Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

32 ТА ЁШ ОИЛА ЯНГИ УЙ-ЖОЙЛАРГА ЭГА БЎЛДИ

32 ТА ЁШ ОИЛА ЯНГИ УЙ-ЖОЙЛАРГА ЭГА БЎЛДИ Маълумки, мамлакатимизда ёшларга эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилган.  Ёшларни рағбатлантириш мақсадида Жиззах вилоятида ўтган йиллар давомида 184 та “Ёшлар уйлари” қуриб битказилди.      Яқинда Жиззах шаҳридаги “Кимёгар” маҳалласида 32 оилага мўлжалланган ана шундай тўрт қаватли “Ёшлар уйи”нинг яна бири фойдаланишга топиширилди.

    Шу муносабат билан уюштирилган тантанали маросимни вилоят ҳокими Эргаш Салиев кириш сўзи билан очди ва замон талаблари асосида бунёд этилган, барча қулайликларга эга бўлган турар жой соҳиблари – ёшларни янги уй билан муборакбод этди.

    Анъанага биноан мазкур янги уйлар вилоятда  фан, санъат, адабиёт, спорт ва бошқа соҳаларда юксак натижаларни қўлга киритиб, тенгдошларига ибрат бўлаётган ёш оилаларга тақдим этилди. Қувонарлиси, улар орасида ЎзЛиДеП “Ёшлар қаноти” фаоллари ҳам бор.



 

                                Баҳром МИРЗАҚОБИЛОВ,

“XXI asr”   мухбири