Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

3 йилдан бери ер беришмайди... 1500 та товуқ нобуд бўлди

3 йилдан бери ер беришмайди...   1500 та товуқ нобуд бўлди

        Фақирқишлоқлик Алимуҳаммад 2015 йилда 2000 та парранда билан тадбиркорлик фаолиятини бошлаган.

        Бугун у раҳбарлик қилаётган “Зубайр тараққиёти” масъулияти чекланган жамиятида олти мингдан ортиқ товуқ парвариш қилинмоқда. Ҳар куни уч мингга яқин тухум олиниб, истеъмолчиларга етказилади. Қувонарлиси, Алимуҳаммад ўн нафар маҳалладошига иш берган.

       Уч йилдирки фаолиятини кенгайтириш мақсадида туман ҳокимлиги ва алоқадор ташкилотларга ер ажратиб беришларини сўраб мурожаат қилади. Бироқ, натижа йўқ!  Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев facebook даги саҳифасида бу ҳақда ёзди.

        — Озуқанинг етишмовчилиги сабаб бир ярим минг товуқ нобуд бўлди, уч миллион сўмдан ортиқ зарар кўрдим, — дейди Алимуҳаммад Эргашев. — Агар менга ер берилса, донни ўзим етиштираман. Бундан ташқари, яна ўнта иш ўрни яратилади. Муаммонинг ҳал бўлиши келгусида йилқичиликни ривожлантиришимга ҳам йўл очиб беради.

         Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази ҳамда Ўзбекистон ёш фермерлар кенгаши аъзолари унга амалий ёрдам кўрсатишни зиммасига олди.

        “Ёшлар ҳафталиги” доирасида ҳар бир ёшнинг муаммоси ўрганилиб, амалий ечимлар берилмоқда. Таклифлар тингланди.

        Хўжаобод педагогика ижтимоий-иқтисодиёт коллежидаги бўлиб ўтган очиқ мулоқотда элликдан ортиқ ёш тадбиркор ва фермерлар иштирок этди.