Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Biz tarmoqlarda:

2017 йил Ўзбекистонда энг кўп никоҳ қайси вилоятларда қайд қилинган?

2017 йил Ўзбекистонда энг кўп никоҳ қайси вилоятларда қайд қилинган?

         2017 йил давомида Ўзбекистон ФҲДЁ органларида 306 197 та ниҳок қайд қилинган. Бу кўрсаткич 2016 йилга нисбатан 31 149 та ёки 11 фоизга кўпайган. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» каналининг берган маълумотга асосланиб, Daryo.uz маълум қилди.

       Энг кўп никоҳлар Самарқанд (38 308 та), Фарғона (33 922) ва Қашқадарё (31 767) вилоятларида қайд қилинди. Ушбу вилоятлар аҳоли сони 3 миллиондан ошганЎзбекистондаги 4 та вилоят таркибига киради.
          Олдин хабар беганимиздек,   Ўзбекистон  миқёсида энг кўп туғилиш ҳам Самарқанд  вилоятида қайд этилганди.

         Никоҳланувчи шахслар тиббий кўрикдан ўтаётганида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ОИТСга чалинганлар қайд қилинган. Бир йил ичида ОИТСга чалинган 500 дан ортиқ киши никоҳдан ўтган.

        Тошкент шаҳрида тиббий кўрикдан ўтиш вақтида 115 киши (22 фоиз)да ОИТС касаллиги қайд этилган бўлса, Тошкент ва Андижон вилоятида 69 кишида (13,2 фоиз) ҳамда Самарқанд вилоятида 68 кишида (13 фоиз) аниқланган.

       Оила кодексига кўра, никоҳ тузиш учун бўлажак эр-хотин ўз розилигини эркин ифода этиш қобилиятига эга бўлиши керак. Никоҳ тузишга мажбур қилиш тақиқланади. Бир тарафнинг касаллиги маълум бўлганда никоҳ ариза берилган куннинг ўзида тузилиши мумкин.

       Никоҳланувчи шахслардан бири таносил касаллиги ёки одамнинг иммунитет танқислиги вируси (ОИВ касаллиги) борлигини иккинчисидан яширганда, агар иккинчиси судга шундай талаб билан мурожаат этса, никоҳ ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.