Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Biz tarmoqlarda:

200 га яқин аҳоли бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

200 га яқин аҳоли бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

          Халқ депутатлари Қарши туман Кенгаши депутати Дилшод Турсунов ўзига ишонч билдирган одамларни безовта қилаётган муаммолардан яхши хабардор. Шу пайтгача кўп масалаларни ҳал қилишга эришди. Яқинда яна бир хайрли ишга бош қўшди.

         – Мен депутат бўлиб сайланган округ ҳудудидаги Сарой ва Манғит қишлоқларида  19 мингдан кўпроқ фуқаро истиқомат қилади, – дейди у. ­– Улар орасида ногирон ва кексалар, муҳтож оилалар ҳам бор. Биттагина қишлоқ врачлик пункти ҳаммага хизмат кўрсата олмайди. Учрашувларда сайловчилар “Бепул тиббий кўрик ташкил этишга кўмаклашсангиз”, деб кўп бора айтишди. Мурожаатларни инобатга олган ҳолда туман тиббиёт бирлашмаси раҳбариятига таклиф билан чиқдим. Шифокорлар мени қўллаб-қувватлашди. Шундан сўнг туман кўп тармоқли шифохонасида “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида бепул тиббий кўрик ташкил этилди. Малакали врачлар томонидан 200 га яқин кексалар, ёш болалар ва хотин-қизларнинг саломатлиги кўздан кечирилиб, дардмандларга даволаниш учун йўлланмалар берилди.