Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

18-22 март кунлари “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ички рейсларида учиш 50 фоизгача арзонлашади

18-22 март кунлари  “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ички рейсларида учиш 50 фоизгача арзонлашади

         “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Наврўз байрами кунларида барча ички рейсларга чегирмалар жорий қилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати берган маълумотга асосланиб, ЎзА хабар қилди.

        Таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, Наврўз байрами муносабати билан 2018 йилнинг 18-22 март кунлари “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК дирекцияси томонидан барча ички рейсларга чегирмалар тизими ишлаб чиқилган.

           Унга кўра, 18, 19, 20, 21 ва 22 март кунлари маҳаллий рейслар учун индивидуал йўловчиларга – 30 фоиз, сайёҳлик гуруҳлари, мактаб, лицей ва коллеж ўқувчилари, олий ўқув юртлари талабаларига – 40 фоиз ҳамда 2 ёшдан 12 ёшгача бўлган фарзандлари бўлган ота-оналарга – 50 фоизигача чегирмалар тизими амал қилади.