Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

2018 йилнинг дастлабки уч ойида аҳоли сони 107 минг кишига кўпайган

2018 йилнинг дастлабки уч ойида аҳоли сони 107 минг кишига кўпайган
             Давлат статистика қўмитасининг маълумот беришича, 2018 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистон Республикаси аҳолиси сони 32 миллион 763 минг кишини ташкил этди. Шундан 16 миллион 583 минг киши шаҳарларда истиқомат қилса, 16 миллион 180 минг киши қишлоқларда яшаши қайд этилган.
 
            Жорий йилнинг дастлабки уч ойида аҳоли сони 107 минг кишига кўпайган. Бунда туғилганлар 147 минг нафарни, оламдан ўтганлар 37,8 минг нафарни ташкил этган.
 Жумладан,  пойтахтимиз Тошкент шаҳрининг доимий а ҳ о л и с и  с о ни  2 0 1 8  й и л 1 апрель ҳолатига 2475,9 минг кишини ташкил этиб, 2018 йилнинг январ-март ойларида 11,0 минг кишига ёки 0,4 %га ўсган.
 
               Аҳоли сони кўплиги бўйича Самарқанд (3 миллион 733 минг киши) ва Фарғона (3 миллион 631 минг киши) етакчилик қилаётган бўлса, энг кам аҳоли сони Сирдарё (818 минг киши) ва Навоий (961 минг киши) вилоятларида қайд этилган.

        2018 йил январ-март ойларида республика бўйича кўчиб келганлар сони эса 45,1 минг кишини (44,5 минг киши республика ҳудудларидан, 0,6 минг киши хорижий мамлакатлардан), кўчиб кетганлар сони эса 47,3 минг кишини (44,5 минг киши республика ҳудудларига, 2,8 минг киши хорижий мамлакатларга) ташкил этди. Мигратсия салдоси минус 2,2 минг киши бўлиб, 2017 йилнинг мос даврида минус 4,4 минг киши бўлган.