Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

13962 та оилага 197,1 миллиард сўм имтиёзли микрокредитлар ажратилади

13962 та оилага 197,1 миллиард сўм имтиёзли микрокредитлар ажратилади

           O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги O’zLiDeP фракциясининг 2018 йилги иш-режасига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Марказий банк Бош бошқармаси, Иқтисодиёт ва Молия вазирликларининг ҳисоботларини тинглаш мақсадида фракция йиғилиши бўлиб ўтди.

           – Банк томонидан ўтган йили кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратилиб, ушбу соҳага ажратилган кредитлар миқдори 2016 йилга таққослаганда 1,3 баробар зиёд бўлиб, 861,4 млрд сўмга, шундан микрокредитлар ҳажми 206,2 млрд сўмга етди, - деди Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг Қорақалпоғистон Республикаси Бош бошқармаси бўлим бошлиғи А.Утамбетов.

             Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига асос жойларда тижорат банклар филиаллари томонидан 265,9 млрд сўм миқдорида кредитлар ажратилди. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 октябрдаги 857-сонли қарори билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларни бандлик билан таъминлаш учун тижорат банклари томонидан микрокредитлар ажратиш” тартиби бўйича тасдиқланган режага мувофиқ руйхатга олинган тадбиркорлик билан шуғулланиш истаги бор бўлган 13962 та оилаларга 197,1 млрд сўм миқдорида имтиёзли микрокредитлар ажратилиши белгиланган бўлиб, бугунги кунда тижорат банклари томонидан кредит ажратиш ишлари олиб борилаётганлигини таъкидлаб ўтди.

             Бундан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг бош мутахассиси У.Тилеўниязов Республика бўйича 2018-2019 йилларда саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар кўрсатиш соҳаларида умумий баҳоси 4,5 трлн сўмлик 313 та лойиҳанинг (6847 иш ўрни) манзилли руйхат ишлаб чиқилган бўлиб, шундан саноат соҳасида 4,0 трлн сўмлик инвестицияларни ўзлаштириш ҳисобидан 175 та лойиҳани амалга ошириш ва 5700 га яқин янги иш ўринларини яратиш, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида 200,0 млрд сўмлик инвестицияларни ўзлаштириш ҳисобидан 96 та лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда 700 дан зиёд янги иш ўринларини яратиш, қишлоқ хўжалиги соҳасида бўлса 265,6 млрд сўмлик инвестицияларни ўзлаштириш ҳисобидан 42 та лойиҳаларни амалга ошириш ва 460 та янги иш ўринларини яратиш бўйича ишларни қайд этиб ўтди.

            Ўтказилган йиғилиш давомида кун тартибидаги масалалар бўйича ўтган йил сарҳисоби ва жорий йилги ишланиши керак бўлган устувор вазифалар бўйича масалалар депутатлар орасида фикр-мулоҳазалар қилиниб, тегишли қарор ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

 

Р.ТИНИБЕКОВ,

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши ижрочи котиб