14 декабрь куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

Гидрометеорология хизмати марказининг хабар беришича, эртага 14 декабрь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди.
Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати кундузи 2-4 даража илиқ, кечаси 5-7 даража совуқ бўлади деб маълумот берди qalampir.uz.Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳарорат кундузи 5 даражагача, кечаси эса 13 даражагача совуқ ҳарорат кузатилади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳарорат кундузи 5 даражагача илиқ, кечаси 8 даражагача совуқ бўлади.
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида кундузи ҳарорат 2-7 даража илиқ, кечаси 3-8 даража совийди.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳарорат кундузи 3-8 даража илиқ, кечаси эса 7 даражагача совуқ бўлади.
Фарғона водийсида эса кундузи 6 даражагача илиқ, кечаси 7 даражагча совуқ ҳарорат кутилмоқда.
Қамчиқ довони ҳамда Чимён тоғларида ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи 2-7 даража илиқ, кечаси 5-10 даража совуқ бўлади.