Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

1 апрелдан фуқаролар йиғинларида янги лавозим жорий этилади

1 апрелдан фуқаролар йиғинларида янги лавозим жорий этилади

           Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг қабул қилиниши айни шу масалаларга ечим топишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. 

       Жумладан, O‘zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими мудири  Матлуба ЖЎРАЕВА  бу ҳақда шундай дейди:

      – Хотин-қизларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши, бахтга эришиши бевосита жамият тақдири билан дахлдор масала. Фармонда шу йилнинг 1 апрелидан бошлаб фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими ўрнига ҳар бир фуқаролар йиғинида 1 тадан, оилалар сони 2000 ва ундан ортиқ бўлган фуқаролар йиғинларида эса 2 тадан хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис лавозими жорий этилиши белгиланди. Бу ҳар бир оилада хотин-қизлар билан яқиндан ишлаш, уларнинг муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш имконини яратади.