Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

2018 йилда МТМларга 2 миллион 453 минг долларлик товар ва хизматлар етказиб берилади

2018 йилда МТМларга 2 миллион 453 минг долларлик товар ва хизматлар етказиб берилади Мактабгача таълим вазирлиги ва унинг ҳудудий органларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетидан 21 миллиард сўм ажратилди.

       “Мактабгача ва умумий ўрта таълимни такомиллаштириш” лойиҳаси доирасида 2018 йилда мактабгача таълим муассасаларига жами 2 миллион 453 минг долларлик товар ва хизматлар етказиб берилади. Ушбу товар ва хизматларни Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги МТМларга тақсимлайди.

        Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва унинг тизимидаги муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги қарорига асасланиб Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги маълум қилди.

         Қарор билан хусусий мактабгача таълим муассасаларига фойдаланилган электр энергия ва табиий газ тўловлари бўйича имтиёзлар тақдим этилган. 2023 йил 1 январгача улар томонидан ишлатилган мазкур энергия ресурслари учун тўловнинг ярми Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қоплаб берилади.