Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

200 дан ортиқ хотин-қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

 200 дан ортиқ хотин-қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

   Ўзбекистон  Республикаси Президентининг 2017 йил  4 апрелда  “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида онкология хизматини янада ривожлантириш ва аҳолига онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинган эди.

     Мазкур қарорда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ва аёллар саломатлигини мустаҳкамлаш, уларда учрайдиган саратон касалликларини олдини олиш, эрта ташҳислаб даво чораларини кўриш мақсадида O’zLiDeP ташаббуси ва Соғлиқни сақлаш Бошқармаси ҳамкорлигида текин тиббий кўрик ташкил этилди.

– 2017 йил октябрь ойидан бугунги кунда қадар 421 нафар аёллар маммоскриннинг аппарати  кўригидан ўтказилди,- дейди Баҳром Рўзимов маммограф ренгенолог.

     Бугун аёллар орасида энг кўп учрайдиган касалликлардан бири бу кўкрак бези саратони касаллиги ҳисобланади. Айнан ушбу касалликни олдини олиш масалаларига катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан  40 дан ортиқ аёллар маммоскриннинг аппаратида ҳамда  30 ёшдан 70 ёшгача бўлган 200 дан ортиқ аёллар эса ренгенолог, гинекологик аппарати ёрдамида бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.

  

 Ҳ. ИМИНЖАНОВА,

 O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

Аёллар билан ишлаш бўлими мудири