Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

2019 йилда инфляция кўрсаткичи яна ошади

 2019 йилда инфляция кўрсаткичи яна ошади Ўзбекистонда 2018 йил якунида инфляция 18 фоизни ташкил қилади.

Бу ҳақда Халқаро валюта жамғармасининг (ХВЖ) Яқин Шарқ ва Марказий Осиё бўйича департамент директорининг маслаҳатчиси Альберт Егер Ўзбекистон Молия вазири ва Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов билан бўлган учрашувда айтиб ўтди.


 Маълум бўлишича, Марказий банк бир ўзи инфляцияни тушира олмайди.

"Биз (Марказий банк – таҳр. изоҳи) ўзимиз монетар сиёсатга талабни ошириш орқали инфляцияни пасайтира олмаймиз. Инфляцияга фақат биз таъсир ўтказмаймиз. Барча иқтисодий ташкилотларнинг координацияси керак", – деди Мамаризо Нурмуродов . – Бундан ташқари, халқаро молиявий ташкилотлар билан ҳамкорлик ўрнатиш лозим. Улар четдан туриб адолатли баҳо беради, камчиликларни топади". Билдирги "Turon24" манбаси тарқатган хабардан олинди.

Учрашувда сўнгги икки йил давомида инфляциянинг юқори даражада кечишига асосан нархларни либераллаштириш бўйича ислоҳотлар сабаб бўлгани айтиб ўтилди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Ўзбекистонда инфляция кўрсаткичи 16 фоизни ташкил этади.