Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

27 нафар ИШБИЛАРМОН, ТАДБИРКОР, ФЕРМЕР хотин-қизлар ўзаро беллашди

27 нафар ИШБИЛАРМОН, ТАДБИРКОР, ФЕРМЕР хотин-қизлар  ўзаро беллашди

Тошкент вилояти Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан Оҳангарон шаҳар Маданият ва истироҳат боғида ўтказилган “Ишбилармон аёл – 2018” кўрик-танловида бир-биридан зукко, ташаббускор, ишбилармон хотин-қизлар кашф қилинди.

Мамлакатимиз мустақиллигининг 27 йиллигига бағишлаб, танловда дастлаб ҳунарманд, фермер опа-сингилларимиз томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси бўлиб ўтди.

Шунингдек, кўрик-танлов доирасида ҳамкор ташкилот вакиллари, партия фаоллари, вилоятдаги энг фаол тадбиркор ва фермер аёллар иштирокида анжуман ташкил этилди.

Унда иштирокчилар қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш йўлида мамлакатимиз ва вилоятда амалга оширилган ишлар хусусида ўзаро фикр алмашилди.

— Дўстона рақобат остида кечган танловда туман ва шаҳар босқичларида фаол иштирок этиб, фахрли ўринларни қўлга киритган 27 нафар тадбиркор, фермер, ҳунарманд хотин-қизлар ўзаро беллашдилар, - деди O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими мудири Муяссар Джамолдинова.  – Танлов низомига мувофиқ, ҳакамлар хайъати иштирокчиларнинг янги иш ўрни яратганлиги, фаолият туридан келиб чиқиб экспортга йуналтирилган ёки импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқариш, аҳолига кўрсатаётган хизматининг сифати ҳамда фаолияти давомида ҳаётга татбиқ этиб келаётган янги инновацион ғоялари билан яқиндан танишиб, адолатли баҳолаб боришди. Юқори ўринларга муносиб деб топилган иштирокчиларга танловнинг ғолиби сифатида республика босқичида иштирок этиш учун йўлланма берилди.

1-ўринга “Сабина-Назар-Кутюр” МЧЖ раҳбари С.Абдуназарова, 2-ўрин учун “Ангрен Этюд Шарқ” МЧЖ раҳбари М.Алиева ва “ZULFIYA-BONU-CHEVAR” ХК раҳбари Ў.Мирзамуротова, 3-ўринга эса “Покизахон” ўқув маркази раҳбари М.Баходирова ҳамда “Муштарий Сайёраси” ХК раҳбари С.Тошматова муносиб кўрилди.

Шунингдек, танловда “Замонавий тадбиркор аёл портрети”, “Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли”, “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантираётган фермер аёл”, “Ташаббускор аёл”, “Битирувчи қизларга энг кўп иш ўрни яратган ишбилармон аёл” каби номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.

Танлов сўнггида тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ғолиб ва совриндорлар партия ва ҳамкор ташкилотлар томонидан тайёрланган диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

М.ДЖАМОЛДИНОВА,

 O‘zLiDeP Тошкент  вилоят Кенгаши

Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни

 ва мавқеини ошириш бўлими мудири