Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

2018 йилда Ўзбекистонда қурилиш материаллари нархи ошади

2018 йилда Ўзбекистонда қурилиш материаллари нархи ошади

      2018 йилда Ўзбекистонда инфляция даражасининг ўсишига асосий сабаблардан бири қурилиш материаллари нархининг ошиши бўлади, дея маълумот беради Давлат статистика қўмитасига асосланиб, «Spot.uz». Бу ҳақда Daryo.uz хабар бермоқда.

     Бу ҳолат Вазирлар Маҳкамасининг 1025-сонли «Табиий газ ва электр энергиясини етказиш ва реализация қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг амалга кириши билан боғлиқ.

     Ҳужжатга мувофиқ, пишиқ ғишт, асфальт ва цемент, бетон, гипсокартон ва бошқа қурилиш материалларининг ишлаб чиқарилишида ишлатиладиган газ ва электр энергияси 2018 йил 1 январидан кўтарилган тарифлар бўйича нархланади.

     Давлат статистика қўмитасига кўра, ишлаб чиқариш харажатларининг ошиши маҳсулот нархининг ошишига олиб келади, бу, ўз навбатида, ноозиқ-овқат маҳсулотлари нарх индексида ва умумий инфляциясида акс этади.