Партия ҳаёти

Янги инвестициявий лойиҳалар саноат тармоқлари ривожига хизмат қилади

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ иқтисодий жиҳатдан улкан салоҳиятга эга. Айрим рақамларга эътибор берайлик: республикамизда ишлаб чиқариладиган саноат маҳсулотларининг 15,3 фоизи, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 12 фоиздан зиёди, ялпи ички маҳсулотимизнинг 9,7 фоизи мазкур ҳудуд ҳиссасига тўғри келяпти. Юртимизда ҳосил қилинаётган электр қувватининг 45 фоизи, қазиб олинаётган кўмирнинг 98, ишлаб чиқарилаётган металл прокатининг 100 фоизи айнан Тошкент вилоятига дахлдор экани кўп нарсадан далолат беради. 

O‘zLiDeP депутати қувалик фуқароларнинг мурожаатини ҳал қилди

O‘zLiDeP Қува туман кенгашига “Қува” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи бир гуруҳ фуқаролардан мурожаат келиб тушди. Унда маҳалладаги ички йўлнинг абгор ҳолати, ёзда чанг, ёғингарчилик кунлари лой ва балчиққа айланиши, бу эса аҳоли айниқса, ўқувчиларни қийнаётгани таъкидланган.

Натижадорлик ва ҳисобдорлик муҳим мезонга айланади

Мамлакатимиз тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйгач, давлат бошқарувидаги туб ўзгаришлар халқнинг ичига кириб бориш, ҳаётга яқинроқ бўлиш, ҳудудларни ривожлантиришга устуворлик берилишида кўзга ташланди. Ушбу йўналишдаги ишлар янада чуқурлаштирилиб, мантиқий давоми сифатида янги тартиб жорий этилмоқдаки, бу ҳам ислоҳотларнинг натижадорлигини таъминлашга хизмат қилиши шубҳасиз.