Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Biz tarmoqlarda:

1 июндан қайси соҳа ходимларининг ойлиги ўртача 45 фоизга оширилади?

1 июндан қайси соҳа ходимларининг ойлиги ўртача 45 фоизга оширилади?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш ва уларни моддий рағбатлантиришни кучайтириш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бу тўғрисида “Kun.uz” хабар берди.

Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимларининг ижодий маҳоратини муносиб баҳолашни таъминлашга, касбий даражасини ҳамда малакасини узлуксиз ошириши учун рағбатлантириш усулларини яратишга йўналтирилган меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий таъминотини яхшилаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, “Ўзархив” агентлиги, Молия вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг:

         – 2018 йил 1 июндан давлат маданият муассасалари артистлари, маъмурий-бошқарув, бадиий-раҳбар, ижодий ва бошқа ходимларининг, шунингдек, давлат архивлари бошқарув ходимлари ва мутахассисларининг (кейинги ўринларда – давлат маданият муассасалари ва давлат архивларининг ходимлари) меҳнат ҳақи миқдорларини ўртача 45 фоизга ошириш;

        – 2018 йил 1 июндан давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимларининг малака тоифалари ва лавозимлари бўйича базавий лавозим маошларини белгилашни назарда тутувчи меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш ҳамда лавозим маошлари ўртасидаги тафовутни кўпайтириш ҳисобига касбий ўсишни рағбатлантириш;

        – 2018 йил 1 июндан Ўзбекистон давлат цирки, ҳайвонот боғлари, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг кўзи ожизлар учун кутубхоналари ҳамда давлат архивлари ходимларининг алоҳида тоифаларига театр-концерт ташкилотларининг артистлари ва бадиий ходимларига узоқ муддат хизмат қилганлиги учун белгиланган миқдорларда ҳар ойда тақдирлаш пули тўланишини белгилаш тўғрисидаги таклифлари маъқулланмоқда.

Қарорда назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизими жорий этилиши ва узоқ муддат хизмат қилганлиги учун ҳар ойда тақдирлаш пули тўланиши билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва тегишли давлат маданият муассасалари ҳамда давлат архивларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

2018 йил 1 июндан концерт-томоша кўрсатиш фаолияти билан шуғулланиш учун лицензияга эга бўлган, юридик ва жисмоний шахсларни (шу жумладан, норезидентларни) жалб этиш йўли билан оммавий томоша тадбирларини ташкил этишдан даромадлар оладиган микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ставкаси 30 фоиздан 5 фоизгача пасайтирилади.