Президентимизнинг «Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони хам ахолини озиқ-овқат махсулотлари билан таъминлашда асосий бўҚин хисобланган аграр сохада эришилаётган ютуқларни янада мустахкамлаш хамда фермерлик харакатига кенг йўл бериш борасидаги тарихий хужжат бўлди.

— Айни пайтда қишлоқда етакчи кучга айланган бу харакат аграр соха билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа тармоқларни хам ривожлантириш, шунингдек, ахолининг турмуш даражасини ошириш учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган ижтимоий-сиёсий кучга айланаётганини алохида эътироф этиш жоиз, — дейди Андижон вилояти Фермерлар кенгаши раиси Рашидбек Мамадалиев. — Энди эса фермерларимиз жамиятни демократлаштириш, иқтисодиётни янада ислох қилиш ва либераллаштириш, қолаверса, фуқаролик жамиятини шакллантириш, мамлакат аграр секторини барқарор ва самарали ривожлантириш жараёнларининг ўзига хос локомотивига айланишлари лозим.

Маълумки, O`zLiDePнинг дастурий вазифаларидан бири бу — аниқ мақсад атрофида бирлашган сиёсий куч сифатида тадбиркор ва фермерларнинг янада эркин фаолият юритишлари учун қулай имконият яратиш, улар истиқболини хам назарий, хам амалий нуқтаи назардан қўллаб-қувватлашдан иборатдир.

200 нафардан зиёд O'zLiDeP аъзолари, тадбиркорлар ва фермерлар иштирок этган йиҚилишда таъкидланганидек, шу кунларда партиянинг асосий вазифаси Президентимиз маърузасида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиққан холда «Обод турмуш йили» Давлат дастурига таклифлар тайёрлашдан иборатдир. Бунда партиянинг таянч нуқтаси бўлган бошланғич ташкилотлар, махаллий кенгаш депутатлари фаоллик кўрсатишлари зарур. Махалла фуқаролар йиғинлари билан хамкорликда O’zLiDePнинг барча даражадаги тузилмалари – Қонунчилик палатасидаги фракцияси, халқ депутатлари махаллий кенгашлардаги депутатлик гурухлари, жойлардаги БПТларнинг имкониятларини ишга солиш орқали жамият хаётининг сиёсий-хуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, гуманитар сохаларининг энг мухим устувор йўналишлари билан боғлиқ масалаларни хал этишда фаол иштирок этишлари лозим.

Тадбирда O’zLiDeP Андижон вилояти кенгаши олдида турган мухим вазифаларга хам эътибор қаратилиб, авваламбор, партия Сайловолди платформасида белгилаб қўйилган устувор йўналишларни амалга оширишда кўзга ташланаётган сусткашлик холатлари хусусида хам сўз юритилди. Иккинчидан, ташкил этилаётган партиявий тадбирларда сон жихатдан эмас, балки сифат жихатдан амалий натижани таъминлаш, учинчидан, аёллар йўналиши бўйича олиб борилаётган ишларни янада жадаллаштириш кераклигига урғу берилди. Қолаверса, кириб келаётган «Обод турмуш йили»да мафкуравий тарғибот-ташвиқот ишларини қайта кўриб чиқиш, Сиёсий таълим марказлари фаолиятини жонлантириш, партия электоратининг ижтимоий-сиёсий саводхонлигини ошириш масалалари хамиша кун тартибида бўлиши лозим.

Кенгайтирилган йиғилиш якунида мухокама қилинган долзарб масалалар юзасидан O’zLiDeP Андижон вилоят кенгашининг қарори қабул қилинди. Тадбир сўнгида 39 та бошланғич партия ташкилоти аъзоларига янги шаклдаги махсус гувохномалар, услубий қўлланмалар ва кундалик фаолиятни амалга оширишда фойдаланиш учун зарур бўлган тарғибот-ташвиқот материаллари топширилди.

Joomla